Бир сичқон бир туянинг нўхтасини қучоқлаб, йўлга тушибди. Ғуруридан ичига сиғмаётган эди. Ўзи ўзига:
— Тавба шундай сарвар эканман у, ўзим бехабар қолибман а? Мен қандай жасур эканманку, баҳайбат туянинг нўхтасидан тутиб, тортиб келаяпман…, деб гапираётганди.
Шу вақт олдиларидан катта бир дарё чиқти. Сичқон дарёни кўриши билан тўхтади. Сувга шўнғиса, албатта, чўкиб ўларди. Туя сичқоннинг тўхтаганини кўриб, бақирди:
— Тинчликми дўстим, нега тўхтадинг шу дарёга шўнғиб, қарши томонга ўтамиз. Сен йўлбошловчимсан, тўхтамай, олға бос.
Сичқон уялди. нолож бўйнини букди:
— Мен бу дарёдан қандай ўтаман. Кўрмаяпсанми сув жуда чуқур.
— Қани бир кўрайликчи, чуқурлиги қанча экан деб дарёга шўнғиди туя.
Сув бор йўғи тиззасигача эди. Сичқонга:
— Ҳей, митти қўрқоқ сув бор йўғи тиззагача. Қани бўлақол.
Сичқон қўрқувдан титрарди. Туяга ёлвора бошлади:
— Эй буюк устоз тиззадан тиззанинг фарқи бор. Сенга тизза бўйи, аммо менинг устимдан юз аршин ошар.
Туя:
— Ундай бўлса, бундан кейин сурбетлик қилма. Сен ўзинг каби сичқонларга бош бўл. Туя билан сенинг нима ишинг бор? Қани, ўркачимга чиқ, сени ҳам, сендақаларни юзтасини ҳам қарши томонга ўтказиб қўяман, деб бечора сичқонни устига олиб, дарёдан ўтишни бошлади.
Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан