Бир номи чиққан одам сўфийдан сўради:
– Эй биродар, рўзғоринг қандай ўтаяпти?
Сўфий деди:
– Мен бир гулхан ичра боғланиб қолганман. Оғзим қуриқ, аммо этакларим ҳўл ҳолда банддадирман. Бўйнимни синдирмасинлар, деб бу ерда бирор кишининг панжасини синдирмадим (яъни, ҳеч кимга озор бермадим). Агар дунёда ҳамма вақт хурсандчилик истасанг, у ҳолда сен гўё уйқудасан ва тушингни сўзлаб тургандайсан. Агар шодлик истасанг, олдин эҳтиёт билан иш кўриб, сирот кўпригининг нарёғига ўтиб ол. Олам кўчаси-да хурсандлик йўқ. Чунки бунда хурсандлик, беғамликдан ному нишон йўқ.
Саркаш ва маст нафс оловдай сени комига тортади, шу шароитда қандай қилиб шодлик, хотиржамлик бўлсин? Моҳиятга диққат билан қарайдиган заковатли одам бўлсанг, кўрасанки, дилхушлик етук инсонлар насибаси эмас.
Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.