• Ожизлик бепарволик билан эгиз юради.
• Барча чуқурлар тупроқ билан тўлади.
• Баъзида зирапча ҳам филни ўлдиради.
• Яширин адоватдан очиқ ўпка афзал.
• Ўликтик бўлса, қузғун топилади.
• Ботирнинг ўлими ҳам қаҳрамонларча бўлади.
• Оч кўппак ёввойига айланади.
• Бели букри қўли қалтироқдан куларкан.
• Хўроз бўлмаса ҳам тонг отаверади.
• Узоқда юрсанг — қўмсайсан, яқинда бўлсанг — безийсан.
• Икки буқа бир жойда яшолмайди.
• Дарахтни ниҳоллигида эгиб ол.
• Болалар оналарига тақлид қиладилар.
• Ўтиндан кул қолади.
• Филга хартуми зарар қилмайди.
• Ҳаёт рақс эмас — орқага йўл йўқ.
• Йўлда ўсган дон ҳеч қачон унмайди.
• Табиб ҳам давода адашиши мумкин.
• Ҳатто тахтакана ҳам ҳақирлигини тан олмайди.
• Жодугар жодугарни сеҳрлабди.
• Тиканни тикан билан чиқарадилар.
• Буқа бурнини шохи билан асрайди.
• Душманни ўз уйидан ҳайдагандан далада ушлаган афзал.
• Чиройли анжирнинг ичи қурт бўлади.
• Анжирнинг усти гўзал, ичи чирик.
• Табиб ўзини даволай олмайди.
• Леопард эчки билан ётмайди.
• Сенга соя берган ўрмонни масхаралама.
• Кана ўз сассиғини ўзи сезмайди.
• Вазир вазир бўлиб туғилмайди.
• Баъзида яхши бошланган иш ёмонлик билан тугаши мумкин.
• Шудринг қуёш билан беллаша олмайди.
• Мозорсиз тоғ бўлмас.
• Тошқин пайти дарёни кечиб ўтмайдилар.
• Нуқсонсиз қиз бўлмас.
• Хўрознинг пихи ўзига оғир эмас.
• Оёқ ҳеч нимани кўрмайди: унинг кўзи йўқ.
• Чўққида бирлашиб, тоғ этагида бўлиниб кетадилар.
• Ёлғизлик ўз эгасини емиради.
• Бир қўл бошқасини ювади.
• Ўз заҳрингдан ўлиб қолма.
• Овчи овда ўлади.
• Тупугинг оғзингга қайтиб тушмасин.
• Ўлмасдан олдин қабр қазма.
• Бир нигоҳ иккинчи қарашга ундайди.
• Қуш қўнмасдан уча олмайди.
• Йиғламайдиган бола онасининг белида нобуд бўлади.
• Менинг оғзим — менинг қалқоним.
• Бугун сен устимдан куласан, эртага — менинг навбатим.
• Фил қулашдан аввал кўпларни нобуд қилади.
• Ўлим номаълум бурчакда пусиб ётади.
• Қўрқув — ҳеч, мардлик — устувор.
• Ер остида яшаб, ҳеч нарсани кўрмайдиган кўрсичқон — энг бахтиёр.
• Қаердадир учрашган кишилар қачондир яна кўришиб қоладилар.
• Катта очилган кўзгагина чўп киради.
• Бекорчини ўз бекорчилиги ейди.
• Бировнинг ишларини билган ўз ишларини унутади.
• Ҳурмат икки томонлама бўлиши зарур.
• Қулоқ юракка гапиради.
• Инсонни ўлганидан сўнг мақтайдилар.
• Қора сигир ҳам оқ, ҳам қора бузоқ туғади.
• Қачондир содир бўлган иш яна қайталанади.
Давронбек Тожиалиев таржима қилди.
Зулу (зулуслар; ўзларини амазулу деб аташади) — халқ. Жанубий Африка Республикасида, шунингдек, Лесото, Зимбабве, Мозамбик ва Свазилендда яшайдилар. Умумий сони 12 миллион киши, шундан ЖАРда 11 миллион киши (2015). Зулу тилида сўзлашадилар. Анъанавий диний эътиқодларга риоя қилишади, шунингдек, турли табиат кучлари, нарсаларга топинувчилар ҳам учрайди.