Меҳр-оқибат ва оқибатсизлик ҳақида мақоллар

Айтган жойга эринма, Айтмаган жойга кўринма. Бет кўргандан ҳои сўр. Бир уй тўла жонсан, Бир-бирингга меҳмонсан. Бола — хизматда, ота — иззатда. Болалилар бош бўлар, Боласизлар ёш бўлар. Борнинг эшигини эл очар, Йўқнинг туйнугини ел очар. Давлат бўлса — савлат, давоми…

Қадр-қиммат ва қадрсизлик ҳақида мақоллар

Аввал — хеш, кейин — дарвеш. Ажраган ажриққа зор. Ажраган бир-бирини излар. Айтган ердан қолма, Айтмаган ерга борма. Айтилмаган ерга — йўнилмаган таёқ. Арава синса — ўтин, Ҳўкиз ўлса — гўшт. Арзимайди шавласи, Куйдиради ғалваси. Арзон беиллат бўлмас, Қиммат — давоми…

Муҳаббат ва бевафолик ҳақида мақоллар

Айрилиқ ўлимдан қаттиқ. Бевафо дўстдан таёқ яхши, Бебаҳра гулдан — япроқ. Бевафо ёр — жонингга дор. Бевафо ёрдан вафодор ит яхши. Бевафо ёрдан осилган дор яхши. Бевафода ҳаё йўқ, Ҳаёсизда риё йўқ. Бевафонинг асли кўнгли бегона, Бевафога кўнгил қўйган девона. давоми…

Оила ва қўшничилик ҳақида мақоллар

Авлиё ҳам қўшнисини қўллар. Аёлнинг сариштаси — Рўзғорнинг фариштаси. Аёлнинг сунбули — йигитнинг дили. Бева хотинга Бухородан ит ҳурар. Беш бола устига борсанг бор, Кундош устига борма. Бир келин олдим, ўтирдим, Икки келин олдим, тик турдим, Уч келин олдим, югурдим. давоми…

Қариндош-уруғчилик ва бегоналик ҳақида мақоллар

Башарам — шажарам. Бегона билан қуён овлама, Овласанг ҳам, ёнингга бойлама. Бегона — санги девона. Бегона сўз беради, бўз бермайди. Бегонанинг данғиллама саройидан Ўзингнинг кулбайи вайронанг яхши. Бегонанинг оти ўзгунча, Овулдошингнинг тойи ўзсин. Бемеҳр қариндошдан Меҳр билган ёт яхши. Беш давоми…

Фарзанд ва фарзандсизлик ҳақида мақоллар

Аччиғланса отаси енгар, Ҳазиллашса — боласи. Аҳмоқдан — чақмоқ, донодан — аҳмоқ. Бирни берсанг отангга, Мингни оласан болангдан. Бола бешикдан йиқилгунча, Подшо тахтидан йиқилсин. Бол — ширин, болдан — бола ширин. Бола бўлса, бешик топилар. Бола бўлса, шўх бўлсин, Шўх давоми…

Тажрибакорлик ва калтабинлик ҳақида мақоллар

Аввал иқтисод, кейин сиёсат. Аввал кузат, кейин тузат. Аёз, ўтган кунингни унутма, Хом чориғингни қуритма. Айрон — аччиқ, сут — чучук. Айтмаса, ким билар, Очмаса, ким кўрар. Айғир қочса, уюрдан топ, Бия қочса — бешадан. Ариқ лойқаланмай тинмас. Ариғингни новдай давоми…

Таъмагирлик ва очкўзлик ҳақида мақоллар

Безбетга қошиқ берсанг, Бир ўмига беш ошар. Бепул кафан топилса, ўлмоқ керак. Берасинг бўлса аҳмоққа, Кунда келар тингиллаб. Қарзинг бўлса мумсикдан, Изингдан қолмас зингиллаб. Бермаган кишини, Ҳеч ким қилмас ишини. Берса — бир бало, Бермаса — икки. Беш панжа оғиз давоми…

Умид ва умидсизлик ҳақида мақоллар

Ахтарган топар. Бир қиз эрга тегса, Қирқ қиз туш кўрар. Бирни берган юзни ҳам берар. Бирни эксанг, ўнни оласан. Бу йил изи бўлса, Келар йил ўзи бўлар. Бугун — юпун, эртага — бутун. Бухоро узоқ бўлса ҳам, пойгоҳи яқин. Водий давоми…

Ишонч ва ишончсизлик ҳақида мақоллар

Аёл тилини аёл билар. Андизли ерда от ўлмас, Ийирли ерда — эр. Баҳорги жўжани кузда сана, Келинни келар йили сина. Бир кўрган юз эшитгандан яхши. Бир минарга от берма. Бировга қолган кун — тонг отмаган тун. Бировнинг иши — кўнгилнинг давоми…