Тўртта мусулмон ҳинди масжидда намоз ўқий бошлашди. Иттифоқо, ичкарига муаззин кирди. ибодат маҳали гаплашиш, ўнгга чапга қараш намоз қоидаларига тўғри келмайди. Аммо улардан бири ёнидаги дўстидан сўради:
— Ажабо муаззин азон айтдими ёки намозга ҳали вақт борми?
Дўсти намоз ўқий туриб ўзини тутолмай жавоб берди:
— Жим бўл, намозда гаплашилмайди! Намозинг бузилади.
Учинчи ҳинд иккинчисига танбеҳ берди:
— Нега гапга аралашасан? Аслида ўзингга қара. Сен ҳам гапирдинг, сенинг ҳам намозинг бузилди.
Тўртинчиси луқма ташлади:
— Намозларинг бузилди. Худога шукрки, мен жим турдим.
Аслида тўртталасининг ҳам намози бузилган эди.
Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан