Жаҳонгир Искандар бир кун бир мамлакатга элчилар юбормоқчи бўлди. Бир неча одамга бир хил кийим кийдирди ва ўзи ҳам ўшаларнинг либосидан кийиб олдида, элчиларга қўшилиб жўнади. Ўша мамлакат одамларидан-ҳеч ким Искандарни кўрмаган эди, агар бирортаси мен Искандарман деса ҳам ҳеч ким ишонмасди…
Искандар эса ҳаммани кўриб турар ва ҳамманинг аҳволидан хабардор эди. Шоҳнинг ҳар бир кўнгилга йўл топишга имкони, ихтиёри бор эди. Аммо гумроҳ дилларга йўл топиш қийин. Гумроҳларнинг йўли гумроҳлик ва ғафлат, адашиш йўлидир. Шоҳ гарчи ҳужра ташқарисида бегонадай бўлиб туюлса-да, лекин ҳужра ичида ҳаммага маҳрам — ҳамхона эди.
Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.