Кун ҳикмати 53: Алихонтўра Соғуний тил ҳақида

Қайси бир миллатнинг она тили ўз ҳожатини ўтаёлмай, бошқа ёт тиллар олдида мағлубиятга учраб тиз букар экан, ундай миллат кўп узоқламаёқ, инсоний ҳуқуқларидан ажраган ҳолда ҳаёт дафтари устига инқироз қалами чекилиши шубҳасиздир. Ундай миллатлар ёлғизгина Ватанларидан эмас, балки бутун борлиғи давоми…

Кун ҳикмати 49: Муҳаммад Алининг ҳайратли жавоби

Журналист: «11 сентябрь воқеаларини сиз мансуб бўлган дин вакиллари амалга оширди, бунга қандай қарайсиз?». Муҳаммад Али: «Гитлер ҳам сиз мансуб бўлган дин вакили бўлганига сиз қандай қарайсиз?»

Кун ҳикмати 47: Лев Толстой саломатлик ҳақида

Агар одамлар фақат қоринлари жудаям очган пайтдагина овқатланишганда, шунда ҳам одатдаги, тоза ва тўйимли таомни истеъмол қилишганда эди, улар дард нималигини билишмаган ва ўз таналари билан руҳларини осон идора эта олган бўлишарди. Лев Толстой

Кун ҳикмати 45: Замахшарий асл дўстлар ҳақида

Сени касоду инқирозга учрашдан огоҳ қилувчи кишига лутф билан муомалада бўл, “қўрқма”, “зарари йўқ”, “зиёни йўқ”, деб юпатувчилардан узоқроқда бўл. Маҳмуд аз-Замаҳшарий


Мақолалар мундарижаси