Қўш фалокат

Савдогарлардан бири, тижорат ишларида минг динор зарар кўрди. Ёнида ўғли ҳам бор эди. Ўғлига:
–Тинчлан… деди. –Буни бировга айта кўрма!
Ўғли:
–Хўп, ота! деди. –Айтмайман. Аммо яширганингизни фойдасини айтинг менга.
Отаси жавоб берди:
–Токи фалокат иккитага кўпаймасин!
Ўғил сўради:
–Бу нима дегани?
Отаси:
–Биринчи фалокат, сармоянинг озайиши; иккинчи фалокат қўшнининг хурсанд бўлиши. Донолар айтганки, “Дардингни душманларга айтма. Қувона- қувона чоҳга тортадилар”.

Ҳикмат

Дардингизни душманга айтиб ундан яхшилик кутманг. Юзингизга қараб ранжиса ҳам, аслида ич-ичидан севинаётган бўлади.

“Гулистон”дан
Кавсар Шодиева таржимаси