Дўстлик

Бир киши бироз пулга муҳтож бўлиб қолди, дўстидан ёрдам олиш мақсадида унинг уйига бориб, эшигини тақиллатди. Дўсти чиқиб, у билан кўришди, уйга таклиф қилса ҳам у киши қабул қилмай:
— Дўстим, мени кечир, уйга қилган таклифмгни ҳозирча қабул этмайман, вақтим зиқ.
Бир кишидан юз сўм қарздор эдим, бугун келиб, пулини қистади. Қўлимда пул йўқ эди. Шунинг учун сенинг ҳузурингга келдим, ёрдам этарсан, деб умид қиламан, — деди.
Уй эгаси дарҳол ичкаридан юз сўм олиб чиқиб, дўсти-нинг қўлига берди.
— Дўстим, бирор нарсага муҳтож бўлиб қолсанг, мендан яширма, қўлимдан келганча ёрдам беришга тайёрман,— деб дўстининг кўнглини кўтарди.
Дўсти хурсанд бўлиб, у билан хайрлашиб, уйга қайтди.
Уй эгаси дўсти қайтиб кетгандан кейин йиғлаб уйига кирди. Хотини «Эрим кўп пул бериб юборганига пушаймон қилиб йиғлаётган бўлса керак» — деб, эрига:
— Бирор нарсани баҳона қилиб, пул бермасдан қайтариб юборсангиз бўлмасмиди? — деган эди, эри шундай жавоб берди:
— Йўқ, сен ўйлаганча эмас, дўстим пулга муҳтож бўлиб қолганини билмаганниан. У келиб сўрамасдан олдин ўзим бориб, «Дўстим, бирор нарсага муҳтожмасмисан, тортинма, айт», — деб сўрашим керак эди, ғафлатда қолганимга ачиниб йиғлаяпман.