• Орқамда юрма, йўлбошчинг эмасман. Олдимга ўтма, муридинг эмасман. Сенга эргашиб юра олмайман. Ёнимда юр. Сени кўриб турай, шунда иккимиз тенг бўламиз.
• Овламоқчи бўлсанг энг заиф кийикни овла. Соғломлари насл сурдириши зарур.
• Тинчлик ва бахт ҳар онда мавжуд. Тинчлик ва бахт ҳар одимда бор. Руҳият масалаларида сиёсатга ўрин йўқ.
• Бошқа бировнинг камчилиги ҳақида гапиришдан олдин ўз чориғингнинг ичига боқ.
• Битта душман кўп, юзта дўст оздир.
• Бир марта “мана буни ол” дейиш, икки марта “мен бераман” дегандан афзалдир.
• Тўхта, тингла. Тинмай гапираверсанг ҳеч нимани эшитолмайсан.
• Душманимни кучли ва жасур қил. Агар уни енгсам хижолат бўлмайман.
• Агар соя инсон бўйидан узун бўлса, демак қуёш ботаётган бўлади.
• Агар ҳар ким биттадан муҳтожга ёрдам берса, ер юзида эҳтиёжманд қолмайди. Ҳар кун бир кишига ёрдам бер!
• Кўзда ёш бўлмаса, руҳда камалак ҳосил бўлмайди.
• Кўзинг билан эмас, қалбинг билан қарор қил.
• Билим мозийдир, ҳикмат эса истиқбол.
• Ҳар бир киши фарқли туш кўради. Буни эслаб туришда ҳикмат бор.
• Хиёнат дўстлик занжирини занглатади; вафо эса ялтиратади.
• Баҳорда ерни аста бос, чунки тупроқ унга хомиладордир.
• Инсоннинг ичида бири яхши бири ёмон иккита ит доим уришиб яшайди. Қайси бирини кўпроқ боқсанг ўша ғалаба қилади.
• Инсон табиатдан узоқлашган сари қалби ҳам қаттиқлашиб боради.
• Инсон кўзи айтган сўзларни тил талаффуз қила олмайди.
• Бургутни унинг пати безаган ўқ билан уриб туширадилар.
• Мағлубиятни номардлик билан қозонилган ғалабадан кўра афзал бил. Биринчиси бир муддат қийнайди, иккинчиси эса бир умр.
Турк тилидан Маъруфжон Йўлдошев таржимаси