Ёзувчилар адабиёт тўғрисида

Адабиёт — фикр, туйғуларимиздаги тўлқинларни сўзлар, гаплар ёрдами билан тасвир қилиб, бошқаларда ҳам худди шу тўлқинларни яратмоқдир. Бу таъриф адабиётнинг тўғри таърифидир. Шу билан ёзилган асарларга адабий асар дейиладир.
ФИТРАТ

* * *

Адабиёт сўзини тузуккина англатмоқ учун бошлаб санъат ҳам гўзал санъатлар деган сўзни таъриф қилиб ўтиш лозимдир…
Гўзал санъатларда товар (материал) товуш оҳанг бўлса, гўзал санъат мусиқий бўладир; бўёвлар, чизиқлар бўлса, расм бўладир; тош ё бошқа турли маъдан эса ҳайкалчилик бўладир; тош, ёғоч, кирпич, ганч турноқ (тупроқ, лой) бўлса, меъморлик бўладир; тан, муға (қўл, қош, кўз) ҳаракатлари эса ўйин (танс) бўладир; гап, сўз эса адабиёт бўладир…
Гўзал саўатларнинг мана шу олти турлари бир-бирига яқинлашмоқ эътибори билан икки туркумга айриладир. Адабиёт, мусиқа, ўйин (танс) — бир туркум; расм, ҳайкалчилик, меъморлик бир туркум бўладир.
ФИТРАТ

* * *

Адабиёт ҳар бир миллатнинг ҳисли кўнгил тарихининг энг қоронғу хоналарида маишат (тирикчилик) ҳар хил тусда ва рангда битишган, файзли тил бирга тақдир этула олмайдирғон бир гулдур. Ушбу яшадигимиз муҳит доирасинда онинг тўлқуни одамнинг ҳар хил маишатига қараб ўзгарадур…
… Адабиёт чин маъноси ила ўлган, сўнган, қораланган, ўчган, мажруҳ, ярадор кўнгилга руҳ бермак учун фақат вужудимизга эмас, қонларимизга қараб сингишган қора балчиқларни тозалайдирғон, ўткир юрак кирларини ювадурғон тоза маърифат суви, хиралаган ойналаримизни ёруғ ва равшан қиладирғон булоқ суви бўлғонлиғидан бизга ғоят керакдир…
ЧЎЛПОН

* * *

Адабиёт — фикр оммаси, қалб ҳислари билан доимо сайқалланадиган, тўхташни билмайдиган, борган сари ҳамиша нурланиши, чақнаши ошиб борадиган бир соҳа…
… Адабиёт турмушни акс эттиради, турмушдаги воқеалар, ҳодисалар, фикр ва туйғуларни умумийлаштириб, образлар билан турмушни, дунёни англашга тиришади…
… Адабиётимизнинг тасвир обекти — халқимиз турмуши. У ўз тараққиётида халқ ҳаётини, курашини, орзу-армонларини, ҳис-туйғуларини, фикр-хаёлларини янги жамият қуриш йўлидаги фаолиятини бадиий акс эттириб ривожланди, бениҳоя ютуқларни қўлга киритди…
ОЙБEК

* * *

Адабий асарлар турмушни жонли кўрсатиб, одамларнинг фикр ва туйғуларига кучли таъсир қилади. Бадиий чуқур, фикр-ҳис жиҳатидан тўла адабий асарлар ўқувчини узоқ вақт боғлаб, асир қилиб олади. Адабиёт турмушни абстракт (мавҳум) тушунтир-май, конкрет (аниқ) бадиий умумлаштириб, жонли англатади.
Адабий асарлар ила маълум бир йўналишда оммани тарбия қилиш, маданий савиясини, завқини кўрсатиш мумкин. Даврни тўлқинлантирган улуғ идеялар, вазифалар, миллионларнинг ҳаётида кўрилган ўзгаришлар санъат асарларида тажассумланиши керак.
Адабиёт халқнинг жон-тани бўлган бир ишдир, шунинг учун бизнинг бу соҳадаги ҳар бир муваффақиятимизни, май-донга чиққан ҳар бир қимматли асарни халқ ўз ғалабаси, деб билади.
ОЙБEК

* * *

Адабиёт — кўнгил иши, илҳом самараси. Туйғусиз, илҳом-сиз ёзилган асар чангланмаган гулга ўхшайди — мева туг-майди. Кўнгил рози бўлган асаргина китобхоннинг кўнглига ёи топади, китобхоннинг кўнглида мева тугади…
… Қуёш, ҳаво, ер, сув барча жонвор ва кўкатларга озуқа берганидек, халқ ҳаёти ёзувчига илҳом беради. Ёзувчи қанчалик истеъдодли, унинг қалам тутган қўИи қан-чалик тажрибали бўлса, халқ ундан шунчалик чуқурроқ миннатдор бўлади, унинг ижодини, умуман, Адабиётни шунчалик чуқурроқ ҳурмат қилади.
Абдулла ҚАҲҲОР

* * *

Санъат асари чақмоқ, мушак, камалак сингари лаҳзани обод қиладиган умри қисқа, мағзи пуч гўзаллик эмас, балки адабиётни безайдиган, умри боқий ва мағзи тўқ гўзалликдир…
… ўқишли китоб гўзалликдир, лекин гўзалликда ҳам гўзаллик бор. Қоронғи кечада отилган мушак ҳам гўзал, қуёш-га қараб хандон ташлаб турган гул ҳам гўзал. Осмонда сочилиб кетган ранг-баранг олов ва оқиш излар гўзаллиги қамаштирса ҳам пуч гўзаллик, шунинг учун бебаҳодир. Гулнинг гўзаллиги эса тўқ гўзаллик, чунки унинг бағрида ҳаёт бор, шунинг учун абадий гўзалликдир. ғунча гулдан ҳам гўзалроқ, чунки унинг бағрида икки ҳаёт — ўз ҳаёти ва яна гул ҳаёти бор.
Абдулла ҚАҲҲОР

* * *

Лирика — инсон қалбини, замондошимиз қалбини кашф этиш, унинг орзу ва интилишларини, муқаррар драмаларини идрок этисб демакдир. Кишиларнинг руҳий олами нечоғлик чуқур пайқаб ва илғаб олинса, шеърият шу қадар бой ва таъсирчан бўлади. Лекин кашф этиш фикр қилиш, ўйлаш демакдир. Ҳозирги замон шеъриятининг моҳияти, ривожланишининг асосий йўналиши ҳам ана шундадир…
… Менинг ҳаётимда ўта бахтли кунлар ҳам, мусибатли ониар ҳам кўп бўлди. Бироқ ҳатто оғир, мушкул дақиқаларда ҳам ўзимнинг дард-у ҳасратларимни шеърга туширарканман, мени муҳаббатимнинг ғолиб қудрати ҳеч қачон тарк этма-ди. Менинг шахсий ҳаётим — халқ ҳаётининг бир зарраси. Мен худди шунда ҳам гражданликнинг ифодасини кўраман.
ЗУЛФИЯ

* * *

Қатрада қуёш акс этганидек, лириканинг энг кичик жанри-да ҳам катта ҳаётий мазмун ва олижаноб туйғулар ифода этилади. Шунинг учун ҳам у қийин, шунинг учун ҳам у санъат асари, деб юксак қадрланади… Аммо баъзи бир шоирларимизда кичик жанрларга нисбатан ўта масъулиятсизлик билан ёндошилаётганлиги сезилиб қолмоқда. ўзбек поэзиясининг қуёши деб атаганимиз Алишер Навоийнинг ҳам умр бўйи ёзган рубоийлари бармоқ билан санарлидир. Бироқ бу рубоийламинг ҳар бирида бир жаҳон мазмун бор.
ЗУЛФИЯ

* * *

Шеър — туйғулар, ҳаётдан олинган таассурот ва тафаккурлар меваси!..
… Туйғулар! Шеър — туйғулар фарзанди. Чуқур фикрлар, ёниқ, самимий ҳислар фарзанди бўлади шеър…
ЗУЛФИЯ

* * *

Франсуз файласуфи Гелветсий: «Шеър ё юксак чўққиларда, ёки ғорларда яратилади», дейди. Дарҳақиқат, шеър инсон руҳининг бирмунча ғайритабиий, айрича ҳолатидан туғиладики, зукко файласуф буни образли қилиб ифода этган. ўша чексиз уфқлар, сирли милтираган сонсиз юлдузлар кимда ҳам ҳис-туйғулар уйғотмайди, дейсиз! Албатта, ҳаммада ҳам. Фақат ижод дардига чалинган одамда бу туйғу чексиз армонга, гўзал изтиробга, қондирилиши ниҳоятда зарур бўлган эҳтиёжга айланади.
Абдулла ОРИПОВ

* * *

Шеър шоир қалбида туғилган ҳаётий туйғуларни ифода қила-ди ва шу билан ўқувчи юрагини ром қилади. Шоир ўзи ёнмаса, бошқаларни ёндиролмайди, қалб ҳисларида оташ бўлмаса, бошқа қалбларга ҳарорат беролмайди. Бу сеҳрли оташсиз ҳар қандай шеърий жимжималардан, бадиий воситалардан, маҳоратдан наф йўқ.
Эркин ВОҲИДОВ

* * *

Инсон юраги ҳам бир олам. Унинг ҳам баҳор ва кузлари, тонг ва тунлари, ором ва зилзилалари бор. Шеърият юрак садоси бўлганидан ана шу мураккаб туйғулар оламини ифода қилади. Шунинг учун ҳам бир шеърни ўқиб қувонсак, кўксимиз ғурур ва ифтихор туйғуларига тўлса, иккинчи бир шеърни ўқиб, ҳаёлга тушамиз, инсон дардларига ошно бўламиз.
Шоирликхўша туйғуламинг табиийлиги ва ҳаққонийлигига шеърхонни ишонтира олишдир.
Ишонтира олиш — истеъдоднинг ибтидоси.
Эркин ВОҲИДОВ

* * *

Азиз ва ёш дўстларим!.. Шеърият қуёши, мусиқасининг сеҳрли куйлари, баҳор шабадаси каби, сизнинг қалбингизга энг гўзал инсон ҳуснини беради, энг нафис завқ бағишлайди. Шеър ва музика дунёсида хулқингиз нозик гўзаУик, чуқур ҳиссиёт кашф этади.
ОЙБEК