Бир юрак-бағри эзилган девона бор эди. Чунки кўчада юрса, ёш болалар орқасидан тош отиб урардилар. Охир бир ҳаммомнинг гулханхонасига бориб, бир бурчакда дарича остида ўтирди. Бирдан ҳавони булут қоплаб, дўл ёғди ва дўл дарчадан кириб девона бошига урилди. Хона қоронғи эди, дарича борлиги ҳам сезилмасди. Шу сабаб девона дўлни болалар отаётган тош деб ўйлади. Зеро, у жала билан тошни фарқлай олмасди. У нега мени шу ерда ҳам тинч қўймадилар, деб номақбул сўзлар билан сўка бошлади.
Бирдан шамол эшикни очиб юборди ва қоронғи гулханхона ёришиб кетди. Шунда девона бошига тош эмас, дўл келиб урилганини билди ва ўзининг сўкишларидан уялди. Деди:
– Ё раб, бу гулханхонам қоронғи эди, хато қилдим, кечир. Агар бирор девона шунақа вайсаса, сен итоб этиб жазолама. Бу ерда ётган киши ишқингда ҳушсиз, мастдир, кимсасиз, беқарору бедил бир девонадир. Умри нохушликда ўтади, ҳар дамда бошида минг ғам. Сен унинг таънасини афв эт, девона ошиғингни жазолама. Агар қоронғи кулбааарга назар ташласанг, барча тавба қилганларни кўрасан.
Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.