Чумчуқнинг овчига ўгити

Бир овчи чумчуққа тузоққўйди. Бир чумчуқни тутди. Овланган чумчуқ тилга кириб дедики:
— Эй овчи сен шу вақтгача қўйлар, сигирлар единг. Улар билан тўймадинг. Энди менинг арзимас гўштимга тўясанми? Мени қўйиб юбор, эвазига сенга фойдали учта ўгит айтаман… Бу ўгитлардан бирини қўлингда, қолганини эса дарахтда сўйлайман.
Овчи: “Яхши”, деди. Чумчуқ илк маслаҳатни берди: бўлмайдиган  нарсага, ким сўйласа сўйласин, ишонма.
Овчи иккинчи ўгитни эшитиш учун чумчуқни қўйворди. Чумчуқ томга қўнди, иккинчи ўгитни айтди:
— Ўтган  кетган нарсалар учун ғам ема. Фурсатни бой берсанг, хафа бўлма. Айни пайтдаги вақтнинг баҳосини бил. Пушаймонлик билан вақт ўтказма…
Сўнгра қўшимча қилди:
— Эй овчи, менинг қорнимда ўн дирҳамга тенг бебаҳо инжу бор эди. Сенга ҳам, сендан кейиншларга ҳам этарди. Афсус, қисматинг экан, қўлдан қочирдинг. Бу инжунинг дунёда бошқа бир тенги бўлмас.
Овчи:
— Оҳ нима қилиб қўйдим, нима учун қўйиб юбордим  а? дея қайғуриб йиғлай бошлади. Шу пайт чумчуқ:
— Эй, нимага бақириб йиғлаяпсан. Мен сенга ўтган кетган нарсалар учун ғам ема. Фурсатни йўқотсанг, хафа бўлма дея ўгит бермадимми? Сўнфа сенга яна айтмадимми: “Бўлмаган нарсага ким сўйласа сўйласин, ишонма” дея. Қанақа анқов одамсан… Мен ўзим уч дирҳам чиқмайман. Қандай қилиб қорнимда ўн дирҳамлик инжу бўлади?…
Овчининг ҳуши жойига келди. Зийрак қушга қараб деди:
— Яхши, шу учинчи гўзал ўгитинг нима? уни ҳам сўйла айт!
Чумчуқ девордан ўтиб дарахтга қўнди. масхарали бир оҳангда:
— Эй барака топгур, икки ўгитимга амал қилмадинг, учинчини нима қиласан? қўявер, вақтимни олма,  дея учиб кетди.
Овчи қотиб қолганди.

Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан