Қариликдан

Кекса бир одам касал бўлиб қолди. Қўни қўшни зудлик билан табиб чақирди. Табиб беморнинг томир уришини текширди, иситмасини ўлчади, юрак уришини эшитди. Бироздан сўнг бемордан: “Нима бўлди?” деб сўради.
Оҳ, сўраманг табиб! Хотирам пасайган.
— Аслида ташвишланадиган ҳеч гап йўқ, қариликдан,  деди табиб.
— Кўзим олди қоронғулашади, баъзан кўрмай қоламан.
— У ҳам ҳеч нарса эмас, қарилиқтан.
— Оҳ табиб, еган таомим ҳазм бўлмаяпти.
— Ошқозон кучсизлиги ҳам қариликдан.
— Баъзан нафсим   ҳапради.бу ҳам қариликданми?
— Ҳа, бу ҳам қариликдан! Инсон қариганида юз хил дарди, шикояти бўлади.
Беморнинг жаҳли чиқти:
— Қанака табибсан? Бошқа гапинг йўқми? Сенга фақат шуни ўргатишдими? Аллоҳ ҳар бир дардга дармон берган, шуни билмайсанми? Ҳайф сенга  Табиб оҳиста бир тарзда жавоб берди:
— Эй ёши ўтган, иши битган инсон, бу жаҳлдорлик билан қаҳр ғазаб ҳам қариликдандир…

Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан