Ҳақ таоло уч фирқани дўст тутқай ва уч фирқани дўстроқ тутқай: порсо ва обидни дўст тутқай, порсо йигитни дўстроқ тутқай; жувонмардни дўст тутқай, жувонмард фақирни дўстроқ тутқай; тавозеъ қилғувчини дўст тутқай, тавозеъ қилғувчи иззат эгаларини дўстроқ тутқай.
* * *
Ҳақ таоло уч фирқани душман ва уч фирқани душманроқ тутқай: фосиқни душман тутқай, фосиқ олимни душманроқ тутқай; бахилни душман тутқай, бахил бойни душманроқ тутқай; мутакаббирни душман тутқай, камбағал мутакаббирни душманроқ тутқай.
* * *
Дўстлиқ улдирки, сенга инъом қилғай. Дўстлиқдин ошуқча иш будурки, санга инъом қилмағай ва ўз ҳақингни ўзунгга қўйғай.
* * *
Содиқ дўст улдурки, қачонки санинг айбингдин огоҳ бўлса, ани изҳорига саъй қилғай. Агар сиррингдин огоҳ бўлса, ёшурғай. Санинг тўғрингда эҳсон қилса, дилида тутмағай ва сандин анга бирор фойда етса, фаромуш қилмағай ва сандин бирор хато ва норасолиқни фаҳм қилса, юз ўгурмағай ва узр айтсанг, қабул қилғай.
* * *
Ҳар дўстки дунёлиқ ғарази бирла дўст бўлур бўлса, оз нимарса сабаби бирла душман бўлур ва ҳар дўстки рост дўст — ул дунёлиқ важҳи бирла айрилмағай. Ва шижоат аҳлини жанг майдонида синаса бўлур ва диёнат арбобини муомала бирла озмойиш этса мумкиндур. Ва хотун бирла фарзандларнинг меҳру вафосини қашшоқлик ва камбағал чоғида имтиҳон қилса бўлур. Ва дўстларнинг ҳақиқатини мусибат кунларида билса бўлур.
* * *
Ҳушёр киши ул эрурки, агар оламни ҳаммаси ани хусуматиға турсалар, анинг ҳеч ким бирла хусумати бўлмағай…
* * *
Уч нимарсага уч нимарсадин чора йўқдур: подшоҳқа сиёсат лозимдур, вазирға омонатдорлиқ лозимдур, фуқароға итоат ва фармонбардорлиқ лозимдур.
* * *
Уч нимарсанинг бақоси бўлмағай: баҳс ва жадалсиз илм, ва тижоратсиз мол, ва сиёсатсиз мулк.
* * *
Офият, яъни саломатлик уч қисмдур: офияти тан ва офияти мол ва офияти дин. Таннинг офияти кам емоқда ва кам жимоъ этмоқда эрур ва молнинг офияти адои закот этмоқ ва ҳожат элини(нг) сийламоқда бўлур ва диннинг офияти нафснинг ҳавосидин қочмоқ ва кўнгулни кина бирла ҳасаддин пок этмоқда эрур.
* * *
Тўрт нимарса нодонлик далили турур: бири ўзидин донороқ била жанжал қилишмоқ, иккинчиси синамаған кишига ишонмоқ, учунчи хотунлар макридин эмин бўлмоқ саъйи, тўртинчиси ёш болалар бирла ўлтурушмоқ.
* * *
Қобил кишини тарбият қилғил ва ноқобилни тарбият қилмағилки, қобилиятликни тарбият қилмасдан ноқобил кишини тарбият қилмоқ зулм турур.