Султон нима деди?

Бир подшоҳ вазирини ҳузурига чорлаб, унга бир нарсалар деди. Атрофдаги бир қанча киши, буни билолмай, ичлари қизиди. Дарҳол подшоҳ ҳузуридан чиққан вазирнинг ёнига бориб:
–Султон бугун фалон иш ҳақида сенга нима деди? – деб сўрашди.
Доно вазир:
–Сизга ҳам яширин қолмайди,сиз ҳам ўрганасиз, – деди.
Одамлар: – Аммо, сен мамлакатнинг бош вазирисан! – дедилар. Сенга айтилганларни бизларга очишингни тўғри топмайди султон.
Шунда вазир одамларга қараб:
–Султон менга сирини ҳеч кимга очмаслигимни билгани учун ҳам ишонади. Шундай экан, сиз нега сўрайсиз, мендан? – деди.

Ҳикмат

Бўлар бўлмасга ишонилмайдиган кишиларга сир очилмайди. Очилса, у ҳам бошқасига етказади. Учинчи кишилар эшитганида, баъзи бир ишларга йўл очилади.

“Гулистон”дан
Кавсар Шодиева таржимаси