Ҳамма вақт ўзингнинг нимани ҳоҳлаётганингни аниқ бил. Саҳро ичкарисига кирганингдан сўнг тамом орқага йўл йўқ, фақат олдинга юриш керак. Қолгани Оллоҳнинг қўлида.
Муҳими ҳеч иш чиқмаслигидан қўрқмаслик зарур.
* * *
Жамики сир-асрор айнан шу ҳозирги кунда жам бўлган. Айни дамдаги аҳволингни яхшиладингми, демак, эртангни ҳам ўнглай оласан.
* * *
Бир нафасга ҳам бўшашмаслик керак, бир нафас ҳаёлингни бўлсанг бас, ҳалокатга учрайсан.
* * *
Меҳроб саҳролар билан ўралган.
* * *
Улар йўлда бекитилган хазиналарни излаш билан овора бўлиб, йўлдан четга чиқиб кетишган.
* * *
Бу дунёнинг мавжудлигининг ўзи—бошқа, бунданда мукаммал дунё борлигининг кафолатидир.
* * *
Юрагинг бир бўлак гўштга айланиб қолмасин.
* * *
Азоб чекишдан чўчиш, азобнинг ўзидан кўра ёмонроқ.
* * *
Ерда яшаётган ҳар бир одамни унинг ҳазинаси кутиб ётади. Одамлар эса уни қўлга киритишни хоҳлашмайди.
* * *
Юрагингга ишон, бироқ ўзингнинг саҳрода эканлигингни бир дақиқа ҳам ёдингдан чиқарма.
* * *
Кимки ўз йўлидан бораётган экан, у ҳамма нарсани билади ва уддалай олади. Фақат бир нарса орзунинг рўёбга чиқишига монеълик қилади — бу омадсизликдан чўчиш.
* * *
Одам чексиз имкониятларга эга.
* * *
Олам қалби Тангри қалбининг бир бўлаги, ҳолос.
* * *
Бир бўлган ҳодиса бошқа такрорланмаслиги мумкин. Бироқ икки бор рўй берган ҳодиса, албатта, 3-марта ҳам рўй беради.
* * *
Иш мақсадга тўла эришилгандагина битган ҳисобланади.
* * *
Пул ажалингни бир лаҳзага ҳам кечиктира олмайди.
Пауло Коэлонинг “Алкимёгар” романидан.