Владислав Цилёв (1963)

Владислав Цилёв 1963 йили туғилган. Москвада яшайди. Москва муҳандислик физика институти ва Горький номидаги адабиёт институтини тамомлаган. ҒУССАМНИ ОЛ Кимнингдир мушфиқ қўли Қуяди бир тотли сут… С. Есенин Ғуссамни ол, ола қол, Эт чароғон кўнглимни. Соҳибдилим! Бўла қол! Шуъланг-ла ол давоми…

“Тақдиримдан миннатдорман…” (Саодат Қобулова)

“Санъат асари табиатига миллийлик қанча сингдирилса, у шунча умуминсоний ҳам бўлади”, деган гапда ҳақиқат бор. Заминдан узилмаган, халқ илдизларидан озиқланган ижод тури борки, умри асрларга тенглашади. Биргина ўзбек фольклори бағридан чиққан ялла, лапар, айтимлардан пайвандланган ашула, қоятошларга чекилган суврат вақти давоми…

Мишель Бютор. Мўъжазгина кўзгучалар (ҳикоя)

Жерар дарсда ўтириб зерикди. Ташқарида шаррос ёмғир ёғарди. Синфда “Ўқиш китоби”даги жонга тегиб кетган эски матнни ўқишар, муаллима гапининг орасида болаларга унинг жуда қизиқарли ва ҳатто кулгили эканини уқтирмоқчи бўларди. Бироқ ҳеч ким, ҳатто ўзи ҳам лоақал тишининг оқини кўрсатмас давоми…

Абдулла Орипов. Ўзи йўқ одам (видео)

ЎЗИ ЙЎҚ ОДАМ Нега одамлардан қочиб юрасиз, Суҳбат ҳам қилмайсиз у ёқ-бу ёқдан. Дейди, бармоғини қилганча бигиз: – У ёқдан топшириқ кўп-да, у ёқдан. Ҳовли-жой қурибсиз, яхши-ку, бироқ Мўл-мўл ишлатибсиз қўнғир бўёқдан. Бармоғин тепага қадайди шу чоқ: – У ёқдан давоми…

Хайриддин Султонов. Раъно гулининг суви (ҳикоя)

Хуршид Давронга бағишлайман Қадрли китобхон! Бу бадиий лавҳани «ҳужжатли ҳикоя» деб атамоқчиман. Лекин ундаги барча воқеа-ҳодисаларнинг юз фоиз ҳақиқат эканига кафолат беролмайман. Бироқ, айни пайтда, ҳар қандай бадиий тўқиманинг ёки қўполроқ айтганда, ҳар қандай уйдирманинг ҳам юз фоиз ёлғон эканига давоми…

Нодира Эгамқулова. Миллат фидойиси

Буюк одамлар буюк қалб соҳиби ҳам бўлади. Бунга тарихдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Шундай сиймолардан бири, шубҳасиз, Маҳмудхўжа Беҳбудийдир. Беҳбудий том маънода тақдир туркийларга туҳфа этган буюк ҳодиса эди. У 1875 йил 19 январда Самарқанднинг Бахшитепа қишлоғида дунёга келган. Ҳожи давоми…

Хондамир (1475-1534)

Ҳиротлик тарихчи Хондамир (тўла исми Ғиёсиддин Муҳаммад ибн Хожа Хумомуддин ибн Хожа Жалолуддин Муҳаммад ибн Бурҳонуддин) ўз асарлари билан XVI аср бошларида фан тараққиётига кириб келган алломалардандир. Унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ўз асарлари ва замондошлари ёзиб қолдирган оз-моз маълумотдан давоми…

Хожа Муҳаммад Ориф ар-Ревгарий. Орифнома

Хожа Муҳаммад Ориф ар-Ревгарий. Орифнома // Форс-тожик тилидан Садриддин Салим Бухорий, Исроил Субҳоний таржимаси; Масъул муҳаррир Тилак Жўра/. — Тошкент, “Наврўз” нашриёти, 1994. Хожаи Жаҳон Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг шогири Ориф ар-Ревгарий (Моҳитобон) бўлган… ХоЖа Орифнинг «Орифнома» асари борлиги ҳақида шу вақтгача давоми…

Михаил Шолохов. Тойчоқ (ҳикоя)

Куннинг қоқ ярмида, зумрад пашшалар қалашиб ётган гўнгтепа ёнида у бошию жажжи оёқларини олдинга чўзганча онажонгинасининг қорнидан чиқиб келди ва тепагинасида — портлаган шрапнелнинг таралиб бораётган бир тутамгина нафис, кўкиш ғуборини кўрди, ҳайқириқли гулдирак унинг мурғак, ҳўл вужудини онасининг оёқлари давоми…