Воҳид Маммадли (1965)

Воҳид Маммадли (Vahid Məmmədli) 1965 йил 6 январда Озарбайжоннинг Қазах туманида туғилган. Машҳур шоир, ёзувчи, олим, публицист. Унинг “Бронза худосининг юки” (2007), “Жаллод шошилишни ёқтирмайди” сингари детектив романлари Москвада чоп этилган. Воҳид Маммадли Озарбайжон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, халқаро ҳуқуқ бўйича давоми…

Муҳаммаджон Имомназаров. Алишер Навоий даври адабиётининг ривожланиш босқичлари

Ҳозирда “жаҳон илми” деганда, назарий жиҳатдан, кўпроқ Европа минтақасида шаклланган илмий андазалар тасаввур этилмоқда. Аслида, Ер юзининг турли ҳудудларида минг йиллар давомида шаклланган кўплаб минтақавий маданиятлар мавжуд бўлиб, улар ўзаро алоқа ва таъсирга киришган мустақил ҳамда залворли маданият тизимларини ҳосил давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Қалб мўъжизалари

Озод Мўъмин Хўжа. Қалб мўъжизалари [Матн] / Озод Мўъмин Хўжа. – Тошкент: Akademnashr, 2022. – 64 б. Шайх Абдулазиз Мансур таҳрири остида Инсон қалби – сирлар уммони. Одамзод коинотнинг кўплаб сирларини кашф қилди-ю, инсон қалбини тадқиқ қилишни ҳали охирига етказгани давоми…

Қосимжон Содиқов. Мумтоз адабиёт намуналарини тўғри ўқияпмизми?

Бугунги китобхон учун Навоий асарларини нашрга тайёрлашда уларда қўлланган сўз ва қўшимчалар қандай талаффуз этилганини тўғри ифодалаш ниҳоятда муҳим. Тиниш белгилари хато қўйилган, сўзлар нотўғри қўлланган матн ўқувчисини чалғитади, мазмун англанишини қийинлаштиради. Маълумки, эски қўлёзмаларда ҳозиргидек тиниш белгилари ишлатилмаган, тиниш белгилари давоми…

Насимхон Раҳмонов. Бертельс – навоийшунос

Бу воқеага 30 йиллар бўлди. Бир куни – устоз Азизхон Қаюмов билан Қўлёзмалар институтдан чиқиб, Ўрда томон яёв йўл олдик. Домла билан Фанлар Академиясидаги бир йиғилишга боришимиз керак эди. Суҳбат асносида Азизхон ака: – Бартольд билан Бертельснинг ҳамма асарларини бирламчи давоми…

Иброҳим Илёсли (1963)

Иброҳим Илёсли (İbrahim İlyaslı) – Ҳожиев Иброҳим Муса ўғли 10 март 1963 йилда Озарбайжоннинг Қазах райони, Асланбейли қишлоғида туғилган. 1998 йилдан мамлакат ёзувчилар уюшмаси аъзоси. 2018 йилдан Турк адабиёти фондининг аъзоси. Ҳозирда “Сумгаит поэзия уйи” директори. Шеълари қатор халқаро анталогияларда давоми…

Каримбой Қурамбоев. Алишер Навоий ва туркман адабиёти

Алишер Навоий туркман адабиётида ҳурмат билан тилга олинадиган улуғ сиймолардан бири. Шоир асарларининг ҳозирги Туркманистонга кириб борганига бир неча аср бўлган.  Навоийнинг эса  Марв шаҳрида бўлгани, у ердаги “Хисравия” мадрасаси бевосита шоир ташаббуси билан қурилгани борасида Хондамир “Макорим ул-ахлоқ” китобида давоми…

Дилнавоз Юсупова. Дўстлар, бир чора…

Дўстлар, бир чора мен девонайи шайдо учун Ким, ўлармен ул парийпайкар малаксиймо учун. Оташин гул теграсида лаългун юз барг эмас, Балки юз наъл ўтқа солмиш булбули шайдо учун. Хом кўнглумким, дудоғингни тилаб афғон қилур, Бор дурур ул тифлдекким, йиғлағай ҳалво давоми…

«Чумолилар маданияти» бор нарсами?

Инсон ва чумоли ўртасида қандай умумийлик бўлиши мумкин? Бундай қарасангиз, ҳеч қандай. Инсон — «ҳомо сапиенс», яъни ақлли мавжудот. Чумолилар ақли ҳақида ҳатто бошланғич ҳолида гапирмаса бўлади. Ҳарқалай, бизнинг тасаввуримизда. Ўлчамлар орасидаги фарқ-чи? Биз чумолиларни бехосдан босиб кетишимиз мумкин. Барибир, давоми…

Нусратулло Жумахўжа. Сегоҳ сеҳри

Биз Алишер Навоийнинг “Сегоҳ” куйи-ла айтилувчи “Холу хаттинг хаёлидин, эй сарви гулъузор” бу ғазалини шарҳлашни 40 йилдан бери орзу қиламиз. Лекин ўзимизда шунга етарли тайёргарлик ва журъат сезмаймиз. Бунга сабаб шуки, ғазалнинг мусиқий ижролари жуда баланд, авжли пардаларда куйланган. Шашмақом давоми…