«Шоирнинг илк китоби» туркуми (1988-1997)

Эшқобил Шукур. Сочлари сумбул-сумбул: Шеърлар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988.

Эшқобил Шукуров — дунёни образли идрок этади. У шеърларида инсон руҳининг ноаён тебранишлари, долғалари ҳақида сўз юритади. Ушбу тўплам шоирнинг илк китоби. Ўйлаймизки, эҳтирос ва хаяжонга йўғрилган, ҳайрат ва муҳаббат акс этган бу шеърлар сизнинг эътиборингизни тортади, мафтун этади.

Абдували Қутбиддин. Найсон: Шеърлар [Сўз боши Р. Парфиники]. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988.

«Найсон» — ёш, истеъдодли шоир Абдували Қутбиддиннинг биринчи китоби. Абдували шеърияти дунёни образли идрок этишнинг ўзига хос намунасидир.

Ҳалима Аҳмедова. Тунги марваридлар: Шеърлар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988.

Ҳалима Ахмедова 1961 йили Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган. 1983 йилда Тошкент Давлат университетининг филология факультетини битирган. Шеърлари турли «Альманах»ларда, республика матбуотида эълон қилинган. Шоиранинг ушбу китоби ёш ижодкорларнинг республика IV семинар-кенгашида нашрга тавсия қилинган.

Зулфия Мўминова. Бешикларни асрагин, дунё: Шеърлар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988.

Ёш шоира З. Мўминова анча дадил овози билан шеърхонлар эътиборини қозонаётир. «Бешикларни асрагин, дунё» шеърлар тўплами шоиранинг изланишлари доираси бирмунча кенг, айниқса, ватандошлик туйғулари самарали кечаётганлигини кўрсатади. Бу китоб шеърхонларимиз учун чиройлик армуғон бўлади, деб ўйланмиз.

Мақсуд Бекжон. Умид таҳсили: Шеърлар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988.

Мақсуд Бекжон ўз сўзини ўзига хос йўсинда айтишга ҳаракат қилаётган ёшлардан. У Ватан, севги, инсон, вақт ҳақида оғриқ билан ёзади. Қисқа сатрларга кутилмаган маънолар юклашга ҳаракат қилади. Ўз фикрлари, хаёллари ҳаракатини чуқур таҳлил ва тафтиш қилади. Ёш шоирнинг илк шеърий мажмуаси ўқувчиларга маъқул бўлади деб ўйлаймиз.

Баҳром Рўзимуҳаммад. Теракка яқин юлдуз: Шеърлар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989.

Баҳром Рўзимуҳаммад руҳиятнинг мажозий сувратларини поэтик ифода қилади. Дунёнинг тилсимлари, ноаён сезимларини ўзига хос йўсинда ечишга, англашга интилади.
Ўйлаймизки, адабиётимизга кириб келаётган истеъдодли шоирнинг илк китоби китобхонларимиз муҳаббатига сазовор бўлади.

Абдул Жалил. Ҳорғин водий: Шеърлар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989.

Абдужалил Хўжамов шеърият бу самимият мамлакати эканини юракдан ҳис этиб қалам тебратади. Болалик, олису аммо ҳамон кўнгилга яқин туғилган жойи, муҳаббати ҳақида завқ билан ёзади.

Олимжон Бўриев. Аттоир: Шеърлар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989.

Одам қадри қачон билинар? Ернинг-чи? Мушфиқ Ватаннинг-чи? Қачон ер қадри ҳақида ўйлай бошлаймиз?
Олимжон Бўриев шеърлари Сизни ўзи билан куюнишга, қайғуришга, умидланишга чорлайди. Унинг кечани — ойдинликка, кунларпи — муҳаббат ва қадр ила тўлмоғига ишончи комил.

Рауф Субҳон. Афсонанинг давоми: Шеърлар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989.

Рауф Субҳон шеърлари фавқулодда жиддий ва салмоқли. Ёш шоир ҳатто хаёлни ҳақиқатдан ишонарли тасвир эта олади. Унинг услуби ўзига хос, тили равон ва ширали.

Аъзам Ўктам. Кузда кулган чечаклар: Шеърлар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1990.

Аъзам Ўктам шеърларида ажиб бир латифлик кутилмаган шиддатли якунлар билан уйғунлашиб кетади. Унинг тили ҳам равон, ҳам кескин. Зотан, ёш шоирнинг илк тўплами қўлингизда. Ўқинг, азиз китобхон, балки фикримиз бир жойдан чиқар.

Одил Икром. Уфқ дарахти: Шеърлар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1990.

Одил Икром шеърларида дунёни ўзига хос бўёқларда акс эттиришга мойиллик бор. У ўз шеърларида инсон, табиат, ҳис-туйғу уйғунлигининг бир бутун, яхлит сувратларини яратишга интилади. Мазкур тўпламга шоирнинг шу сингари фалсафий-лирик шеърлари жамланди.

Чори Аваз. Тортилган камон: Шеърлар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1990.

Чори Аваз 1957 йилда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги Тожик қишлоғида туғилган. 1976-78 йилларда Армия сафида хизматда бўлди. ТошДУ нинг ўзбек фнлология факультетини тамомлаган.

Абдумажид Азим. Қалбимнинг Ватани: Шеърлар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1990.

Абдумажид Азим шеъриятнинг дояси дард ва машаққат эканини юракдан ҳис этиб ёзади. Унинг шеърлари содда ва мураккаб, бир оз эртакнома ва яна мардона. У дунёдаги бор камчиликни ўзидан ахтарган, ўз-ўзини фош этиш орқали ҳаммамизни бир-биримизга очиқроқ таништириб қўйишга шайланган шоир.

Жамол Сирожиддин. Танбур: Шеърлар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1990.

Жамол Сирожиддинов шеърларида халқона оҳангдорлик инсон руҳи кечинмалари билан уйғунлашиб сувратланади. Шоир ўз шеърларида бугунимиз, эртамиз ҳамда ўтмишимизга жонкуярлик билан муносабатда бўлади, унинг сурур ва туйғуларини ўз сози билан куйлашга интилади. Мазкур тўпламга ана шундай шеърлар билан бир қаторда кулгу-мутойибага асосланган ҳажвий манзумаларни ҳам киритдик.

Карим Баҳриев. Сабр косасининг синиқлари: Шеърлар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1990.

Карим Баҳриев 1962 йили Ургут туманида туғилган. Москва давлат университетини тамомлаган.

Нормурод Норқул. Дийдор кўприги: Шеърлар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1990.

Нормурод Норқул Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Уйшун шўросига қарашли Мирзотўп қишлоғида таваллуд топган. Қарши шаҳридаги шифокорлик билим юртини тугаллаган.

Ҳайитбой Абдусодиқ. Ёруғлик истаги: Шеърлар. Т.: «Ёзувчи» нашриёти, 1990.

Қуёш англанган кун — ёруғликка интилиш туйғуси уйғонади. Ёруғлик энг ниҳон орзуларни оловлантириб манзилига элтадиган йўл. Ҳайитбой Абдусодиқ ана шу йўл бошида. Унинг шеърларининг нафислиги ҳам, баъзан ғализлиги ҳам шундан. Аммо кўнглимиз тўқ. Ёш, истеъдодли шоир ўз манзилига етади…

Абдунаби Бойқўзиев. Ғуборингни ёзгайман: Шеърлар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1991.

Қорадарёни эшитганмисиз? Сирдарё ана шу лойқа ўзан туфайли шовуллаган дарё бўлган. Яъни, Сирдарёнинг сири — Қорадарё-да…
Адабиёт, таъбир жоиз бўлса, шеърият ҳам шундаи минглаб биз билган ва билмаган ирмоқлардан иборатдир. Хуллас, бу улкан уммонга яна бир ирмоқ қўшилди. Абдунабининг шеърларини ўқинг, ҳузур қилсангиз ҳалол бўлсин.

Исроил Субҳоний. Бухоронинг етти юлдузи: Шеърлар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1991.

Муқаддас СЎЗ масъулияти, қалбнинг оғриқли нуқталари, чексизлик фалсафаси, инсон тийнатидаги жамики гўзал ҳодисалар ва илдизлари чуқур қабоҳат — Исроил Субҳоний қаламга олишга уринган мавзулар жумласидандир.
Шеърият ихлосмандлари, мажмуани варақлаб, бунга ўзингиз ҳам амин бўласиз, деган умиддамиз.

Ўктам Мирзаёр. Огоҳ кўнгил: Шеърлар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1992.

Ўктам Мирзаёр 1956 йили Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида таваллуд топган. 1982 йилда Тошкент давлат университетининг журналистика факултетини тугатган.

Меҳринисо Ойдинова. Кўклам: Шеърлар.— Т.: Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1997.

Меҳринисо Ойдинованинг шеърларида муҳабоатнинг қувонч ва изтироблари, эл-юртга, Ватанга садоқат, онанинг куйинчак дардлари, фарзанднинг бурч ва масъулияти каби мавзулар содда, равон мисраларда куйланади. Шоира шеърларининг шакли ва оҳанглари ранг-баранг. Бу оҳанглар беихтиёр шеърхонни бокира бир нафосат оламига тортиб кетади.