Туркистон пири гап-сўз олиб деди:
– Мен икки нарсани ҳаммадан яхши кўраман: бири чопқир отим бўлса, иккинчиси азиз фарзандимдир. Ўғлим лашкар сафида душманга қарши жанг қилмоқда. Агар шу азиз фарзандим ўлимини эшитсам, отимни ҳамма лашкарчиларга бағишлайман, токи ўғлим ўрнида жанг қилсин. Воқеан, азиз кўринган шу икки нарса менинг жоним кўзига бут каби кўринади. Ҳар иккаласидан воз кечмагунча Ягона Илоҳ ёди калбда абадий ўрнашмайди.
Токи шамъ каби ёниб адо бўлмасанг, одамлар олдида пок ишкдан сўз очма. Кимки пок Парвардигор ишқидан гапирадиган бўлса, ўз шахсий иши, дунёвий муҳаббатини барбод этсин. Шаҳват билан нон ейдиган, аммо покбозман дейдиган киши, оқибатда хору зор бўлғуси.
Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.