- Комедия суратга олиш учун менга парк, полициячи ва битта чиройли қиз кифоя қилади.
- Севилмаганларгина нафратланадилар.
- Мен сийқаси чиққан мавзудан қўрқмайман. Ҳаётнинг ўзи тўласича сийқалик. Ахир ҳар биримиз яшаймиз ва ўламиз, бир кунда уч маҳал овқатланамиз, севамиз ва севмай қўямиз.
- Ҳаётдаги энг қайғули ҳол – ҳашаматга ўрганиб қолишдир.
- Ҳеч қачон бола бўлмаганлар катта ҳам бўлмайдилар.
- Ҳамиша ерга қараб юрадиган одам камалакни кўролмайди.
- Табассумсиз кун – йўқотилган кун.
- Ақл мени хавотирга солиши, ҳатто касал қилиб қўйиши мумкин. Бироқ уни юрагим билан уйғунлаштира олсам, у ўша заҳотиёқ менинг бебаҳо иттифоқчимга айланади.
- Мен камбағалликда ҳеч қандай жозиба ёки ибрат кўрмайман. У менга ҳеч нарсани ўргатмади, ҳаётий қадриятлар ҳақидаги тасаввурларимни бузди, холос. Жамиятнинг олий синфи деб аталувчи бойларнинг иқтидори ва фазилатларини ҳурмат қилмасликни уқтирди.
- Ҳамма гап самимиятда. Чол банан пўчоғига сирпаниб йиқилиб тушди – бунга кулмаймиз. Лекин бу ҳолат такаббур ва бой жентелмен билан содир бўлса, мириқиб хохолаймиз.
- Менинг оғриғим кимнингдир кулгисига сабаб бўлиши мумкин, лекин менинг кулгим кимнингдир оғриғига сабаб бўлмаслиги керак.
- Ойна – менинг энг яхши дўстим. Чунки йиғлаган пайтим у ҳеч қачон кулмайди.
- Фикрлаш қобилияти скрипка ёки роял чалишга ўхшайди. У билан ҳар куни шуғулланиб туриш керак.
- Ҳаёт репетиция қилинмайдиган пьесадир. Шу боис парда тушиб, спектакль тугамагунича ҳеч қандай қарсакни кутмай куйланг, йиғланг, рақсга тушинг, кулинг ва қўлингиздан келганича яхши яшанг.
Ориф Толиб таржимаси
“Ёшлик” журнали, 2016 йил, 9-сон