Агар темир ишлатилмаса, занглайди. Агар сув ҳаракатланиб турмаса, айнийди. Агар киши фикрламаса, ақлда ҳам шундай ҳолат юз беради. Леонардо Да Винчи
* * *
Мен ҳали ҳам фақир фақирлигидан уялмайдиган, балки бой бойлиги билан фахрланишдан уяладиган жамиятни орзу қиламан. Жуброн Халил Жуброн
* * *
Одамларга ҳар қанча ишонсанг ҳам сирларингни ўзингда қолдир! Нажиб Маҳфуз
* * *
Онам билан бошқаларнинг орасидаги фарқ шуки, бошқалар мени маҳзун ҳолда кўрмасликни орзу қиладилар. Аммо онам мендан маҳзунликни ўзига олишни орзу қилади. Маҳмуд Дарвеш
* * *
Шаҳматда ўйин тугагандан кейин шоҳ ҳам, пиёда ҳам бир қутига солинади. Анис Мансур
* * *
Агар дунёни ўзгартирмоқчи бўлсанг, бу ишни уйланишдан олдин қил! Уйлангандан кейин телевизордаги канални ўзгартира олсанг, шунинг ўзи даҳшатли ғалаба ҳисобланади. Доктор Иброҳим Шарқовий
* * *
Бошқалардан афзал бўлишни эмас, аввалги ҳолингдан афзалроқ бўлишни хоҳла! Ақллар бошқалар билан машғул бўлганда кичрайиб, ўз соҳиби билан машғул бўлганда катталашади. Вилям Шекспир
* * *
Инсон гапиришни ўрганиши учун икки йилга муҳтож бўлади. Жим туришни ўрганиши учун эса, эллик йил керак. Эрнест Хемингуэй
* * *
Агар итнинг қўмондонлигида юзта шердан иборат қўшин тузилса, шерлар уруш майдонида итлар каби ўлади. Агар шернинг қўмондонлигида юзта итдан иборат қўшин тузилса, барча итлар шердек жанг қиладилар. Наполеон Бонапарт
* * *
Агар ёқтирмаслик, нафрат деган нарсаларнинг электрга айланиши мумкин бўлганда, бутун дунёнинг ёруғ бўлишига кифоя қилган бўларди. Никола Тесла
* * *
Муҳаббат умрда бир марта келади. Ёқтириш эса, бир неча марта. Сен буларнинг орасини аралаштирма, тағин надомат қилиб юрмагин. Марк Твен
* * *
Қушлар каби ҳавода учишни ўргандик. Балиқлар каби денгизларда сузишни ўргандик. Лекин ҳозиргача ер юзида ака-укадек яшашни ўрганмадик. Мартин Лютер Кинг
* * *
Яхшилар масъулият билан иш қилишлари учун қонунларга муҳтож бўлмайдилар. Ёмонлар қонунларга чап бериш учун йўл топадилар. Афлотун
* * *
Эшиклар ҳар қанча катта бўлмасин, уларнинг калити кичкина бўлади. Чарльз Диккенс
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади