Кўнгил ойнаси

Султон саройида хитой рассомлари:
— Биз турк рассомларидан анча илгор ва моҳирмиз, деб иддао қилдилар. Бунга жавобан турк рассомлари:
— Йўқ, биз улардан устунроқмиз. Бизнинг санъатимиз юксак,  деб бу даъвога қарши чиқдилар. Бу баҳсдан хабар топган султон рассомларни имтиҳон қилишга қарор берди.
Ҳар икки мамлакат рассомлари тайёрлансин, бир бирига қараган икки хонага чиқарилсинлар!
Хитой рассомлари ўзларига берилган хона деворларини турли рангли расмлар билан безадилар. Турк рассомлари эса хона қаршисидаги ўз хоналарининг деворларини фақат жилолаб, ойна каби ялтиратдилар. Шунда хитой рассомларининг чизган расмлари турк рассомлари хоналарининг деворларида янада ялтироқ бир кўриниш билан акс этди.
Султон олдин хитойлик рассомлар хонасига кирди, уларнинг ишлари ёқди. Охирида турк рассомларининг хонасига кирган пайт ,худди улуғ шамларни анча ёрқин, анча гўзал кўриб, турк рассомларини тақирлади.
Шу зайлда, турк рассомлари расм чизмасдан, фақат хитой рассомларининг асарларини минг бир ҳунар билан жилолантирганлари деворда акс этгирганлари учун жуда моҳир деб тан олиндилар.

Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан