Муҳаммад Али. Амир Темур ва Йилдирим Боязид (эссе)

Кириш Жаҳон тарихининг, турк оламининг икки машҳур намояндаси ўртасидаги муносабатлар фақат икки шахсгагина ёки икки мамлакатгагина тегишли эмас. Улар умумжаҳон тарихига тааллуқли бўлиб, ҳар бир шахсга тўғри ва одилона баҳо бериш жуда-жуда муҳимдир. Турон султони билан Рум императори ўртасида йигирма давоми…

Уйғун Рўзиев. Тавба (ҳикоя)

Эски “Зарбдор” хўжалигининг собиқ қоровули Шо­қулнинг на уйида ҳаловат бор, на юриш-туришида. Ҳали ўт-ўланларга зеб бўлиб турган шудринглар буткул парланиб улгурмасидан унинг уйида яна олатасир бошланди. Кейин Шоқул кўчага ўқдай отилиб чиқди. Буни кўрган қўни-қўшни борки, унинг аҳволини дарров тушунди. давоми…

Феликс Мендельсоннинг ажойиб ҳаёти

Менделсоннинг ҳаёти, ижоди, туриш-турмуш тутумларига назар ташласак, унинг фавқулодда воқеалардан йироқлиги, бироқ мутлақо якранг эмаслигига амин бўламиз. У 1809 йилнинг 3 февраль куни Гамбургда, мусиқа оламига бегона бўлган иқтисодчи Авраам Мендельсон оиласида дунёга келади. Бўлажак композиторнинг бобоси Мозес (Моисей) Мендельсон давоми…

Нуриддин Муҳиддинов. Инсоний бурчимиз (1990)

КПСС XXVIII съездининг «Инсонпарвар, демократик социализм учун» деган Дастурий баённомасида партия СССР халқларининг маданий меросига эҳтиёткорлик билан муносабатни қарор топтиради, деб таъкидланди. Дарҳақиқат, инсон маънавий такомилида кўплаб ўтмиш авлодларнинг донолиги ва истеъдодини ўзида мужассам этган тарихий ва маданий ёдгорликларнинг ўрни давоми…

Марк Твен. Яхши ёзай десангиз

“Жуда”, “ўта” деган сўзни ишлатмоқчи бўлганингизда унинг ўрнига ҳар сафар “ҳаддан ортиқ” ёки “беҳад” иборасини қўлланг. Шунда муҳаррир бу сўзларни ўчириб ташлайди ва ёзганларингиз бинойидай бўлади-қолади. Хулоса: ортиқча сўзларсиз, аниқ, равон, таъсирли ёзинг. Ўринсиз ҳаяжон ёки ясама муболаға сунъийликка олиб давоми…

Аҳмад Алиев. Фитрат ва унинг «Арслон» драмаси (1989)

Таниқли адабиётшунос олим, филология фанлари номзоди, Тошкент Давлат университетининг доценти Аҳмад Алиев 70 ёшга тўлди. Олимнинг адабиётимизнинг ҳамиша тирик сиймолари — Беҳбудий, Чўлпон, Фитрат, Элбек, Боту ҳақида ўнлаб мақолалари адабий жамоатчилик эътиборини ўзига жалб этди. Унинг шу соҳадаги яна бир давоми…

Пауло Коэло. Мактуб

МАКТУБ[1]  (Битик) Нг Чик[2] хотирасига “Мактуб” – бу “ёзилган” демакдир. Араблар безовталаниб, “Бу унчалик тўғри таржима эмас», дейдилар, ҳолбуки, ҳақиқатдан ҳам барча нарса аллақачон ёзиб бўлинган, Худо меҳрибончилик билан бизга ёрдам бериш учунгина уларни ёзган. * * * Дарҳақиқат, “Мактуб”га луғатларда давоми…

Алимурод Тожиев. “Имзо эмас, сўз йиғинг” (Тоғай Мурод)

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод 1948 йил 3 февралда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани Хўжасоат қишлоғида таваллуд топди. Дастлабки таҳсилни қишлоқдаги ўрта мактабда олгач, 1967-1972 йилларда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетида ўқиди. Тоғай Муродни бошқа ёзувчиларга ўхшамайдиган ўзгача характерли, қатъиятли, иродали давоми…

Ваҳоб Раҳмонов. Матншунослик: тажриба, интуиция ва масъулият

Умримнинг қирқ беш йили давомида мунтазам матн тайёрлаш, матн таҳрир этиш, матн танқиди билан шуғулландим. Ҳаётим мазмунини мумтоз адабиётимиз намуналари нашрининг саҳиҳлигида билдим ва элликка яқин ўзбек мумтоз адабиёти асарларига масъул муҳаррирлик қилдим. Имкони борича асарларни қўлёзмаларга солиштириб, нусхаларни қиёслаб давоми…