Ҳалложни дор остига олиб келганларида тилига «Анал-ҳақ»дан ўзга сўз келмасди. Унинг тилига тушунмадилар, қўл ва оёқларини кесдилар. Унинг қони тўкилгач, юзлари, бадани сарғая бошлади. Зеро, қон оққандан кейин киши юзи қизил бўладими?! Гўё йўл устидаги қуёш каби Мансур кесилган қўлининг қонларини ойдай юзига суртди. Ва деди:
– Оқизилган қон билан ўзимнинг гул юзимни яна ҳам қизилроқ гул рангига бўядим. Токи бировнинг кўзига сарғиш бўлиб кўрин-майин, юзим ўлганимда ҳам қип-қизил бўлиб турсин. Менинг юзимни сарғайган ҳолда кўрган киши Мансур қўрқибди деб гумон қилади. Менда қилча ҳам қўрқув йўқ, юзим ҳамиша қизил – ҳамиша тарикман. Ошиқ эранлар бошини дорга олиб келар экан, унинг шермардлиги иш беради. Бу жаҳон кўзимга «мим» ҳалқасидай кўринади, шу ҳалқадан киши қўрқадими, ахир?
Етти бошли аждаҳо — дунё билан олишиб, ўйин ўйнашга мажбур бўлган кишининг энг кичик мукофоти – бошини дорга беришдир.
Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.