… Дунёнинг бир қисмини кезиб чиқдим, кўп ишларни тажриба қилдим, қийинчиликларга йўлиқдим, кишилар билан суҳбат қурдим, улуғ ишларга қадам босдим, нарса-ҳодисаларнинг аччиқ-чучугини тотдим, китобларга мурожаат қилдим, олимлар хизматида бўлдим, умримни дунё кезиш билан ўтказдим, ажойиботларни кўрдим. Кўрдимки, умр ва дунёдан кўра тез шошилиб, йўқ бўлиб кетадиганроқ, ўлим ва охиратдан кўра яқинроқ, орзудан кўра узоқроқ, хотиржамликдан кўра гўзалроқ нарса йўқ экан. Дунёю охират яхшилигини қаноатда дунёю охират ёмонлигини эса таъмада кўрдим.
Шариат ва диннинг пойдевори сабр ва ишонч экан.
Ҳамма фузалою фусаҳо, мунажжиму билимдонларни бир чивин қанотини яратишдан ҳам ожиз, боши айланган, ночор… ўз ожизлиги ва нуқсонини тан олган кўрдим…
Бас, яратиш, буюриш, билим ва қудрат соҳиби ҳар қандай нуқсонлардан покдир.
… Оллоҳ билимдон, қудратли, мислсиз. У ҳар нарсани эшитиб, кўриб турувчидир. Энг гўзал безак тавозелик, энг хунук нарса бахиллик экан.
Ҳусни хулқ (чиройли хулқ) дан кўра яхшилик қўшадиганроқ, ҳасаддан кўра ёмонлик устига ёмонлик қўшадиганроқ нарсани кўрмадим.
Кўрдимки, энг ноёб неъмат ростгўйлик ва қаҳрамонлик, энг оғир оғриқ эса ёмон ва мунофиқ дўстлар экан.
Подшоҳлар қалблариданда қаттиқроқ дийда, камбағал учун ямоқларни бир-бирига улашдан кўра чиройлироқ зийнат кўрмадим.
Тўғри сўзликдан кўра гўзалроқ зийнатни кўрмадим.
Ибодатларнинг энг афзали фарзларни адо қилиш, одатларнинг энг маъқули ва чиройлиги эса гуноҳлардан, одамларга озор беришдан тийилиши экан…
… Вақтни «эссиз», «қанийди», «кошкийди» лар билан ўтказган кишининг умри энг қисқа умр экан.
Муваффақиятни саъй-ҳаракатда, муваффақиятсизликни эса лоқайдлик ва дангасаликда, балони тилда, ҳаловатни эса сукутда кўрднм.
Хору зорликни маҳлуқлар хизматида, азизу мукаррамаликни эса Холиқ хизматида бўлишда кўрдим.
Қизиқувчини (кўнгил берган) машғул, зоҳидни эса бекору фориғ хоҳловчини излаётган, даъвогарни ёлғончи кўрдим.
Очкўзни маҳрум, дунёпарастни ғамгин кўрдим. Энг яхши савол-жавобни кишининг ўз нафси билан ҳисоблашишда, оқилни охиратга, жоҳилни дунёга интилишда кўрдим. Нафсни шармандалик ва дўзах сари (одамларни) ҳайдашда кўрдим. Очкўзлик за гуноҳкорлик ботқоғига ботганларни, исрофгарларни кўрдим. Жаннатга киришни ҳалол ейиш ва маҳал (амримаҳол) бажариб
бўлмайдиган ишларни тарк қилишда кўрдим. Дўзахга йўлни эса ҳавойи нафсда кўрдим.
Кўрдимки, шайтоннинг халойиққа султон бўлиб олиши дунёни яхши кўришликда экан. Ўликлардан уларнинг ҳолатлари, (қолган) уйлари ва молу давлатларидан ибратланмаган кимсаларни нодонликда, Оллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан ошган кимсаларни эса бахтсизликда кўрдим.
Кўрдимки, инсонга келадиган барча офатлар тилда экан.
Кўрдимки экмаган ўрмайди.
Шафқат қилмаганга шафқат қилинмайди.
Алданишдан сақланинг. Сақланинг.
Кўрдимки, энг яхши дўст илм экан… ақлли эса яхшиликларга чорлашда кўрдим…
Кўрдимки, ўз-ўзини тарбиялай олган ва шаҳватлардан тийила олган киши энг кучли экан.
“Фақирлик ҳақида рисола” (арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси). «Сиҳат-саломатлик» журнали, 1994 йил, 6-сон.