Маданиятнинг ворисийлиги ҳақида

Мен қадимги донишмандларнинг ўз асарларида бизга қолдириб кетган ақл дурдоналарини кўздан кечираман; агарки биз уларда нимадир яхши бир нарсага дуч келсак, уни ўзлаштириб оламиз ва жуда катта фойда орттирган ҳисобланамиз.СУҚРОТ Олға интилган ҳар бир киши ўтмиш ва ўз даври бойликларидан давоми…

Ватан ва ватанпарварлик ҳақида мақоллар

Айланаси овули, Тўгараги тўркуни. Айрилмагин элингдан, Қувват кетар белингдан. Бадқавм бўлсанг бўл, Беқавм бўлма. Балиқ сув билан тирик, Одам — эл билан. Бегона тупроқ — девона тупроқ. Беткай кетар, бел қолар, Беклар кетар, эл қолар. Бировнинг юртида бек бўлгунча, Ўзингнинг давоми…

Жамоатчилик ва худбинлик ҳақида мақоллар

Айрилганни айиқ ер, Бўлинганни бўри ер. Айрилган йўлда қолар, Бўлинган — дўлда. Балиқнинг куни кўл билан, Ботирнинг куни эл билан. Барака — кўпчиликда. Бешнинг боши бўлганча, Олтининг оёғи бўл. Бизники — халтада, Сизники — ўртада. Билганингни элдан аяма. Бир калла давоми…

Меҳнатсеварлик ва ишёқмаслик ҳақида мақоллар

Айб йилда эмас, меҳнатда. Аравани от тортар, Кўланкасин — ит. Ари заҳрин чекмаганБол қадрини билмас. Ариқ қазимасанг, отизга сув чиқмас. Арғумоғим жиртак отди, Лойни кўриб таппа ётди. Ахтарган топар. Аҳмоқнинг кулгуси кўп, Дангасанинг — уйқуси. Аҳди борнинг бахти бор. Аҳд давоми…

Ҳалоллик ва текинхўрлик ҳақида мақоллар

Бели оғримаганнинг нон ейишини кўр. Берсанг — ейди, урсанг — ўлади. Бир деҳқон омоч билан, Еттовлон чўмич билан. Бировнинг қўли билан тикан юлиш осон. Давлат*нинг иллати бор. Дили покнинг иши — пок. Дили покнинг йўли — пок. Ерга боққан иш давоми…

Тўғрилик ва эгрилик ҳақида мақоллар

Айби борнинг тизи қалтирар. Айбини яширган бой бўлмас. Айтиб қилган ўғирликнинг айби йўқ. Алишар бўлсанг, чинингни айт, Қовушар бўлсанг, сирингни айт. Асли қора оқармас, Асли бузуқ тузалмас. Афтинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама. Балиқ бошидан сасир. Бемаҳал юрган қоқилар. Бетга айтганнинг давоми…

Яхшилик ва ёмонлик ҳақида мақоллар

Ажалга даво йўқ, Ёмонга — бало. Асл одам ҳеч ўлмас. Аслнинг хатоси бўлмас, Ёмоннинг ошнаси бўлмас. Аччиқни аччиқ кесар. Баст этган ўзар, Қасд этган тўзар. Бахтиёр бўлса замон, Ношукур бўлма — ёмон. Бахши бор жойда яхши бор. Безоридан ҳамма безор. давоми…

Яхши сўз ва ёмон сўз ҳақида мақоллар

Айтар сўзни айт, Айтмас сўздан қайт. Айтилган сўз — отилган ўқ. Анжом — уй зийнати, Сўз — инсон зийнати. Ариқни сув безар, Одамни — сўз. Аччиқ савол бериб, Ширин жавоб кутма. Аччиқ тил — заҳри илон, Чучук тилга — жон давоми…

Адолат, инсоф ва инсофсизлик ҳақида мақоллар

Адоват эмас, адолат енгар. Адолат қиличи кесган қўл оғримас. Адолат қиличи кескир бўлар. Арзон бўлса, олувчидан инсоф кетар, Қиммат бўлса — сотувчидан. Бир хотир, икки хотир, Учида уриб қотир. Бир яхшига бир ёмон ҳар ерда бор. Бировни қарғасанг, ўзингга урар. давоми…

Дўстлик ва душманлик ҳақида мақоллар

Аблаҳ дўст душмандан ёмон,Не ҳийла билса, ишлатар осон. Ажал олиб келса ёв,Ўлдир, берма ҳеч аёв. Айбсиз дўст излаган дўстсиз қолар. Арпа-буғдой бир кунингга ярайди,Содиқ дўстинг ўлгунингча ярайди. Аш душман дўст бўлмас, Қайнаб қони қўшилмас. Асли душман эл бўлмас, Этакни кессанг, давоми…