Бир жанда кийган одам йўлда кетаётган эди. Тўсатдан уни подшоҳ кўриб қолди. Шоҳ деди:
– Эй жандапўш, ким яхши – менми, ё сен?
Жанда кийган пир деди:
– Эй бехабар, жим бўлгин. Агарчи биз дарвешлар учун ўзини мақгаш раю эмасдир. Чунки ўзини мақгаган одам огоҳ ва фақру фано кишиси эмасдир. Аммо зарурат юзасидан сенга шуни айтайки, бизнинг биттамиз сендайларнинг мингтасидан яхшироқ. Чунки сенинг жонинг дин завқини татиган – таниган эмас, сенинг нафсинг сендан бир эшак яратибдир ва сенга миниб олибдир, сен эса унинг юки остидасан, эй амир! Кеча-кундуз бошингда нафс тожи, шунингталабида бошинг саргардон. У нима буюрса, эй арзимас одам, хоҳ-нохоҳ уни бажаришга мажбурсан. Аммо мен дин сиррини танигандан сўнг, нафс итини ўз эшагимга айлантирдим. Нафсим эшагим бўлгач, унга ўтириб олдим. Нафс ити сенга минган, мен эса, аксинча уни миниб олганман. Менинг эшагим сени мингандан кейин, энди ўзинг айт, ким яхшироқекан? Албатта, менга ўхшаган жанда кийганларнинг биттаси сендақаларнинг юз мингтасидан афзал!
Эй нафс ити билан хурсанд одам, сен шаҳват оловини ёққансан, сенинг обрўйингни ўша шаҳват олови қуритди, дилингдан нур, танангдан қувватни олиб кетди. Кўзнинг хиралиги ва қулоқнинг карлиги, қарилик, ақлнинг сустлиги ва онгу ҳушнинг заифлиги — буларнинг ҳаммаси офат келтирувчи лашкар бўлиб, ажал амирининг чокар-дастёрлари-дир. Кеча-кундуз бу лашкар кетма-кет келадир. яъни бу лашкар орқа-оддиндан атрофни ўраб олади. Ҳар томондан лашкар бостириб келгач, сен ва нафсинг ноилож таслим бўласизлар. Нафс ити билан апоқ-чапоқбўлдинг, уни хушлаб турдинг, у билан доимо ишрат қилдинг. Унинг ишрату маишати тузоғига боғландинг, қудратига бўйин эгиб. мағлуб бўлдинг. Нафсинг даврасидъ сен шоҳаншоҳ, ҳашам ичра улуғсан. Бироқ агар сен бу итдан ажралсанг — ҳеч кимсан. Вақти келар, сен итдан, ит сендан ажраласизлар. Бу ерда сизлар бир-бирларингдан жудо бўлгач, қиёматда ҳам ўзаро фурқатда бир-бирларингни соғинасизлар. Бу ерда ўлиб нафсдан ажралаяпман, деб кўп ғам ема, зеро дўзахтса яна топишасизлар.
Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.