Мардлик ва номардлик ҳақида мақоллар

Адашганни йўлга солган мард.

Айбига иқрор мард киши,
Яширмоқ — қўрқоқ иши

Арслон боласи арслон бўлур,
Сичқон боласи — сичқон.

Арслон оғзидан ов олинмас.

Асирликдан ўлим яхши.

Балиқ сувнинг чуқурини,
Мард ишнинг қийинини излар.

Бахшининг қадрини халқ билар,
Халқнинг қадрини мард билар.

Бир эрга навбат, бир — шерга.

Гуноҳнинг узри гуноҳдан оғир.

Гўнгқарға бўлиб минг йил яшагандан,
Шер бўлиб бир йил яшаган афзал.

Дармон бор ерда дард бўлмас,
Эрман бор ерда эр ўлмас.

Дўст кулфатда синалар,
Мард — курашда.

Дўстга зор қилма,
Номардга — муҳтож.

Ер экма, эр эк.

Ёмон одам ёвдан қочар,
Номард одам сиринг очар.

Жондан кечмай, дарё кечилмас.

Жўмард йўқлигини билдирмас,
Тулпор очлигини билдирмас.

Зийракнинг ақли тош ёрар,
Номарднинг мушти бош ёрар.

Золим иши шафодир,
Марднинг иши вафодир.

Иликни мард қоқиб, номард емасин.

Йигит борки, етти пуштигача номи қолар,
Йигит борки, етти кунда номи йўқолар.

Йигит — йигитнинг кўзгуси.

Йигит сўзи — битта.

Йигит — сўзидан,
Қўй — бўғзидан.

Йигитга йиғи ярашмас.

Йигитга мардлик ярашар.

Йигитни бир сўзлик безар.

Йиқилсанг, кучлидан йиқил.

Йиқилсанг ҳам туядан йиқил,
Биров сенга кулмасин.

Йўлбарс
Тулки изидан юрмас.

Йўқдан қочма, ёмондан тонма.

Каллангни олса, мард олсин.

Кек хотинга ярашар.

Ким мард бўлса сўзига,
Ойдир элнинг кўзига.

Курашда отангни аяма.

Мард айтмас,
Айтса қайтмас.

Мард бериб хурсанд бўлар,
Номард — олиб.

Мард билан гурунглашган
Мард бўлар.
Номард билан ҳиринглашган
Парт бўлар.

Мард бир йил оч,
Номард ҳамиша оч.

Мард бир марта ўлар,
Қўрқоқ — юз марта.

Мард бошини қилич кесмас.

Мард етимга енг бўлар,
Бўлмаганга — бўй.

Мард иш устида билинар,
Номард — ош устида.

Мард иши — мард,
Номардники — дард.

Мард йигит изини сотар,
Номард йигит — ўзини.

Мард йигитга севги синов.

Мард йигитнинг дод дегани — ўлгани,
Дод демасдан бет учиргани — қўрққани.

Мард йиқилса, майдонда қолар.

Мард йўлида ғов қолмас.

Мард йигитнинг лаби ёғлиқ,
Дангасанинг боши қонлик.

Мард — курашда, дўст — ташвишда,
Доно ғазабда синалар.

Мард майдонда билинар,
Номард — ишда.

Мард мардни дейди,
Номард — номардни,

Мард муҳтож бешиги,
Элга очиқ эшиги.

Мард номардга тиз чўкмас.

Мард оро билан сўзлар,
Номард — пора билан.

Мард тузар, номард бузар.

Мард хотинин қаритмас.
Ботир отин ҳоритмас.

Мард ўзидан кўрар,
Номард — ўзгадан.

Мард ўлар, номи қолар.

Мард қалби — гул,
Номардники — кул.

Мард қийинни енгар,
Номард бўйнини эгар.

Мардга манзил кўп.

Мардга тақлид эт,
Номардни танқид эт.

Марддан от қолур,
Номарддан — дод.

Мардлик йиқитмоқ эмас, турғизмоқ.

Мардлик — кишининг ҳусни.

Мардлик — мангулик.

Мардлик сотиб олинмас.

Мардни мақтамасанг ҳам — мард,
Номардни мақтасанг ҳам — дард.

Мардни меҳнат енголмас.

Мардни хор этма,
Номардга зор этма.

Мардни эл севар,
Номардни кирн севар.

Мардни ўлдирар фироқ,
Номарддан номус йироқ.

Марднинг иши — меҳнатда,
Номарднинг кучи — оғзида.

Марднинг нони — бутун.

Марднинг ўлиги — номарднинг тириги.

Марднинг қўли боқади,
Номард қўли ёқада.

Маслаҳатни марддан сўра.

Маърака — мардники,
Зиёфат — халқники.

Мерган овда керак,
Мардлик — ёвда.

Мол — мард, эгаси — номард.

Нолиган — номард,
Бир гапирган — мард.

Нолиш билан иш битмас,
Мард номардга тиз чўкмас.

Номард бўлиб кўпга киргунча,
Мард бўлиб ўлган яхши.

Номард душман кўрса, ғуссадан ўлар.

Номард дўстдан мард душман яхши.

Номард ёвга ялинар,
Мард кучига суянар.

Номард ишинг билмасин,
Билиб бағринг тилмасин.

Номард нон устида ҳам нолишини қўймас.

Номардга зор бўлгандан,
Қора дарёга ғарқ бўл.

Номардга иши тушмаган
Марднинг қадрини билмас.

Номардга сўз бергунча,
Мардга кўз бер.

Номардга ялингунча,
Жўмардга ялин.

Номардга ялинма,
Бир балога чалинма.

Номардда номус бўлмас.

Номарддан ёрдам сўрама,
Юзингга солар.

Номарддан нажот кутма,
Итдан — ҳожат.

Номарднинг кўпригидан ўтгандан,
Дарёда ғарқ бўлган яхши.

Номарднинг паловидан,
Марднинг ёвғон оши яхши.

Номарднинг хотини бўлгунча,
Марднинг беваси бўл.

Олган мард эмас,
Берган — мард.

От кучини карвонда кўр,
Мард кучини — майдонда.

Ота ўғил раҳмат олур.

Отни ҳам майдонда сина,
Эрни ҳам майдонда сина.

Оғир юкка нор керак,
Ёв талашда эр керак.

Оғир юкни нор кўтарар,
Эл оғирин эр кўтарар.

Пиёзни мард артсин,
Сабзини — номард.

Сув келтирар мард киши,
Экин экар ҳар киши.

Сув келтирган мард,
Сув бермаган номард.

Сухан дур бўлар,
Аслнинг гапи бир бўлар.

Тангри берганнинг ўғли тўрт бўлар,
Бири номард бўлса, бири мард бўлар.

Тоғ арқон билан эгилмас,
Мард номардга тенг бўлмас.

Ур деганда номард қочар,
Мард қолар майдон ичида.

Уришсанг, мард билан уриш.

Чигит бўлсанг ҳам, йигит бўл.

Эл тутганни эр тутар.

Эр йигит эл айбини очмас.

Эр қаерда бўлса, шер панжаси ўша ерда.

Юз номарддан юз қайтар,
Бир мардни ҳар кирн мақтар.

Яхши ит ўлигини кўрсатмас.

Яхшиликка яхшилик —
Ҳар кишининг ишидир.

Ёмонликка яхшилик —
Мард кишининг ишидир.

Ўз айбини билган — мард.

Ўлдирса ҳам, мард ўлдирсин.

Қилдан қийиқ ахтарма.

Қочганни қувловчи бўлма.

Қўлингни бер, мард бўлсанг,
Қоча бер, номард бўлсанг.

Ғолибнинг номи ўчмас.

Ғолибнинг яраси тез битар.