Зуҳриддин Исомиддинов. Ғафур Ғулом таржималари

Ўзбек адабиётида таржима билан шуғулланмаган ижодкорнинг ўзи йўқ бўлса керак. Биргина фарқи, айрим қаламкашлар фақат таржима орқали танилган бўлса (Қодир Мирмуҳамедов, Низом Комилов), яна бир тоифа ижодкорлар адабий меросининг ярмини таржима ташкил этади (Чўлпон, Мирзакалон Исмоилий, Миртемир). Ва ниҳоят, яна давоми…

Саидбек. Маёқ кўтарган адиб (Ромен Роллан)

“Агар “Жан-Кристоф” асари бўлмаганида, Ролланни адиб ва ёзувчи сифатида эмас, балки инсоннинг қадр-қиммати ва эркинлиги учун толмас, қатъиятли курашчи, адолатли ҳамда инсонпарвар жамият қуриш тарафдори бўлган инсон сифатида эслаган бўлур эдилар…”, деб ёзади адабиётшунослардан бири дунё адабиётида эътирофга сазовор сиймолардан давоми…

Қозоқбой Йўлдош. Ўзлик қўрғони

Глобаллашув нур тезлиги билан бораётган ҳозирги шароитда фақат миллий тилгина муайян этноснинг ўзлигини сақлаб қолиши мумкин бўлган қўрғон саналади. Чунки емак, киймак, турмуш кечирмак сингари жабҳалардаги ўзига хослик тобора йўқолиб, оммавий универсаллашув қарор топаётган шароитда муайян миллат руҳиятига хос қирралар давоми…

Миллатнинг нишони (миллий ёзувимиз ҳақида баҳс) (2017)

Кейинги вақтда миллий ёзувимиз теварагида баҳслар қайта жонланди. Бизга қайси графикага асосланган алифбо маъқул: кириллми ёки лотин? Жамият бу саволга жавобда гўё икки гуруҳга ажралган: бир тараф кириллни ёқласа, бошқаси лотинни маъқул кўраётир. Биз миллий ёзув масаласи ғоят муҳим эканини давоми…

Ҳафта воқеалари №6: Қуръон мусобақаси, Тошкентнинг янги ҳокими, “Халқлар дўстлиги”, Корея тинчлик шартномаси, Эрдоған ташрифи

24 апрель куни Қуръон мусобақасининг Республика босқичи эркаклар ўртасида ғолиблар аниқланди. Эркак қорилар ўртасида ўтган мусобақанинг Олий ўрнига эса қорақалпоғистонлик Йўлдошбек қори Нуриддинов муяссар бўлди. Унга “Жентра” русумли автомобиль ютуқ тариқасида тақдим этилди. 26 апрель куни аёллар ўртасидаги Республика қорилар мусобақаси давоми…

Пак И До (1938)

Пак И До (박이도) – шоир ва адабиётшунос, филология фанлари доктори. “Кучли қор ёғини” (1975), “Олов ўйинлари” (1983) каби шеърий тўпламлар муаллифи. “Бошловчининг санъати” (1963) адабий мукофоти совриндори. ИЛК МАКТУБ Титраган қўл билан илк мактуб ёзган кун… Ёзолмадим исмингни, Айниқса, давоми…

Шин Кёнг-ним (1936)

Шин Кёнг-ним (신경림) “Қишлоқ деҳқонлари рақси” (1975), “Йўл” (1991) ва бошқа шеърий тўпламлар муаллифи. Бир қатор миллий мукофотларга сазовор бўлган. ҚАМИШ Анчадан буён қамиш йиғлар жимгина. Тунлардан бир тун қамиш танида титроқ туйди. Ва бунга на ел, на ой нури давоми…

Ко Ин (1933)

Шоир, носир ва драматург Ко Иннинг (고은) “Шимол ва Жануб” (2000), “Ўн минг­лаб инсон шажараси” (2010), “Пэктусан тоғлари” (1987–1991, 7 жилдли) сингари шеърий тўпламлари нашрдан чиққан, асарлари инглиз, немис, француз, испан, рус тилларига ўгирилган. Қатор миллий мукофотлар, халқаро “Олтин тож” давоми…

Ким Со Вол (1902-1934)

Шоир Ким Со Вол (김소월) Сеулдаги Америка коллежи ва Токиодаги тижорат институтида ўқиган. Дастлабки ижодида француз символистларининг таъсири сезилади. “Со Вол” (“Тоза ой”) тахаллуси билан битган шеърлари кореяликлар кўнглидан чуқур жой олган. 1925 йили шоирнинг шеърий тўплами чоп этилган. Со давоми…

Ли Сан Хва (1901-1943)

Ли Сан Хва (이상화) – атоқли корейс шоири. Ўрта мактабни тугатиб, Японияда икки йил давомида француз тили ва адабиётини ўрганади. Ватанига қайтгач, романтизм тарафдорлари бўлган “Оқ оқим” (“Пекчо”) адабий уюшмасига аъзо бўлади. 1923–1930 йиллар орасида эълон қилган шеърларининг бош ғояси давоми…