Хирқа кийган ва номдор бир шайх ит боқувчи соҳибжамол қизни кўриб, ошиқу беқарор бўлди. Шу дилбар ишқида ҳоли забунлашди. Дили дарё мавжидай қонга тўлди. Шайх у гўзалнинг жамолини кўриш умидида кечаси ёр кўчасидаги итлар орасига қўшилди.
Кизнинг онаси бу сирдан огоҳ бўлди. Шайхни ўз ҳузурига чақириб, деди:
– Эй шайх, дилинг гумроҳ бўлди. Агар бо-шингда шу ҳавас бўлса, менга итбоқар бўлиб хизмат қиласан. Бир йилдан сўнг сени меҳмон қилиб, қизимни никоҳлаб бераман.
Шайхнинг у қизга ишқи сира пасаймади, хирқасини ташлаб, итбоқарлик чопонини кийди ва бу ишга бел боғлади. Итларни боқиб, бозорга олиб борди. Бу ишда ва қиз ишқида неча йиллар ўтганини билмай қолди.
Шайх билан ҳамнафас бир сўфий дўсти бор эди. Ўша сўфий шайхга таъна-дашном бериб, деди:
– Сен уч йил итбоқарлик қилдинг, мардларнинг марди бўддинг. Энди бу ишни бас қилсанг бўларди.
Шайх деди:
– Эй ғофил, қиссадарозлик қилма (кўп гапирма), бу қисса пардаси ортида не сир-асрор борлигини фақат Ҳақ таоло билади. Бу ишларнинг ҳаммаси сенинг ҳам бошингга тушиб қолиши мумкин, шунда таъналаринг ўзингга қайтади. Итлар менинг қўлимдан сенинг қўлингга ўтади. Бу ишқ ҳақида дилимдаги дардларни айтсам, гап қўпаятси. Дилим қонга тўлганини айтсам етарли. Беҳуда гаплардан кўра, сирлар дарёсидан бир марта ичсангиз, менинг дардларимдан огоҳ бўласиз…
Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.