Умид ва умидсизлик ҳақида мақоллар

Ахтарган топар. Бир қиз эрга тегса, Қирқ қиз туш кўрар. Бирни берган юзни ҳам берар. Бирни эксанг, ўнни оласан. Бу йил изи бўлса, Келар йил ўзи бўлар. Бугун — юпун, эртага — бутун. Бухоро узоқ бўлса ҳам, пойгоҳи яқин. Водий давоми…

Ишонч ва ишончсизлик ҳақида мақоллар

Аёл тилини аёл билар. Андизли ерда от ўлмас, Ийирли ерда — эр. Баҳорги жўжани кузда сана, Келинни келар йили сина. Бир кўрган юз эшитгандан яхши. Бир минарга от берма. Бировга қолган кун — тонг отмаган тун. Бировнинг иши — кўнгилнинг давоми…

Эрк ва эрксизлик ҳақида мақоллар

Бировга қул бўлгандан Кўпчиликка бўйсунган яхши. Бировнинг қўлида ўғил бўлгунча, Ўз уйингда қул бўл. Бўйнидан боғланган ит овга ярамас. Дардинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин. Девонага икки дунё баробар. Девонага йўл бўлсин, деб бўларми. Дунё — бевафо, мол-дунё — бебақо. Еган давоми…

Барқарорлик ва беқарорлик ҳақида мақоллар

Аҳди борнинг бахти бор. Бебурдга беҳишт йўқ, Қайтиб келса дўзах ҳам. Бедананинг уйи йўқ, Қайга борса «битбилдиқ». Бойлик — бир ойлик. Бор бўлсанг, «йўқман» дема, Йўқ бўлсанг, «тўқман» дема. Бу эшак — ўша эшак, Тўқими бошқа эшак. Дарахт бир жойда давоми…

Аҳиллик ва ноаҳиллик ҳақида мақоллар

Айрилмас қўшнингга уятли сўз айтма. Айтишсанг сўз чиқади, Туртишсанг — кўз. Арғамчига қил қувват. Анил ишласанг, иш унар, Ҳар мушкул осон бўлар. Анил оила — бахтли, Ноаҳил оила — вақтли. Аҳилликда иш битар,Иш битса ҳам, қиш битар. Барака — иноқликда, давоми…

Ор-номус ва номуссизлик ҳақида мақоллар

Арава бузилса ўтин, Қиз бузилса — хотин. Беномусга кунда тўй. Беномусга не номус. Бешармга арпа уни баҳона. Беҳаёлар бел боғласа, Ҳаёлилар уйга кирар. Бойлик кетса кетсин, Ор-номус кетмасин. Бор борини ейди, Уятсиз — орини. Боссанг, чувалчанг ҳам қимирлар. Боссанг, қурбақа давоми…

Ғурур ва хушомад ҳақида мақоллар

Бериб яхши кўрингунча, Бермай ёмон кўрин. Бетаъманинг боши баланд. Беҳуда олқишлаган дўст эмас. Гадо гадодан уялар. Димоғдорга бир гап оз, Икки гап кўп. Ёвга ялинма — жонингни олар, Довга ялинма — молингни олар. Замонасозлик — масхарабозлик. Ичак-қорин гўшт бўлмас, Лаганбардор давоми…

Самимийлик ва носамимийлик ҳақида мақоллар

«Балли» дедим — банд бўлдим. Болада гина бўлмас. Бошлиқ тўра бўлса, Лаганбардор кўпаяр. Боғингда ўригинг бор, Саломинг-алигинг бор. Буғдой нонинг бўлмаса ҳам, Очиқ юзинг бўлсин. Гоҳ — пирдан, гоҳ — муриддан. Гўшт суяксиз бўлмас, Шоли — курмаксиз. Давлат келса, йўл давоми…

Андиша ва андишасизлик ҳақида мақоллар

Андишанинг оти — қўрқоқ. Андишанинг отини қўрқоқ қўйма. Беобрў билан бел боғлама, Бекорга қадринг кетар. Бир пул бериб йиғлатдим, Минг пул бериб юпатдим. Биров бураб гапирар, Биров қараб гапирар. Борар ерингга тош отма. Бўрини аясанг, сени талар. Гадо аразласа, тўрвасига давоми…

Фаросат ва фаросатсизлик ҳақида мақоллар

Аввал — нон, кейин инъом. Аввал ўз айбингни бил, Сўнгра бошқадан кул. Аввал ўзингга боқ, Сўнгра ноғора қоқ. Аввал ўйла, кейин сўйла. Азадорни тўйга зўрлама. Ана-мана дегунча, Яхши-ёмонни билгин. Англамай гапирган оғримай ўлар. Аравани от олдига чиқариб бўлмас. Арзимаса арзонга давоми…