Бир кампирнинг биттагина гўзал товуғи бор эди. Бу товуқ ҳар икки кунда бир марта тухум қиларди. Кампир бир кун:
— Товуғимнинг қорнида тухум хазинаси бор бўлса керак. Ҳар икки кунда бир тухум олишдан кўра, унинг қорнидаги тухум хазинасида сақланган ҳамма тухумни биратўласи ола қолай,— деб дарҳол товуғини бўғизлади. Афсуски, товуқ қорнида тухум хазинаси у ёқда турсин, бир дона ҳам тухум тополмади, бунинг устига сердаромад товуғидан ҳам айрилди.
Хулоса: Инсон ҳеч вақт тамагир бўлмасдан, қўлида борига қаноат қилиши керак. Тамагирлик инсонга ҳеч нарса ҳосил этмайди, балки ҳар вақт ҳосил бериб турган нарсасини ҳам ғойиб этади.
Тамагирлик ҳақида Алишер Навоий айтади:
Чунки тама бўлди гадолар иши,
Билки гадодир тама этган киши.
Улки этиб тарки қаноат шиор,
Айлаб ани ул таъма эл ичра хор.