Қиш кунларининг бирида подшоҳ одамлари билан овга чиқди. Бир кийикнинг изидан қувлаб узоқларга кетиб қолишди. Қеч киргач, қўноқ ерларига қайтолмадилар. Нарироқда бир деҳқоннинг уйини кўриб қолган ҳукмдор:
–Келинглар, ўша уйга бориб исина қолайлик, нима дедингиз? – дея сўради одамларидан. Унинг ёнида турган вазири:
–Шоҳим, оддий деҳқонни кулбасига бориб исиниш, шаънингизга тўғри келмайди. Мен сиз учун шу ерда чодир қуриб, олов ёқаман, – деди.
Подшоҳ одамлари билан, деҳқоннинг уйи яқинида чодир қуриб, у ерга жойлашишди. Буни кўриб турган деҳқон, ҳайрон бўлди. Бир оздан сўнг таом тайёрлаб подшоҳ ҳузурига олиб чиқди. Одоб билан эгилиб салом бергач:
–Ҳукмдоримнинг юксак мартабалари менинг кулбаи вайронамга қадам ранжида қилишлари билан камайиб қолмасди. Лекин бир деҳқоннинг шарафини юксалишини истамадилар.
Унинг гапларини эшитгач, подшоҳ хурсанд бўлиб, одамлари билан бирга деҳқоннинг уйига боришди. Ўша кечани деҳқоннинг уйида ўтказишди. Эртаси куни подшоҳ кетар вақтида деҳқонга эҳсону ҳадялар берди. Бундан севинган деҳқон, шоҳни улуғлаб шундай деди:
– Бир деҳқоннинг уйига келиш билан султоннинг шарафидан ҳеч нарса озаймади. Аммо, сиз каби бир подшоҳнинг сояси тушиши билан, деҳқоннинг кулоҳи қуёшга улашди.
Ҳикмат
Йўқсил шоҳдан ташриф кутар. Шарафли, эътиборли, фойдали ҳурматнинг баҳоси бир киши бир йўқсилга борса, йўқсил ундан катта бир бахт туяди.
“Гулистон”дан
Кавсар Шодиева таржимаси