«Яхшилик хислатлари: тақводорлик, тўғрилик, ўзини саклаш, диндорлик, одиллик, инсоний камтарлик, латофат, собитқадамлик, эҳтиёткорлик, сахийлик, мулойимлик, сиёсат ва бошқариш ишларида билимдонлик, тадбиркорлик, тўғри тахмин қила билиш ва булардан бошқа ақлга сиғмайдиган, киши баён этиб тугата олмайдиган (яхши) сифатлардан иборатдир».(40-бет)
* * *
«… Ҳар бир илм ва санъатнинг бориб тақаладиган бошланиш жойи бор. Шу бошланиш жойга яқинлашган сари, то ўзига бориб етгунча соддалашиб боради». (63-бет)
* * *
«… душманлар ҳамиша насабларга таъна қилиши, номусларни ерга уриши, турли уйдирма гаплар тарқатишга уринадилар. Шунингдек, дўстлар ва хайрихоҳлик қилувчилар ёмонни яхши қилиб кўрсатишга, ҳалал етадиган (йўлни) тўсишга, гўзалликни изҳор этишга ва яхшиликларга нисбатан беришга тиришадилар». (74-бет)
* * *
«… Шубҳани аниқ, номаълумни маълумга қўшиш биз юрган йўлга лойиқ эмас». (103-бет)
* * *
«… жўрттага ўз сўзида туриб олган билимсиз киши билан баҳслашиш на мақсад эгасига ва на мақсадга бирон фойда етказмайди». (103-бет)
* * *
«… Фахрланиш ҳақиқатда яхши хулқлар ва олий феълларда олдин кетиш, илму ҳикматни эгаллаш ва имконият борича мавжуд (нопокликлардан) тозаланишдир. Кимда шундай (сифатлар) топилса, ҳукм унинг фойдасига ва кимда булар етишмаса, ҳукм унинг зарарига бўлади». (151-бет)
* * *
«(Одамлар) тузилишларининг ранг, сурат, табиат ва ахлоқда турлича бўлиши фақатгина насабларнинг турличалигидан эмас, балки тупроқ, сув, ҳаво ва ернинг (одам) яшайдиган жойларнинг турличалигидан ҳамдир. Тилларнинг турлича бўлишига сабаб одамларшшг гуруҳларга ажралиб кетиши, бир-биридан узоқ туриши, уларнинг ҳар бирида турли хоҳишларини ифодалаш учун (зарур) бўлган сўзларга эҳтиёж туғилишидир… ». (236-бет)
«Румликлар география ва астрономия илмини дуруст ўрганиб, мантиқий далиллар билан иш қилганларидан, ҳийлалар ишлатувчи кишилар сўзларига истисно этишдан жуда узоқлашдилар». (281-бет)
* * *
«Қиёс қилинувчи нарса билан қиёс учун олинувчи нарса орасини, исботланувчи нарса билан исбот орасини бирлаштирувчи бир сабаб бўлмаса, у далил ва мисоллар қабул этилмайди». (341-бет)
* * *
«Искандар ва унинг ворислари румликлар томонидан (эронликлар) рағбат қилган барча илмий китоблари куйдирилиб, ҳаёт воситаси бўлган ва фахр қилинадиган гўзал санъатларини барбод этган эди». (447-бет)
* * *
«Ваъдани адо этиб,… «Ҳар ким ўз ҳолига яраша иш қилади» ва «ҳар кимнинг қиймати севган нарсаси билан билинади» деганларидек,… (Бу китобни) ўқиган ўқувчи (қуйидаги кайфиятдан) ҳоли бўлмайди: ё у маълумотда менга тенглашади, унда мени мақтаб, бу китобга қилган меҳнатим учун мендан миннатдор бўлади, ёки мартабада мендан ортиқлик қилади, унда янглишларни ислоҳ этиб, юз берган тойилишлардан (мени) маъзур тутади. Учинчи (ҳолатдаги ўқувчига) келганда, у менга бўйсунса, истифода этишга, агар даъват қилса, ожиз қолишга кифоя қиларли асар яратдим». (425-бет)
Абу Райҳон Берунийнинг “Танланган асарлар”и 1-жилдидан олинди.