«Қатағон қурбонлари хотираси» музейи фондидан (2000-2018)

Сургун. Шаҳидлар хотираси // Сўзбоши: Н. Каримов; Таҳрир ҳайъати: Д. Алимова, Н. Каримов, Ш. Аҳмедов ва бошқ.; Масъул муҳаррир: К. Норматов/. — Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 2000. — (Шаҳидлар хотираси).

Муҳтарам китобхон!
Кўплаб бегуноҳ кишиларни ўз домига тортган суронли йиллар тўғрисида кўпгина китоб ва мақолаларни ўқигансиз. Аммо қатағон даври ҳақидаги сиз билган ҳақиқат денгиздан бир томчидир.
Сизнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу китоб XX асрнинг 30-йилларида Ўзбекистондан зўравонлик йўли билан бошқа ўлкаларга кўчирилган, мол-мулки, уй-жойи давлат томонидан мусодара этилган, қариндош-уруғларидан ажратиб олиниб, манглайига “халқ душмани”, “муштумзўр” ё “қулоқ” тамғаси босилган жабрдийда кишилар ҳақида ҳикоя қилади.

МУНДАРИЖА

Шаҳидлар руҳига авлодлар таъзими (Наим Каримов)
Наим Каримов. Сургун
Рустамбек Шамсутдинов. Украинага бадарға қилинган “қулоқ”лар
Жанггоҳларда шаҳид кетган “қулоқ”лар
Сўнгсўз ўрнида

Қор қўйнида лолалар (қатағон килинган аёллар хақида очерклар). /Масъул муҳаррир: Б.Шарипов/. Давлат ва жамият қурилиши академияси. «Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармаси. – Тошкент, «Академия», 2001.

Йиллар ва даврлар ўтади. Аммо мустабид совет тузумининг ўзбек халқига келтирган жабру жафолари асло унутилмайди.
Францияда ўрта асрларда рўй берган қатағонни Варфоломей кечаси, деб аташади. Шу бир кечанинг ўзида юзлаб одамлар қириб ташланган. Мустабид совет тузуми даврида эса бундай кечалар оз бўлмаган. Биргина 1937-1938 йилларнинг даҳшатли кечаларида минглаб ватандошларимиз қамоққа олиниб, йўқ қилиб юборилган. Ана шу бечора, жабрдийда, жафокаш кишилар орасида “инсониятнинг гўзал бўлаги” – аёллар ҳам бўлишган.
Қўлингиздаги китоб ана шу мунис аёлларимиз ҳақида.

МУНДАРИЖА

Муқаддима
Холида Аҳророва. Хадича Алиева
Наим Каримов. Кимёхон Ашурова
Наим Каримов. Тожихон Аҳмедова
Дилшод Ражабов. Валентина Васильева
Наим Каримов. Яна Валентина Васильева тўғрисида
Наим Каримов. Кетеван Исломова
Наим Каримов. Элмира Исломова
Наим Каримов. Мақсуда Исҳоқова
Шерали Турдиев. Хайринисо Мажидхонова
Наим Каримов. Асҳоб Миршаропова
Шерали Турдиев. Матлуба Муҳамедова
Наим Каримов. Зоя Оллақулова
Шерали Турдиев. Гулсум Раҳимова-Ашрафий
Наим Каримов. Сабоҳат Раҳматова
Наим Каримов. Екатерина Сулаймонова
Холида Аҳророва. Марям Султонмуродова
Шерали Турдиев. Яна Марям Султонмуродова тўғрисида
Наим Каримов. Яна Марям Султонмуродова тўғрисида
Наим Каримов. Сора Турабекова
Наим Каримов. Ҳикматжон Фитратова
Холида Аҳророва. Собира Холдорова
Холида Аҳророва. Вилоят Хўжаева
Наим Каримов. Она, бола ва келин Хўжаевалар
Наим Каримов. Раҳбар Шермуҳамедова
Холида Аҳророва. Тожихон Шодиева
Шерали Турдиев. Зайнаб Ҳошимова

Ҳусайнхон Ниёзий — халқ профессори. Тўпловчи-муаллиф: Ноҳид Ниёзов, масъул муҳаррир: Наим Каримов. “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси. – Тошкент, “Ўзбекистон Миллий Энциклоледияси” давлат нашриёти, 2001

Ушбу рисола Ўзбекистонда биринчи физика ва кимё дарсликлари муаллифи, педагог олим Ҳусайнхон Ниёзийнинг ҳаёт йўли ва илмий-педагогик фаолиятини ёритишга бағишланган.
Қатағон йилларида шаҳид кетганлардан бири, табиий фанлар жарчиси Ҳусайнхон Ниёзий ўзининг қисқа ҳаёти давомида салмоқли илмий ва илмий-техник мерос қолдирган. Рисола Ҳусайнхон Ниёзий фаолиятининг бугунги илмий ва тарбиявий аҳамияти ҳақида ҳикоя қилади.

МУНДАРИЖА

Ноҳид Ниёзов. Табиий фанлар жарчиси
Рустам Раҳмон. Халқ профессори
Зуҳриддин Нуриддинов. “Халқ профессори”
Ҳ.Сиддиқов. Дастлабки физика дарсликлари муаллифи
Сайфиддин Жалилов. Ноҳақлик қурбони
Ноҳид Ниёзов, Адҳамжон Арзиматов. “Ўзбошимча сарт боласи”
Муҳиддин Нарзиқулов. Ҳусайнхон Ниёзий бобомиз тўғрисида
Наим Каримов. Ҳусайнхон Ниёзийнинг сўнгги кунлари

ИЛОВА
Ҳусайнхон Ниёзий. Қисқача таржимаи ҳолим
Рустам Раҳмон. Ҳусайнхон Ниёзий ғазаллари
Ҳусайнхон Ниёзий. Ғазаллар

Наим Каримов. Ҳидоят Иноятов (Ажойиб ўзбек йигитининг шавкатли ҳаёти ва фожиаси). “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи. – Тошкент, “Фан” нашриёти, 2003

Ушбу рисола қатағон даври қурбонларидан бири Ҳидоят Иноятовнинг фожиали тақдирига бағишланган.
Ҳидоят Иноятов ўтган асрнинг 30-йилларида шаклланган ёш авлоднинг вакилларидан бири бўлиб, ўт-оловлиги, ғайрат ва шижоатлилиги, турли-туман янги касб ва соҳаларга ўта қизиққанлиги орқасила ёшлар ҳаракатининг байроқдорларидан бирига айланган.
У 1938 йилнинг бошларида НКВД томонидан қамоққа олиниб, ўша йилнинг октябрь ойида Сталинга гўё суиқасд уюштирмоқчи бўлган киши сифатила минглаб ватандошлари билан бирга Тошкентла отиб ташланган.
Рисола ўзбек спортининг ифтихорларилан бири Ҳилоят Иноятовнинг 90 йиллигига бағишланади.

Боту. Танланган асарлар. / Нашрга тайёрловчилар: Наим Каримов, Шерали Турдиев. “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи. — Тошкент, «Шарқ», 2004

Боту тахаллуси билан ижод қилган Маҳмуд Ҳодиев (1904—1938) ўтган асрнинг 20-йилларида халқимиз ўртасида нафақат шоир, балки ҳар томонлама билимли, истеъдодли ва фидойи жамоат арбоби сифатида ҳам танилган. У, айниқса, ёшлик нашидаси билан суғорилган, тенгдошларининг олижаноб интилишларига руҳ ва куч бағишлайдиган шеърлари билан ёш авлоднинг меҳр-муҳаббатини қозонган эди.
Боту 26 ёшида «аксилинқилобчи», «миллатчи» ва «халқ душмани» сифатида қамоққа олиниб, ўн йиллик жазо муддатини ўташ учун дастлаб Соловец оролларига юборилади, сўнгра 1938 йил 9 майда Москвада отиб ташланиши билан унинг порлоқ адабий истиқболига қонли нуқта қўйилади.

Исмоилбек Гаспринский ва Туркистон / Масъул муҳаррир Наим Каримов/. “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи. — Тошкент, «Шарқ», 2005

И.Гаспринский (1851—1914) — Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг шаклланишига катта таъсир кўрсатган сиймолардан бири. XIX аср охири — XX аср бошларида ўзбек мактабларида таълим тизимининг ислоҳ этилиши, шунингдек, ўзбек миллий матбуотининг пайдо бўлиши унинг номи билан боғлиқ.
Ушбу китобдан ўрин олган мақолалар И.Гаспринскийнинг Туркистондаги миллий уйғониш даври маърифати ва маданиятига кўрсатган таъсири ҳамда унинг ўзбек жадидлари билан ўзаро алоқаларини ёритиш масалаларига бағишланган.

МУНДАРИЖА

Муқаддима

МАҚОЛАЛАР
Наим Каримов. Туркий дунё юлдузи
Сирожиддин Аҳмедов. Тарихий ҳақиқат
Бегали Қосимов. Исмоил Гаспринский ва Маҳмудхўжа Беҳбудий
Баҳодир Каримов. Исмоил Гаспринский ва Чўлпон
Шариф Юсупов. Тошкентдаги дўст ва сафдошлар
Улуғбек Долимов. Исмоил Гаспринский ва Туркистонда усули жадид мактаблари
Бойбўта Дўстқораев. Исмоил Гаспринский ва Туркистонда миллий матбуот
Абдуқодир Ҳайитметов. Туркистон юлдузлари ҳақидаги китоб
Зайнобидин Абдирашидов. Буюк маърифатпарвар
Шерали Турдиев. Ўзбекистонда Исмоил Гаспринский фаолиятининг ўрганилиш тарихи

ЖАДИДЛАРНИНГ ИСМОИЛ ГАСПРИНСКИЙГА БАҒИШЛАНГАН ШЕЪР ВА МАҚОЛАЛАРИ
Маҳмудхўжа Беҳбудий. Қуддуси шариф йўлида. Исмоилбек ҳазратлари
Сиддиқий-Ажзий. Ташаккур ва рижо
Абдулла Авлоний. Адиби шаҳир Исмоилбек руҳина
Садриддин Айний. Буюк бобомизнинг мусибатила паришон ўлан хотирдан бир неча паришон шеърлар
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий. Явмул-вафот. Марсия
Тавалло. «Таржимон» газитасин ношир ва муҳаррири мурафаҳий Исмоилбек Ғаспринский жанобларининг тарих-вафоти
«Йиғла, миллат қон тўкуб, айлаб наволар йиғлагил…»

Репрессия. 1937-1938 годы. Выпуск 1. Документы и материалы / Сост.: Р. Т. Шамсутдинов, Н.Ф. Каримов, Э. Ю. Юсупов, А. Мамаджанов; отв. редактор: Н.Ф. Каримов; Благотворительный фонд «Шахидлар хотираси», Музей «Памяти жертв репрессий», Благотворительный фонд научно-практической экспедиции «Мерос» («Наследие») – Т., «Шарк», 2005.

Изучению истории, характера и масштаба сталинских политических репрессий 20—50-х годов, унесших жизнь миллионы ни в чем неповинных людей, посвящено множество книг, изданных как в бывших советских республиках, так и в зарубежных странах. Эта тема затронута и во многих научных трудах, посвященных новой истории Узбекистана. С образованием Комиссии по увековечению памяти жертв колониального периода и благотворительного фонда «Шахидлар хотираси» по личной инициативе Президента Республики Узбекистан И.А.Каримова настоящая тема стала одной из ведущей в нашей исторической науке и публицистике. Однако уделяя главное внимание увековечению памяти жертв политических репрессий в годы советского тоталитарного строя, наши историки и публицисты обошли вниманием такие важные моменты, как выявление причин возникновения репрессивной политики, искусственное превышение полномочий института внутренних дел и превращение его в карательный орган, лишение населения всяких гражданских прав и защитного иммунитета.
Публикуемые в настоящем сборнике документы и материалы в какой-то мере проливают свет на историю, характер и масштаб репрессий 1937—1938 годов в Узбекистане.
В сборнике впервые в нашей республике делается попытка составить Книгу памяти Республики Узбекистан.
Сборник рассчитан на студентов, аспирантов и преподавателей исторического факультета гуманитарных институтов, а также на всех тех, кто интересуется вопросами сталинских политических репрессий.

Шерали Турдиев. Улар Германияда ўқиган эдилар. “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи. – Тошкент, 2006

Ўтган асрнинг 20-йилларида етмишга яқин истеъдодли туркистонлик ёшларнинг Германияга ўқишга юборилиши ўша йилларнинг ижтимоий-маданий ҳаётида улкан воқеа бўлган. Фан ва хўжаликнинг турли соҳаларида замонавий билимлар билан қуролланган ёшларнинг юқори малакали кадрлар бўлиб қайтиши халқимиз ва мамлакатимизнинг кейинги тақдирига катта таъсир ўтказиши мумкин эди. Афсуски, Ўзбекистоннинг мустамлака тарзида қолишидан манфаатдор бўлган совет давлати дастлаб бу талабаларнинг ўқишни битирмай туриб қайтишларини талаб этди. 1937 йилнинг қонли воқеалари бошланиши билан уларни Германиянинг жосуслари ва аксилинқилобчи-миллатчи унсурлар сифатида маҳв этиб ташлади.
Таниқли адабиёгшунос олим Ш.Турдиев узоқ йиллардан бери катта бир қисми 1937 йил воқеаларининг қурбони бўлган, кичик бир қисми эса қатағондан қочиб, Туркияда паноҳ топган собиқ талабаларнинг фожиали тақдирини ўрганиб келади.
Қўлингиздаги архив қужжатлари ва жонли хотиралар асосида ёзилган китоб мазкур талабаларнинг Германиядаги ҳаёти ва тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

МУНДАРИЖА

Кириш
Биринчи қисм. Туркистонлик талабаларнинг Германияга ўқишга бориши
Тарихга бир назар
Германияда ўқиган талабаларнинг хорижий ўзбек матбуотидаги фаолияти
Иккинчи қисм. Германилда ўқиб Ўзбекистонга қайтиб келган талабалар
Абдуваҳоб Муродий
Солиҳ Муҳаммад
Саттор Жаббор
Тўлаган Мўмин
Султон Матқул
Бася Матқулова
Марям Султонмуродова
Хайриниса Мажидхонова
Гулсум Раҳимова-Ашрафий
Руқия Хўжаева (Раҳимова)
Насриддин Шераҳмедов
Фузаил Шераҳмедов
Учинчи қисм. Германияда ўқиб, Ўзбекистонга қайтиб келмаган талабалар
Тоҳир Чиғатой
Иброҳим Ёрқин
Абдуваҳоб Исҳоқ
Саида Шераҳмедова
Аҳмаджон Иброҳимов
Сўнги сўз
Иловалар
Мақолалар
Шокир Сулаймон. Оврўпода Туркистон ўқувчилари
Турар Рисқулов. Наши студенты в Германии
Олимжон Идрисий. Германияда ўзбек шогирдлари
«Ёш Туркистон». Туркистонлилар диққат-назарига
Элтар. Истанбулда Туркистон куни
Хотиралар
Иброҳим Ёрқин. Хотиралар
Аҳмаджон Иброҳимов. Хотиралар
Аҳмад Заки Валидий Тўғон. Берлиндаги Туркистон талабалари

Наим Каримов. Қурбон Берегин қисмати. “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи. — Тошкент, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2006.

Рисола ўзбек халқи маданиятининг тараққиёти йўлида хизмат қилган таниқли жамоат арбоби, қатағон даврининг қурбонларидан бири Курбон Берегин ҳаёти ва ижтимоий фаолиятига бағишланган.

МУНДАРИЖА

Дебоча
Давр шамоллари
Йўл бошида
Чиниқиш
Маданий-маърифий жабҳаларда
Адабий-бадиий соҳаларда
Ижодкорлик фаолияти
Юнус Мақсудийнинг ҳикояси
Унутилмас кунлар
Тантаналардан кейин
Мудҳиш анжуман
Изтироблар оғушида
Машъум кун
Тергов
Қатлдан сўнг
Ҳаёт давом этади

Рустам Шамсутдинов. Қатағон қурбонлари. 2-китоб (1937 йил 10 август — 5 ноябр) / Масъул муҳаррир Н. Каримов; Бобур номидаги Андижон давлат университети, «Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармаси, «Мерос» халқаро илмий-амалий экспедиция хайрия жамғармаси — Т.: «Шарқ», 2007.

Ушбу китобда қизил салтанатнинг қатағон сиёсати, бегуноҳ кишиларнинг қатл этилиши, концентрацион ва меҳнат тузатув лагерларига узоқ муддат билан қамоққа тортилиши, бутун советлар мамлакатида бўлганидек, Ўзбекистонда ҳам мудҳиш «катта террор»нинг амалга оширилиши тўғрисида хужжат ва материаллар асосида маълумот берилади. Унда ҳозиргача эълон қилинмаган, махфийлик тамғаси билан сақланган архив ҳужжатларидан кенг фойдаланилган.
Китоб кенг ўқувчилар оммасига, айниқса, мустабид тузум тарихи билан шуғулланувчи олий ўқув юртлари талабалари, магистрлари, аспирантлари, профессор-ўқитувчиларига мўлжалланган.

Репрессия: Документы и материалы. Выпуск 3: Жертвы Большого террора из Узбекистана, 1937 год, ноябрь. / Под ред. Н. Ф. Каримова; Сост.: Р. Т. Шамсутдинов, Э. Ю. Юсупов, А. Мамаджанов, Э. П.Дусматов; Андижанский гос. ун-т им. Бабура, Благотворительный фонд «Шахидлар хотираси», Благотворительный фонд научно-практической экспедиции «Мерос» («Наследие»), — Т.: «Шарк», 2007.

Известно, что 1937—1938 годы явились апогеем Большого террора и одной из трагических страниц нашей истории. Большой террор как апогей всей репрессивной политики советского государства был начат в июне 1927 г. и продолжался вплоть до марта 1953 г.
Настоящий сборник включает в себя лишь шесть протоколов заседаний «тройки» НКВД УзССР, в которых в известной степени нашли отражение трагические судьбы многих наших соотечественников, которые в ноябре 1937 года стали жертвами политических репрессий. Все они в конце 80-х — начале 90-х годов прошлого столетия, а также с обретением независимости Республики Узбекистан были реабилитированы. Данный сборник предназначен для историков и всех тех, кто интересуется историей Узбекистана советского периода.

Тарихнинг номаълум саҳифалари: ҳужжат ва материаллар. 1-китоб / тўпловчи ва масъул муҳаррир Н.Каримов; таҳрир ҳайъати Б.В.Ҳасанов ва бошқ.; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди. — Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2009

Ушбу китобда Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даврида мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида рўй берган, аммо тарихчи олимлар томонидан оз ўрганилган ёки умуман тадқиқ этилмаган муҳим масалаларга оид ҳужжат ва материаллар илк бор эълон қилинмоқда.
“Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси ва “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи бундан кейин ҳам шундай ҳужжат, материал ва илмий ахборотлардан иборат китобларни нашр этиб боради.

МУНДАРИЖА

Сўзбоши

ЧОР МУСТАМЛАКАЧИЛИГИ ДАВРИГА ДОИР ҲУЖЖАТ ВА МАТЕРИАЛЛАР
Миллий тарққийпарварларнинг чор охранкаси томонидан таъқиб этилиши
Мирзо Кўқонбой Абдухолиқзода. Жиззах қўзғолони

СОВЕТ МУСТАМЛАКАЧИЛИГИ ДАВРИГА ДОИР ҲУЖЖАТ ВА МАТЕРИАЛЛАР
Бухоро Халқ Шўролар Жумҳуриятининг Халқ маориф назоратига
Боту. О работе контрреволюционной организации по линии художественной литературы
Протокол допроса обвиняемого Фитрата Рауф Рахимовича от 25 октября 1937 года
Сотти Ҳусайнга оид тўрт ҳужжат

ИЛМИЙ АХБОРОТ
Валерий Германов. Профессор Зинаида Кастельская: сломанная судьба историка

ХОТИРАЛАР
Собир Мўминов. Қибрай фожиалари
Вилоят Хўжаева. Ота-онам ҳақидаги хотираларим
Гульнахор Исаходжаева. Исковерконное детство

Тарихнинг номаълум саҳифалари: илмий мақолалар, ҳужжат ва материаллар, хотиралар. 2-китоб / масъул муҳаррирлар: Б.Ҳасанов, Н.Каримов; таҳрир ҳайъати С.Ғуломов ва бошқ.; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди. — Тошкент, “Ўқитувчи”, 2010

МУНДАРИЖА

Муқаддима

ИЛМИЙ МАҚОЛАЛАР
Бахтиёр Ҳасанов. Туркистондан ноёб китобларнинг Россия кутубхоналарига олиб кетилиши
Равшан Назаров. Матмурад Деванбеги — борец с экспансией царизма
Жаннат Исмоилова. 1916 йил қўзғолони оқибатларининг Россия Давлат Думасидаги муҳокамаси
Гурганбек Алланиязов. Из истории политических репрессий в Каракалпакстане
Валерий Германов. Обшественный и политический деятель Туркестана: судьба исторического наследия Вадима Чайкина

ҲУЖЖАТ ВА МАТЕРИАЛЛАР
Мурод Зикруллаев. «Уламо жамияти» ва унинг ижтимоий фаолиятига оид икки ҳужжат ҳақида
Алишер Сабиров. О Ф.М. Бейли и его книге «Миссия в Ташкент»
Фредерик М. Бейли. Миссия в Ташкент
Наим Каримов. Состоялась ли встреча представителей узбекской оппозииии с английским разведчиком?
Даниил Шевченко. Причины басмаческого движения в Средней Азии в свете рассекреченных архивных материалов
Шерали Турдиев. Германияга ўқишга борган талабалар ва уларнинг кейинги тақдири
Сирожиддин Аҳмедов. Германияда таълим олган Абдуваҳоб Муродийнинг ёзма кўрсатмаси
Наим Каримов. Салимхон Тиллахоновнинг «Миллий итгиҳод» ташкилоти ҳақидаги ёзма кўрсатмаси
Қаҳрамон Ражабов. Босмачилик ҳаракатига оид икки ҳужжат
Ринат Шигабутдинов. Документы, рассказываюшие о преследовании мусульманской интеллигенции органами ЧК и ГПУ

ХОТИРАЛАР
Дильбар Рашидова. Профессор Фитрат в нашей семье
Искандер Мусабеков. Жизнь под присмотром

Ўзбекистонда совет давлатининг қатағон сиёсати: келиб чиқиши сабаблари ва фожиали оқибатлари. Илмий мақолалар тўплами / Масъул муҳаррир: Б.Ҳасанов; таҳрир ҳайъати Б.Ҳасанов, Н.Каримов [ва бошқ.]; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди. – Тошкент, 2012.

МУНДАРИЖА

“Мустақиллик, йилларида ўзбек тарихшунослигида қатағон даври тарихининг ўрганилиши: ютуқлар, муаммолар ва ёндашувлар” мавзуидаги илмий-амалий анжумани ташаббускорлар гуруҳининг Республика ёшларига мурожаати
Б.Ҳасанов. Президент И.А.Каримов раҳбарлигида мамлакатимизда мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасининг абадийлаштирилиши
Д.Зияева. Узбекистонда совет ҳокимиятининг қатағон сиёсати: тарихшунослик ва манбашунослик масалалари
Н.Каримов. Ўзбекистонда “Катта қирғин”нинг бошланиши
Р.Шамсутдинов. Ўзбекистонда совет бошқарув тизимидаги раҳбар ходимларнинг қатағон қилиниши ҳақида янги маълумотлар
Қ.Ражабов. БХСР собиқ раҳбарларининг 1937 йилда қатағон қилиниши
Х.Юнусова. Ўзбекистонда пахта иши қатагонлари ва унинг оқибатлари
С.Аҳмедов. Мустақиллик йилларида тарихий адолатнинг тикланиши
Э.Юсупов. К проблеме политических репрессий в СССР в советской и постсоветской историографии
М.Зикруллаев. “Уламо жамияти” фаолиятини ўрганилиш тарихшунослиги
М.Ҳошимова. XX асрнинг 30-йилларида Марказий Осиёга сургун қилинган корейслар тарихшунослигидан
В.Холов, Хорижий тадқиқотларда совет қатағон сиёсати талафотлари таҳлили
Э.Дўсматов, Ж.Расулов. Советларнинг 1937-1938 йилларда Ўзбекистонда ўтказган қатағон сиёсати ва унинг тарихшунослиги
Г.Шагатаева. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда шўро ҳукумати қатағон сиёсатининг ўрганилиши (“Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ходимлари фаолияти мисолида)
М.Абдуллаев. Мустақиллик даври тадқиқотларида “қулоқлар сургуни” муаммосининг ёритилиши
А.Рахманкулова. Спецпоселенцы в Узбекистане: спецпереселенцы, депортированные, мобилизованные
Н.Мустафаева. Файзулла Хўжаев: миллий маданият қайғуси
Х.Қурбонов. Шоҳидлар хотирасидаги қатағонлар
Н.Худоёров. Ўзбекистон махсус посёлкаларидаги қулоқларнинг такроран қатағон қилиниши (1937-1938 йиллар)
Э.Холмирзаев. Ўзбекистонлик сиёсий махбусларнинг ГУЛАГ лагерларидаги ҳаётига доир
З.Исломов. Абдурауф Фитрат Маҳмуд Замахшарий илмий мероси тадқиқотчиси сифатида
У.Сатторов. Тоталитар тузум курбони (Танқидчи ва адабиётшунос Сотти Хусайин ҳақида)
Б.Ирзаев. Тарихий адолатнинг тикланиши фуқаролик жамиятининг маънавий кўзгуси сифатида
М.Акабирова. Қатағон қурбонлари қисмати ва тақдири – талабалар БМИ мавзусидир (АДУ, Ўзбекистон тарихи кафедраси тажрибасидан)
У.Курбонов. Таълим тизимида қатағон даври тарихини ўрганиш
Н.Заирова. Мустабид тузум йилларида ўзбек аёлларининг қатағон этилиши
С.Умаров. Қатағон фожиаларини ўрганишда оғзаки тарих методининг ўрни

Тарихнинг номаълум саҳифалари: илмий мақолалар, ҳужжат ва материаллар, хотиралар. 3-китоб / масъул муҳаррирлар: Б.Ҳасанов, Н.Каримов; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди. — Тошкент, “Ўзбекистон”, 2012

МУНДАРИЖА

МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 20 ЙИЛЛИГИ
Бахтиёр Ҳасанов. Президент И.А. Каримов раҳбарлигида мамлакатимиэда мустамлакачилик даври курбонлари хотирасининг абадийлаштирилиши
Неъматулло Муҳамедов. Юртимиз алломалари номлари ва илмий-маънавий меросининг тикланиши

ИЛМИЙ МАҚОЛАЛАР
Данил Шевченко. Энвер-паша – компромиссная фигура в организации движения сопротивления в Средней Азии
Муродилла Ҳайдаров. 20-йилларда миллий раҳбарларнинг марказлаштириш сиёсатига қарши кураши
Ринат Шигабдинов. Национальная интеллигенция у истоков академической науки Узбекистана (1920-е годы)
Валерий Германов. Научное наследие археолога и ориенталиста Льва Зимина
Рустамбек Шамсутдинов, Элёрбек Холмирзаев. ГУЛАГ лагерларидаги ўзбек маҳбуслари
Бахтиёр Ҳасанов, Баҳром Ирзаев. Уруш ва урушдан кейинги даврдаги ижодий жараёнларда миллий зиёлиларнинг иштироки ва сталинча қатағоннинг маданият соҳасида давом эттирилиши
Равшан Назаров. «Хлопковое дело» в контексте этнической политики Центра по отношению к Узбекистану

ҲУЖЖАТ ВА МАТЕРИАЛЛАР
Туркистонда ташкил этила бошлаган янги усул мактабларининг чор охранкаси томонидан назорат қилиниши. (Нашрга тайёрловчи Шерали Турдиев)
1917 йил 29 октябрдаги Тошкент воқеалари ҳақида муҳим ҳужжат. (Нашрга тайёрловчи Мурод Зикруллаев)
Лев Троцкий ва Иномжон Хидиралиевга оид икки ҳужжат. (Нашрга тайёрловчи Сирожиддин Аҳмедов)
Тангриқул Мақсудий. Ёзма кўрсатмалардан. (Нашрга тайёрловчи Сирожиддин Аҳмедов)
Документы, рассказывающие о том, как велись следствия в 1937 году. (К изданию подготовили Бахаведин Алланиязов и Шарип Бабашев)

ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ
Сайёра Муҳамедова. Мусо Саиджонов
Наим Каримов. Муҳиддин Қори Ёқубов
Бойбўта Дўстқораев. Муҳаммад Ҳасан фожиаси

ХОТИРАЛАР
Виктор Ивонин. Самое гнусное место в мире
Валентина Васильева. Поездка в Соловки
Кимёхон Ашурова. Мудҳиш хотиралардан бир лавҳа
Азиз Абдураззоқ. «Ўтган кунлар» тақдири

Жабрдийда ёзувчилар адабий мероси мустақиллик хизматида. Илмий мақолалар тўплами / Масъул муҳаррир: Б.Ҳасанов; таҳрир ҳайъати Б.Ҳасанов [ва бошқ.]; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди. – Тошкент, “Фан” нашриёти, 2013.

МУНДАРИЖА

Б.Ҳасанов. Қатағон қилинган фан, маориф ва маданият ходимлари илмий меросининг музей ходимлари томонидан ўрганилиши
Н.Каримов. Қатағон қилинган шоирлар ижодида эрк ва ҳуррият ғояларининг ифодаланиши
Р.Т.Шамсутдинов. “Катта қирғин” қурбони бўлган журналистлар
С.Аҳмедов. “Ёш туркистон” саҳифаларида миллий истиқлол ҳаракати
Н.Мустафаева. XX асрнинг 40-50-йилларидаги совет қатағон сиёсатининг Ўзбекистон маданий ривожланишига таъсири
М.Эргашева. Абдурауф Фитрат давлат мустақиллиги тўгрисида
O.Сафаров, Ҳ.Сафарова. Чўлпон – “Бухоро ахбори” газетасининг бош муҳаррири
З.Ишанходжаева. Формирование органов идеологического контроля в Узбекистане в 20-30-е годы XX века
З.Мирзаева. Жабрдийда ёзувчилар ижодининг ўзбек муҳожирлари томонидан ўрганилиши
Х.Қурбонов. Мусо Туркистонийнинг “Улуғ Туркистон фожиаси” – тарихий манба сифатида
Э.Юсупов, С.Ҳошимов. Миллат хотирасига нақшланган сиймолар
Ш.Аҳмедова. Вадуд Маҳмуд ва Фитрат ижодида портрет-мақола жанри (қатағонга учраган адиблар илмий меросини ўрганилишига доир)
А.Давлатова. Жадид адабиётида Амир Темур образи
Д.Йўлдошева. Жадидларнинг она тили таълими ва унинг мақсадини белгилашдаги хизматлари
С.Каримов, Б.Амиров. Чўлпоннинг тасвирлаш санъатига доир
М.Исмоилова. Унутмас мени боғим
P.Раҳимов, Ш.Тошпўлатова. Ўзбек маърифатпарварлари асарларидаги иқтисодий ғояларнинг бугунги баркамол авлодни тарбиялашдаги аҳамияти
А.Юсупов. Литература как зеркало истории на примере поэмы “Реквием” А.Ахматовой
М.Исмоилова. Мустамлакачилик даври тарихига бир назар
У.Амонов. Фитрат асарларида “тамуғ” ва “учмоҳ” талқини
Ғ.Фазлиев. Маҳв этилган истеъдод
Д.Қаландарова. Илк ўзбек нашрларини варақлаб
Г.Орифжонова. Абдулла Қодирий ва илк ўзбек профессионал театри

Тарихнинг номаълум саҳифалари: илмий мақолалар, ҳужжат ва материаллар, хотиралар. 4-китоб / масъул муҳаррирлар: Б.Ҳасанов, Н.Каримов; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди. — Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2013

МУНДАРИЖА

ИЛМИЙ МАҚОЛАЛАР
Р.Н.Шигабдинов. Пробуждение Туркестана (новые документы о политике Российской империи)
Наим Каримов. 40-50 йиллардаги мафкуравий кампаниялар ва қатағон
Бахтиёр Ҳасанов, Баҳром Ирзаев. Файзулла Хўжаев асарларининг советларнинг катағон сиёсати тарихини ўрганишдаги аҳамияти
Рустамбек Шамсутдинов. Политические репрессии немцев в Узбекистане и их судьбы (1937-1938 гг.)
Равшан Назаров. К истории репрессированных этносов (на примере турков-месхетинцев)
Валерий Германов. Михаил Филиппович Гаврилов
Замира Ишанходжаева. Об экспертном заключении «Эльбек»
Адолат Рахманкулова. Депортация корейцев, крымских татар и турков-месхетинцев в Узбекистан (1937-1944 гг.) и их сравнительнмй социально-правовой статус

ҲУЖЖАТ ВА МАТЕРИАЛЛАР
Наим Каримов. Боис Қориев (Олтой)нинг ўз қўли билан ёзган кўрсатмаси
Сирожиддин Аҳмад. Нашрга тайёрловчи. Салимхон Тиллахонов
Узлатда битилган хотиралар
Муродилла Ҳайдаров. Комментарий к некоторым первоисточникам по истории Узбекистана
Бахаведин Алланязев. Кириш сўз муаллифи ва ҳужжатларни нашрга тайёрловчи
Бахтиёр Ҳасанов, Баҳром Ирзаев. Кириш сўз муаллифи ва ҳужжатни нашрга тайёрловчи. Қори Ёкубовнинг СССР Бош прокурори номига ёзган аризаси
Зайнобиддин Абдурашидов. Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ташқи даврий матбуотдаги публицистик фаолиятига бир назар

Наим Каримов. “Катта қирғин”нинг келиб чиқиш сабаблари ва омиллари. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди. – Тошкент, “Фан” нашриёти, 2013.

Яқин ўтмишимизда совет империясининг халқлар устидан қанчалик зулм ва ноҳақликлар қилганини бугунги ёши катта авлод вакиллари яхши эслашади. Қўлингиздаги мазкур рисолада мустабид тузум томонидан ўзказилган қатағон ҳақида, бугунги доруломон кунлар имкониятидан фойдаланилиб, тарихий фактлар асосида ҳикоя қилинган.

МУНДАРИЖА

1-боб. “Катта қирғин”нинг тайёрланиши
1.1. ВЧК, ГПУ ва ОГПУ органларининг вужудга келиши ва Совет давлати қатағон машинасининг шаклланиши
1.2. ВЧК-ГПУ-ОГПУнинг Туркистондаги фаолияти
1.3. НКВДнинг ташкил этилиши ва 1937 йилгача бўлган фаолиятининг умумий йўналиши
2-боб. 30-йиллар аввалидаги совет давлати зўравонлик сиёсати ва унинг фожиали оқибатлари
2.1. “Тозалаш”кампанияси
2.2. “Қулоқлаштириш” кампанияси
2.3. Очарчилик
2.4. Сталинча қурилишлар ва қуллар меҳнати
2.4.1. Беломор-Болтиқ канали (Беломорканал)
2.4.2. Махсус йўналишдаги Соловец лагери (СЛОН)
2.4.3. Москва-Волга канали қурилиши
2.4.4. Дмитров меҳнат-тузатув лагери (Дмитлаг)
2.4.5. Колимадаги тилла конлари
3-боб. Ўзбекистонда катта қирғиннинг бошланиши
4-боб. “Катта қирғин”нинг бошланиш сабаблари
Иловалар

Бахтиёр Ҳасанов. “Катта қирғин”нинг ҳуқуқий ҳужжатлар базаси. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди. – Тошкент, 2014.

Маълумки, совет давлати 30-50 йиллардаги оммавий қатағонларни ВКП(б)-КПСС Сиёсий бюроси ва шахсан Сталин бошчилигида ҳарбийлаштирилган махсус органларга таянган ҳолда амалга оширган. Зулм ва бедодлик авж олган ўша даврда нафақат давлат ва партия арбоблари, балки фан, маориф, маданият ва бошқа соҳаларда ишлаган, кейинчалик “халқ душмани” деб эълон қилинган минглаб кишиларга нисбатан шафқатсиз жазо чораларини қўллаган. Совет давлати, жумладан, 1937-1938 йиллардаги “Катта қирғин”ни амалга оширишдан аввал бу ғайри инсоний кампанияни ўтказишга асос бўла олувчи “меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар”ни ишлаб чиққан. Аммо, бу “ҳужжатлар” билан танишиш уларнинг маданий дунёда қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий нормаларга мутлақо зидлигини кўрсатади. Қўлингиздаги рисола мазкур масалага бағишланган.

 

Баҳром Ирзаев. “Катта қирғин”нинг келиб чиқиши арафасидаги сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий шароит. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди. – Тошкент, “Фан” нашриёти, 2014.

Маълумки, совет империяси ўзининг мисли кўрилмаган қатағон сиёсати билан инсоният тарихида мудҳиш из қолдирган эди. Қўлингиздаги мазкур рисолада мустабид тузум томонидан ўтказилган қатағон сиёсати ва унинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида мушоҳада юритилган.

МУНДАРИЖА

Маъмурий-буйруқбозлик тузумининг қарор топиши. Миллий сиёсат ва миллий муносабатлардаги ҳақсизликлар
Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишдаги зиддиятлар ва мажбурий жамоалаштириш фожиалари
Республикада саноат қурилишининг сунъий жадаллаштирилиши ва инқирозли ҳодисалар
Ўзбекистондаги ижтимоий ўзгаришлар
“Ҳужум” ва унинг амалга оширилиши
Таълим, фан ва маданият тараққиётига ҳукмрон мафкуранинг таъсири

Беҳбудий меросининг миллий ғоя тарғиботидаги аҳамияти. Илмий мақолалар тўплами / Масъул муҳаррирлар: Б.Ҳасанов, Н.Каримов; таҳрир ҳайъати Б.Ҳасанов [ва бошқ.]; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди. – Тошкент, 2014.

МУНДАРИЖА

МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ ВА МУСТАҚИЛЛИК
С.Аҳмедов. Туркистон халқининг миллий қаҳрамони
Н.Каримов. Эрк ва ҳуррият жарчиси
Б.Назаров. Беҳбудий публицистикасида Истиқлол руҳи
С.Агзамходжаев. Дунё кезган мутафаккир
З.Амонова. М.Беҳбудий – миллат раҳнамоси
К.Соипова, С.Исламова. М.Беҳбудий – миллий ислоҳотлар йўлбошчиси

М.БЕҲБУДИЙ ВА ЖАДИДЧИЛИКНИНГ ЎРГАНИЛИШИ
Б.Ҳасанов, Б.Ирзаев. М.Беҳбудий хаёти ва фаолиятининг ўрганилиши
Б.А.Кощанов, Х.У.Утенов. Наследие М.Бехбуди и актуальные вопросы изучения истории джадидского движения в Каракалпакстане

МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙНИНГ СИЁСИЙ-ИЖТИМОИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ ҚАРАШЛАРИ
Н.Жабборов. М.Беҳбудийнинг XX асрдаги бошкарув усуллари ва сиёсий партиялар фаолиятига оид қарашлари
Н.Мустафоева. М.Беҳбудийнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий қарашлари
М.3икруллаев. М.Беҳбудийнинг “кадим” ва “жадид” уламоларга муносабати
М.Эргашева. М.Беҳбудий қозилар фаолияти ва уларнинг хуқуқий мақоми тўғрисида

МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙНИНГ БАДИИЙ ОЛАМИ
Ш.Ризаев. М.Беҳбудий ва театр
Н.Эгамқулова. “Ойина” журналида ҳажвиёт
О.Абдулҳакимова. Беҳбудийнинг танқид ҳақидаги қарашлари

МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ ВА МАЪРИФАТ
Д.Йўлдошева. М.Беҳбудий ва таълим тили
М.Ражабова. Беҳбудий публицистикасида тил муаммоларининг ўрганилиши

Миллий матбуотимизнинг икки дурдонаси. “Садои Туркистон” ва “Садои Фарғона” газеталарининг ўзбек халқини эрк ва ҳуррият, миллий бирлик ва тараққиёт ғоялари руҳида тарбиялашдаги ўрни ва аҳамияти” мавзуидаги Республика илмий-амалий анжумани материаллари (2015 йил 27 май) [Матн] / Масъул муҳаррирлар: Б.Ҳасанов, Н.Каримов; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди. – Тошкент, 2015.

МУНДАРИЖА

Миллий матбуотимизнинг икки йўлчи юлдузи (Сўзбоши ўрнида)
Каримов Н. Миллий матбуотимизнинг икки машҳур сиймоси
Ҳасанов Б. “Садои Фарғона” газетасида таълим ва маориф масалаларининг ёритилиши
Аҳмад С. Убайдулла. Хўжаев публицистикаси
Шодмонова С. “Садои Туркистон” ва “Садои Фарғона” газеталари саҳифаларида хотин-қизлар масаласининг ёритилиши
Шигабдинов Р. Дореволюционная политическая деятельность А.Валиди в Туркестане и национальная пресса
Қодирова М. Жадидларнинг “Садои Фарғона” газетасида эълон қилинган шеърлари
Мустафаева Н. “Садои Туркистон” саҳифаларида Абдурауф Музаффарзоданинг маданият ва тараққиётга оид мулоҳазалари
Ирзаев Б. “Садои Туркистон” газетасида таълим ва тарбия масалаларининг ёритилиши
Қозоқов Т. “Садои Фарғона” ва “Садои Туркистон” газеталарида диний-маърифий масалаларнинг ёритилиши
Маҳмудов М., Насриддинова Д. “Садои Туркистон” газетасида аёллар масаласи
Ирзаев Б, Атабаева Л. “Садои Туркистон” ва “Садои Фарғона” газеталарида сиёсий ахборотнинг ёритилиши
Қозоков Т., Воҳидова К. “Садои Фарғона” ва “Садои Туркистон” газеталарида иқтисодий масалаларнинг ёритилиши
Зикруллаев М. Абдулла Авлонийнинг “Бурунғи ўзбек вақтли матбуотининг тарихи” мақоласи хусусида
Раджапов Э., Раджапова Г. Миллий матбуот саҳифаларида Туркистон мухториятининг ёритилиши

Наим Каримов. 1937-1938 йиллардаги “Катта қирғин”нинг фожиали оқибатлари. – Тошкент, 2015.

1937-1938 йиллардаги “Катта қирғин”нинг келиб чиқиши ва фожиали оқибатлари тўғрисида хорижий давлатларда кўплаб китоб ва мақолалар эълон қилинган. Ўзбекистонда бу масаланинг ўрганилиши “қайта қуриш” ва ошкоралик йилларида бошланган бўлса-да, мустақиллик давридагина шу мавзуда жиддий ишлар амалга оширилмоқда.
Қўлингиздаги рисола муаллифнинг 2013 йилда чоп этипган “Катта қирғин”нинг келиб чиқиш сабаблари ва омиллари” рисоласининг мантиқий давоми бўлиб, унда 1937-1938 йиллардаги даҳшатли сиёсий қатағоннинг ўзбек халқига, унинг фани ва техникаси, маориф ва маданияти, саноати ва қишлоқ хўжалигига келтирган катта талофати тўғрисида баҳс юритилади.

МУНДАРИЖА

Муқаддима
1-боб. Қўрқув ва даҳшат салтанати
2-боб. Давлат ва партия арбобларининг қатағон қилиниши – оммавий қирғиннинг бошланиши
3-боб. Фан ва маданият ходимларининг қатағон қилиниши
Миён Бузрук Солиҳов (1891-1939)
Тавалло (1982-1937)
Убайдулла Хўжаев (1882-1939)
Сафо Муғанний (1882-1940)
Илҳом Одилий (1888-1942)
Лутфулла Олимий (1983-1069)
Ғози Олим Юнусов (1893-1938)
Элбек (1898-1939)
Наим Саид( 1902-1939)
Мўмин Усмонов (1903-1938)
Муҳаммад Ҳасанов (1904-1938)
Аъзам Аюб (1904-1938)
Отажон Ҳошим (1905-1938)
Асил Мансуров (1905-1937)
Саттор Жаббор (1905-1938)
Марям Султонмуродова (1905-1972)
Раҳмат Мажидий (1906-1983)
Собира Холдорова (1907-?)
Сулаймон Амиров (1907-1969)
Сожида Носирова (1909-?)
Юнус Латиф (1910-1941)
4-боб. Хотин-қизлар ва болаларни қатағон қилиш компанияси
5-боб. Қатағон қурбонларини бадном этиш ва лаънатлаш компанияси
6-боб. Совет давлатининг миллий кадрларни ва умуман миллий халқларни қатағон қилиши ва бундан кузатган мақсади
«Катта қирғин»нинг фожиали оқибатлари (Хулоса ўрнида)

Қатағон қурбонлари ва уларнинг адабий-бадиий ҳамда публицистик мероси. “Ўзбекистонда сталинча қатағонга учраган ва фаолияти кам ўрганилган маданият ва жамоат арбобларининг фаолияти ҳамда илмий-маърифий, ижодий меросининг истиқлол йилларида ўрганилиши” мавзуидаги Республика илмий-амалий анжумани материаллари (2015 йил 15 апрель) / Масъул муҳаррир Н.Каримов. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди. – Тошкент, “Mumtoz so‘z” нашриёти, 2015

МУНДАРИЖА

Сўзбоши

БИРИНЧИ ҚИСМ. ИЛМИЙ МАҚОЛАЛАР
Ҳасанов Б. Санжар Сиддиқ ва унинг адабий мероси
Каримов Б. Бир ҳикоя қисмати
Каримов Н. Юнус Латиф – таниқпи шоир, журналист ва адабиётшунос
Аҳмад С. Ғози Юнус фельетонларида давр ҳавоси
Мирзаева 3. Саттор Жаббор ва унинг илмий-адабий мероси
Ирзаев Б. Аъзам Аюб – иқтидорли журналист ва таржимон
Зикруллаев М. Муҳаммад Ҳасанов – муҳаррир, таржимон ва адиб
Шигабдинов Р. Обшественно-политическая деятельность и трагическая судьба Исмаила Абидова
Тўлаганова С. Абдулла Қодирий публицистакаси билан боғлиқ айрим масалалар
Раҳмонова Д. Тавалло ижодининг баъзи бир масалалари
Ирзаев Б, Иўлдошев А. Қосим Сорокин – ҳам нозир, ҳам қаламкаш

ИККИНЧИ КИСМ. АДАБИЙ-БАДИИЙ ВА ПУБЛИЦИСТИК АСАРЛАР
А.Қодирий. Қуёш билан ҳам курашаман
Чўлпон. Мерос
Юнус Латиф. Янги меҳмон. Шарофат. Укамнинг ҳикояси
М.Ҳасан. Гап қоралиғимизда экан
Газетчи. Робиндранат Тоғур ва “Ғарб маданияти”

Тарихнинг номаълум саҳифалари: илмий мақолалар, ҳужжат ва материаллар, хотиралар. 5-китоб / масъул муҳаррирлар: Б.Ҳасанов, Н.Каримов; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди. — Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2016

МУНДАРИЖА

ИЛМИЙ МАҚОЛАЛАР
Замира Ишанходжаева. Некоторме сведения о «культурной революции» большевиков и её внедрении в Туркестане
Ринат Шигабдинов. Политика коренизации в Узбекистане: планы и результаты
Бахтиёр Ҳасанов, Баҳром Ирзаев. Ўзбекистон комсомол ташкилоти раҳбарларининг қатағон этилиш тарихидан
Хуршида Юнусова. Ўзбекистонда “пахта иши” қатағонлари ва унинг оқибатлари
Эркин Раджапов, Абдували Йўлдошев. Қатағонга учраган ўзбек ҳарбийлари

ҲУЖЖАТ ВА МАТЕРИАЛЛАР
Турсунхўжаев Муборакнинг СССР Ички Ишлар халқ Комиссарига ёзган шикоятномаси
Антонина Никитична Балабанинг ВКП(б) МҚ котиби А.А.Андреевга ёзган аризаси
Ризо Ёқубовнинг СССР Олий Совети Президиумининг Раиси К.Е.Ворошиловга ёзган ариза
Заявление Д.М.Логинова, бывшего Зампреда СНК ККАССР
Ўзбекистон мусулмон руҳонийларининг 1927 йилдаги ҳолати ҳақида ОГПУ Ўрта Осиёдаги мухтор вакилининг ахбороти

ХОТИРАЛАР
Вера Шаскольская. Из Франции – до Туркестана
Раджаб Исламбек. Стальной диктатор

Жадид маърифатпарварлик ҳаракатининг ғоявий асослари. “Жадид маърифатпарварларининг миллий таълим, матбуот, адабиёт ва санъатни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва унинг Миллий ғоя тарғиботидаги аҳамияти” Республика илмий-амалий анжумани материаллари (15 апрель; 2016; Тошкент) [Матн] / масъул муҳаррирлар: Б.Ҳасанов, Н.Каримов; таҳрир ҳайъати М.Зикруллаев [ва бошқ.]; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди. – Тошкент: Тошкент ислом университети, 2016.

МУНДАРИЖА

Сўзбоши

ЖАДИДЧИЛИК ВА МИЛЛИЙ ҒОЯ МАСАЛАЛАРИ
С.Агзамжоджаев. Жадидчиликнинг ғоявий ривожланиш босқичлари
Б.Назаров. Ўзбек ва француз озодлик шеърияти: типология масаласига доир
Ж.Исмаилова. Миллий – озодлик ҳаракатлари ва маърифатпарварлар
З.Абдирашидов. Туркистон жадидлари ва миллий ғоя тарғиботи
Р.Шамсутдинов, Ш.Сайдалиева. Жадидчилик ҳаракати намояндаларининг ижтимоий, маънавий-маърифий қарашларига доир
Т.Қозоқов. Фарғона водийсида жадидчилик ҳаракатининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари
Б.Жамилова. Ватан армон, истиқлол орзу
Н.Холиқова. Истиқлолнинг ғоявий раҳнамолари

ЖАДИД МАТБУОТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
Д.Алимова. Без национальной печати “нет самой нации” – концепция развития джадидской прессы
Б.Ҳасанов. Жадид матбуоти саҳифаларида Туркистонда таълим масалаларининг ёритилиши
Б.Ирзаев, У.Ортиқов. Жадид матбуоти саҳифаларида Туркистондаги сиёсий жараёнлар
Р.Рахматжонов. Жадидлар ва матбуот
А.Мингнаров. Маданий жараёнлар ва таълим масалаларининг Туркистон миллий матбуотида ёритилиши

ЖАДИД АДАБИЁТИ ВА САНЪАТИ МАСАЛАЛАРИ
Н.Каримов. Жадид театрининг миллий манбаларига доир
Б.Ирзаев. Ўзбек мусиқа маданияти ва жадид тараққийпарварлари
Р.Баракаев. Жадид маърифатпарварлик ҳаракати ва ўзбек болалар адабиёти

ЖАДИД МАКТАБИ, МАОРИФ ВА АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ МАСАЛАЛАРИ
Д.Зиёева. XX аср бошларида шаҳар кутубхоналари тараққиётида жадид маърифатпарварларининг ўрни
Н.Мустафаева. Туркистон жадидларининг замонавий ўрта ва олий мактаб, маориф масаласига муносабати
Ш.Зиёдов. Туркистондаги шахсий кутубхоналар тарихидан
Э.Юсупов, Э.Тожимирзаев. Миллий ғоя ва “усули жадид” мактабларининг фаолиятида доир
А.Расулов, Д.Насриддинова. Жадидчилик ҳаракатида татар аёлларининг тутган ўрни
З.Ишанходжаева. Прогрессивные идеи джадидов и их судьба
А.Кудияров. Из истории просветительской работы в Каракалпакии
Д.Жамолова. Бухоро республикаси ҳукуматининг маориф соҳасидаги сиёсати

ЖАДИДЧИЛИК ТАРИХШУНОСЛИГИ
Ф.Ширинова, С.Ҳамроева. Бухоро жадидлари маҳаллий муаррихлар талқинида
Ф.Темиров. С.Айнийнинг ижодий мероси Бухородаги жадидчилик ҳаракатини ўрганишда муҳим манба
А.Юсупов. К истории изучения историо-графического труда Садриддина Айни

Баҳром Ирзаев. Туркистон жадидларининг «Кўмак» ташкилоти. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди. – Тошкент, Тошкент ислом университети, 2016.

МУНДАРИЖА

Туркистон жадидларининг маърифатпарварлик фаолияти ва “кўмак” ташкилоти

“КЎМАК” ТАШКИЛОТИ ТОМОНИДАН ЧЕТ ЭЛЛАРГА ЎҚИШГА ЮБОРИЛГАН ТАЛАБАЛАР ҲАҚИДА
Ўқуғувчи товуши
Москвада туркистонлик шогирдлар
Ўқиғувчи талабаларга кўмак бериш лозим
Оврупода Туркистон ўқувчилари
Баладия идоралари учун унумлик жойлар
Ўлка ўзбек билим юрти эсда тутилсин!
Масковдаги ўқиғувчиларимиз тўғрисида
“Четда ўқувчи талабаларимизга кўмак ишлари”
Четга кўпроқ ўқувчилар юбориш керак
Кичик армуғоним
Хайринисо Мажидхон қизиға
Билим йўлида (“кўпайсин дейман”)
Германияда ўқувчи мусулмонлар
Улуғ устод Фитрат афандига
Четдаги талабаларга ёрдам
Берлиндаги талабаларга кўмак (ҳисоб)
Четда ўқувчиларни унутмайлик
Кўмакнинг жавоби
Германиядаги ўқувчиларимиз
Қандай чоралар кўрилди
1920–1924 йиллар

ГЕРМАНИЯДА ТАҲСИЛ ОЛГАН ТАЛАБАЛАРНИНГ ТУРКИСТОН МАТБУОТДАГИ ЧИҚИШЛАРИ
Санойи нафисамиз ўлди
Эндигисини қўлдан бермайлик
Табиатдан жавоб
Ҳаракатда баракат
Туркистон дорулфунуни
Туркистоннинг келгуси
Германиядан хат
II. Оврупо ва биз
III. Германияда ўқиш ва ўқитиш
Туркистоннинг тараққиёт йўллари
Петровский зироат академияси
“Кўмак” уюшмасидаги ўртоқларимга
Германияда Ўрта Осиё талабаларининг икки йили
Германияда Ўрта Осиё ҳисобидаги студентлар тубандагилар
Чет элларда Бухоро талабалари
Берлиндаги талабаларимиздан ўртоқ Файзулла Хўжага хат
Бадан тарбияси
Испурт
Соғлиқ ва ҳаракат
Спорт тан ҳаракати
Қора одам машина бошида

“КЎМАК” УЮШМАСИ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ ВА ТАЛАБАЛАРИ ШЕЪРЛАРИДАН НАМУНАЛАР
Эркинлик истаги
Қор
Ойға
Темирчи
Эй қўбиз
Ватан
Булоқ
Анҳор

ГЕРМАНИЯДА ТАҲСИЛ ОЛГАН ТУРКИСТОНЛИК ТАЛАБАЛАРНИНГ “КЎМАК” ЖУРНАЛИНИНГ ТЎЛИҚ ШАКЛИ
Ақл ва сезгу ёки мия ва юрак
Адабиётда идеализм ва реализм
Техника ва биз
Осиёнинг оқ ўғли
Ёзувингга жавоб
Чўлпон чўлпондир
Кетганингда
Оврупо
Тилак
Ҳаёт
Юрак
Роҳат қиламан деган чоғларда
Сўрма!
Туш
Парча
Амриқода киши қони
Дунё уруши қанчага тушди?
Ўтинчлар
Идорадан

Тарихнинг номаълум саҳифалари: илмий мақолалар, ҳужжат ва материаллар, хотиралар. 6-китоб / масъул муҳаррирлар: Б.Ҳасанов, Н.Каримов; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди. — Тошкент, 2017

МУНДАРИЖА

ИЛМИЙ АХБОРОТ ВА МАҚОЛАЛАР
Бахтиёр Ҳасанов. Бир инсон қисмати
Наим Каримов. 1938 йилда ёзилган бир хат тарихи
Бахтиёр Ҳасанов, Баҳром Ирзаев. Муфтизодалар қисмати
Рустам Шамсутдинов. Деҳқонларни “қулоқлаштириш” ва қатағон қилиш тарихига доир
Замира Ишанходжаева. Системный кризис и падение тоталитаризма
Сирожиддин Аҳмад. Ватан ва халқ манфаатини кўзлаган адиб
Ринат Шигабдинов. Ахмед Заки Валиди: письма из эмиграции
Баҳром Ирзаев. Абдулҳай Тожиев – давлат ва жамоат арбоби
Эркин Раджапов, Абдували Йўлдашев. Қўмондоннинг машъум тақдири

ҲУЖЖАТ ВА МАТЕРИАЛЛАР
Баҳром Ирзаев. 20-йиллар ўзбек матбуоти саҳифаларидан
Сирожиддин Аҳмад. Доклад ОГПУ в ЦК ВКП(б) о политических настроениях в Узбекистане

ХОТИРАЛАР
Ҳамид Сулаймон. Отам ҳақида
Тўлқин Ғозиев. Ширинсухан эдилар

Ўзбек миллий давлатчилиги тарихида Туркистон мухторияти. “Ўзбек миллий давлатчилиги тарихида Туркистон Мухториятининг ўрни ва роли” мавзуидаги Республика илмий-амалий анжумани материаллари (2017 йил 12 октябрь) [Матн] / масъул муҳаррир: Б.Ҳасанов; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди. – Тошкент: Тошкент ислом университети, 2017.

МУНДАРИЖА

Бахтиёр Хасанов. Интеллигенция и власть: опыт борьбы политической элиты Туркестана за независимость
Алишер Сабиров. Выборы 1917 г. в Туркестане.от местного самоуправления до Учредительного собрания
Саидакбар Агзамходжаев. Туркистон Мухторияти учун курашнинг ғоявий асослари
Наим Каримов. Саидносыр Миржалилов – казначей правительства Туркестанской Автономии
Қаҳрамон Ражабов. Туркистон Мухторияти ҳукумати вазирларининг фаолияти ва кейинги тақдири
Рустамбек Шамсутдинов, Шоди Каримов. Туркистон Мухториятига болшевиклар тажовузи
Санобар Шодмонова. Немис ва турк тилидаги тадқиқотларда Туркистон Мухторияти ҳақидаги қарашлар
Бахыт Кощанов. Герои и антигерои Туркестанской Автономии
Замира Ишанходжаева. Большевистская «модернизация» общества – становление системы
Баҳром Ирзаев. Туркистон Мухторияти тарихини ўрганишда муҳим манба
Ринат Шигабдинов. Туркестан и Ахмед Заки Валиди в 1917 году – время надежд
Тоҳиржон Қозоқов. Туркистон Мухториятида Фарғона жадидларининг иштироки
Умар Рашидов, Ю.Ҳайдаров. Туркистон халқлари томонидан Мухторият ҳукуматининг қўллаб-қувватланиши
Баҳром Ирзаев, Икром Қодиров. Ғози Юнус ва Туркистон Мухторияти
Абдухолиқ Мингнаров. Туркистон Мухторияти ва унинг қисмати Туркистон миллий матбуоти саҳифаларида
Салима Мадьярова. Туркистон Мухторияти замондошлар қарашларида
Баҳром Ирзаев. Ғулом Зафарий Туркистон Мухторияти илҳомчиси
Эркин Раджапов. Туркистон Мухторияти миллий қўшини тарихи

ТУРКИСТОН МУХТОРИЯТИ ХОРИЖ ОЛИМЛАРИ ТАЛҚИНИДА
Dr. Bekir Tümen Somuncuoğlu. Некоторые мысли о турецких исследованиях по истории Туркестана, Туркестанской Автономии и джадидизма
Хазретали Турсун. Алаш и Туркестан: точки прикосновения
Гульнар Нурбетова. Судьба Туркистанской Автономии и Туркестанское национальное движение
Хакан Ас. Конурходжа Ходжиков – яркий представитель Туркестанского джадидизма
Вахдет Таракчи. Воспоминания Мустафы Шокая – источник по истории Туркистанской Автономии

Мунаввар қори Абдурашидхонов Туркистон тараққийпарварларининг сардори. “Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг илмий-педагогик мероси ҳамда Ўзбекистонда таълим тизимини янгилаш ва ривожлантириш муаммолари” мавзуидаги Республика илмий-амалий анжумани материаллари (2018 йил 26 апрель) / Масъул муҳаррир Б.Ҳасанов. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди. – Тошкент, “Mumtoz so‘z” нашриёти, 2018

МУНДАРИЖА

Наим Каримов. Мунаввар қори Абдурашидхонов миллий мустақиллик учун кураш йўлбошчиси сифатида
Бахтиёр Ҳасанов. Мунаввар қорининг сиёсий фаолиятига доир
Дилором Алимова. “Чин экан айтган сўзи” – Мунаввар қорининг тарихий башорати
Саидакбар Агзамходжаев. Мунаввар қорининг ёшлиги ўтган маҳалла
Нурбой Жабборов. Мунаввар қори ва миллий маърифат
Сирожиддин Аҳмад. Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг Ўрта Осиё маданиятидаги тутган ўрни ва роли
Нодира Мустафаева. Туркистон жамиятининг маданий тараққиётида Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг ўрни
Сотимжон Холбоев. Миллат фидойиси ва раҳнамоси
Абдуҳамид Холмуродов. Миллатнинг буюк фидойиси
Баҳром Ирзаев. Мунаввар қори Абдурашидхонов ва унинг педагогик мактаби тарихидан
Бахтиёр Эгамов. Мунавварқори Абдурашидхонов – замонавий география дарсликлари муаллифи ва моҳир педагог
Дилноза Жамолова. Мунаввар қори Абдурашидхонов: вақф мулклари ҳақида
И.Қулжонов, Д.Саибов. Нурли инсоннинг порлоқ хотираси мангу қалбимизда яшайди
Насиба Турсунова. Миллий мактаб асосчиси
А.Йўлдошев, Э.Раджапов. Мунаввар қори Абдурашидхонов фаолиятининг ўрганилиши
Абдували Йўлдошев. Мунаввар қори Абдурашидхонов замондошлари нигоҳида

Тарихнинг номаълум саҳифалари: илмий мақолалар, ҳужжат ва материаллар, хотиралар. 7-китоб / масъул муҳаррир: Б.Ҳасанов; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди. — Тошкент, Тошкент ислом университети, 2018

МУНДАРИЖА

ИЛМИЙ АХБОРОТ ВА МАҚОЛАЛАР
Азимжон Шарипов ким эди
Шоира Зулфиянинг акаси ёки Нормат Исроиловнинг фожиали тақдири
Рустам Исломов қисмати
Миллатпаноҳ Мулла Солиҳбек охунд
Акбар Исломов йирик давлат арбоби
Файзулла Хўжаев Тошкентда
Исроил Ортиқов
XX асрнинг 30-йилларида ўзбек ҳарбий кадрлар элитасининг қатағон этилиш тарихи

ҲУЖЖАТЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР
Боту замон ва замондошлари тўғрисида
О Фитрате
О Чулпане
Қинғир ишнинг қийиғи
Чақимчилар ҳақинда
Ҳақиқат баёни
Мамин хусусинда

МАКТУБЛАРГА ИНГАН ҲАСРАТЛАР
Ўзбек халқининг садоқатли фарзанди
Ака-ука Муҳаммедовларнинг аянчли қисмати
Акмал Икромов қариндошлари қатағони тарихидан
Ризаев Ҳаниф Султонович
Турсунхўжаев Муборакхўжа
Эшонбобо Исломов
Қисматдош дўстлар фожиаси
“Ўтган кунлар”ни ўқигани учун 25 йил
Яҳё Эгамбердиев
Икки дўстнинг аччиқ қисмати
Мустафо Юсупов қисмати
Қурбонбой сўфи Тўрабеков
Шукуровлар қаерда?
Сарман Балбеков ким эди

ХОТИРАЛАР
Ургут Икромовнинг отаси Акмал Икромов тўғрисидаги хотиралари
Унутилмас кунлар