Мато ўғирлаган тикувчи

Бир замонлар Жигарўғли  исмли гапдон, ўғри, ҳийлакор тикувчи бўлган экан. Мижозларининг газламаларини ўғирларди.
Содда бир одам:
— У мендан ҳатто оддий ип ҳам ўғирлай олмайди. Агар бир парча газлама ўғирласа, сўз бераман, шу отим сизники бўлишига..Агар ўғир1ай  олмаса, сиздан бир от оламан.. Мен билан баҳслашадиган борми  дея мақтана кетди.
Ўртоқлари:
— Воз кеч бу баҳсдан, ўзингга ишонма.  У қанча оқилларни мот қилган, сени ҳам мот қилади, десалар ҳам сўзида туриб олди. Иложсиз баҳс бойладилар.
Эртаси куни содда одам бир тўп атлас газламани қўлтиқлаб шаҳт билан Жигарўғлининг дўконига кирди. Тикувчига савол берди. Уста дарҳол кулимсираб ўрнидан тураркан:
— Марҳамат, ҳуш келибсиз,  деди. жой кўрсатди. Ҳол аҳвол сўради. Булбул каби сайрай кетди. Содда одам бирпасда юмшаб қолди. Титроқ овоз билан:
— Шу Истанбул атласидан менга бир яктак тикиб берсанг. Белдан пасти кенг, уст тарафи тор бўлсин. Шундай тиккинки, менга ярашсин,  деди.
Тикувчи одатга кўра шарбат беришга уста эди.
— Азиз мижозим, сенга ўзи нима ярашмайди . Кийим дегани сенинг устингда турсинда. Амринг бош устига  дея газламани олиб ўлчади ва содда одамни гапга тутишни бошлади. Тўхтамасдан гапириб, қизиқарли ҳикоялар айтди. Гап орасида қайчиси билан газламани бича бошлади. Ҳар бир ҳикояни айтганда мижози қаҳқаҳа отиб кулар, тикувчи эса ҳар сафар унга сездирмасдан бир парча матони курсиси остига яширарди.
Содда мижоз:
— Худо ҳаққи, яна бир латифа айт. Жуда маъқул бўлди,  деди.
Тикувчи айтди, одам куларкан кесилган мато бўлакларини этак остига яширарди.
Содда одамнинг илтимосига биноан тикувчи яна бир латифа айтди. Содда одам ўртоқлари билан ўйнаган баҳсини унутди. Қаҳқаҳага берилди. Чалқанча ерга йиқилди. Тикувчи ўз ишини қилди.
Содда одам ёлворарди:
— Тилингга асал, яна айт, айт.., дерди. Ниҳоят тикувчи чидай олмади:
— Қанақа гўл одамсан! Яна бир латифа айтсам яктак устинга тор келади, эсингни йиғ. Асл вазиятни билсанг, қон йиғлар эдйнг,  деди.

Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан