Ҳиндлар филни қоронғу бир оғилга қамадилар. Умрида фил кўрмаган халқ ўша ерга тўпланди. Филни кўрмоқчи эди улар. Лекин оғил шу қадар қоронғу эдики, кўз билан кўришнинг асло имкони йўқ эди. Ичкарига кирганлар филни қўллари билан пайпаслаб кўрар, уни ҳар ким ўзича таъриф этар эди.
Биттаси филнинг хартумини ушлаб: “Фил бир қувур экан”, дерди. Яна бошқаси филнинг қулоғидан тутиб: “Фил елпиғичга ўхшар экан”, дея тушунтирди. Бошқаси филнинг оёғини тутиб филни фақат оёқдан иборат деб билар ва: “Фил баҳайбат бир устунга ўхшар экан”, дея ошириб тошириб тушунтирарди.
Яна бир одам филнинг сиртини силаб кўрди ва: “Фил тахтга ўхшар экан”, деб уни таърифлади. Кимки филнинг қаерини силаган бўлса, ҳайвонни шунга кўра таърифлар, лекин ҳеч бирининг таърифи бошқасиникига ўхшамасди. Бирови “дол” дерди, бошқаси “алиф”. Агар қўлларида шам, оддиларида бирор йўлбошловчи бўлганида, қоронғу бўлса ҳам филни аниқ кўришар, қандай ҳайвон эканини осонгина билиб олган бўларди.
Туйғу кўзи баъзан ҳовучга, баъзан кўпикка ўхшайди. Ҳовучга бутун бир филни сиғдириб бўлмайдику!
Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан