Зулфия. Асарлар. 3 жилдлик (1985-1986)

Зулфия. Асарлар: 3 жилдлик [Сўзбоши муаллифи С. Мамажонов]. 1-жилд. Шалола: Шеърлар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1985.

Ўзбекистон халқ шоири, Ҳамза номидаги Давлат мукофоти лауреати, Неру ва «Нилуфар» мукофотларининг лауреати Зулфиянинг уч жилдлик «Асарлар»и биринчи жилдига шоиранинг 1931-1974 йилларда ёзилган шеърлари киритилган бўлиб, уларда муҳаббат ва ҳижрон, уруш ва тинчлик, она қувончи ва изтироблари каби мавзулар маҳорат билан ёритилган.

Зулфия. Асарлар: 3 жилдлик. 2-жилд. Мушоира: Шеърлар. Достонлар. Либретто. Таржималар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1985.

Зулфия «Асарлар»и уч жилдлигининг ушбу иккинчи жилдига 1970-1983 йилларда яратилган шеърлари, «Дафтарларни варақлаганда» деб номланган турли йиллар манзумалари киритилди.
Шунингдек, китобдан шоиранинг «Уни Фарҳод дер эдилар», «Қуёшли қалам» сингари машҳур достонлари, «Зайнаб ва Омон» либреттоси ҳамда таржималаридан айрим намуналар жой олган.

Зулфия. Асарлар: 3 жилдлик. 3-жилд: Камалак: Хотиралар. Очерклар. Суҳбатлар. Таржима. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1985.

Ўзбекистон халқ шоири Зулфия «Асарлар»нинг учинчи жилдига муаллифнинг хотира ва очерклари, адабий мақола ва суҳбатлари киритилди. Осиё, Африка ва Лотин Америкаси Ёзувчиларининг турли анжуманлари ҳақидаги чизгилари ҳам шоиранинг жўшқин ижтимоий фаолияти ҳақида тасаввур беради. Шунингдек, китобдан А. Гинзбургнинг «Там-там садолари» драмаси таржимаси ҳам ўрин олган.