Ўлмас Умарбеков. Мўъжиза (ҳикоя)

Бокс бўйича жаҳон чемпиони Пўлат Рўзиев навбатдаги учрашувдан ҳаргалгидек қувноқ қайтди. Кузатиб келган икки машина ишқибозлари, қанча хоҳлашмасин, уйга киришмади.— Тураверсин, биратўла тўйда очамиз! — деди кимдир ҳазил қилиб.Пўлат улар катта кўчага чиққунларича орқаларига қараб турди, кейин эшик қўнғироғини босди.Қўнғироқ давоми…

Ўлмас Умарбеков. Қадаҳ (ҳикоя)

(Тўқилмаган ҳикоялар туркумидан) Болалигимда бувим айтиб берган бир афсона ҳеч ёдимдан кўтарилмайди. Умрим ўтиб қолди, аммо ярим аср бурун шу эшитган афсонам, бувимнинг товуши ҳамон қулоғим остида…Бир саҳоба ҳар куни мактабга бориб, ўғлига битта олма бериб келар экан. Бир куни давоми…

Ўлмас Умарбеков. Менинг ўғилбола жияним (ҳикоя)

Уни биринчи марта саккиз йилча бурун кўрдим. Ҳали чилла кирмаган ёз кунларининг бири эди. Нонуштадан сўнг одатим бўйича ўз хонамга ўтиб, ёзув столи ёнига энди ўтирай, деб турганимда, темир дарвозамизни кимдир тақиллатиб қолди.— Ҳозир! — ҳовлига тушиб овоз бердим.Аммо тақиллатаётган давоми…

Ўлмас Умарбеков. Оламушук (ҳикоя)

Зайнобиддин Омонов янги ишга ўтганидан бери ҳафтанинг уч куни уйда бўлса, тўрт куни сафарда. Институтни тамомлаб қарийб ўн йил ишлаган. Илгари шаҳардан чиқмасди. Чиқишни ўзи ҳам истамасди. Ҳар куни соқол қиртишлаб, ванна қабул қилишга ўрганган одам бегона жойда ётиб қолишни давоми…

Ўлмас Умарбеков. Гаров (ҳикоя)

Обиджон аканинг олтмиш йиллигига атаб берилган зиёфат кутилгандан ҳам яхши ўтди. Аввало айтилган одамларнинг ҳаммаси келди. Буюрилган овқатлар ҳаммага манзур бўлди. Машшоқларнинг иккала тўпи ҳам кеча охиригача хизмат қилди. Мақтовлар-чи! Обиджон аканинг ўзи шаънига айтилган гаплардан қувониб, ғурурланиб ўтирди. Зиёфатга давоми…

Ўлмас Умарбеков. Оқсоқол (ҳикоя)

Уларни соқов ўтинчи кўриб қолди. Кўрди-ю, таққа тўхтади. Улар ёнма-ён, қўлларини бир-бирларининг елкаларига ташлаб, булоқ бошида ўтиришарди. Ўтинчи йигитни таниди. Қабила бошлиғининг ёлғиз ўғли Мардон эди. У худди ўлжасини пойлаган қоплондек улардан кўз узмай бир муддат қотиб турди. Кейин булоқ давоми…

Ўлмас Умарбеков. Ҳотамтой (ҳикоя)

(Эртакнамо ҳикоя) Холпошшанинг дадаси ўгай онаси билан бозордан янги палто, этик олиб келиб беришди. Этик баланд қўнжлик, ичи жун, иссиқ эди. Ранги ҳам чиройлик, пальтосига ўхшаган оч қизил. Аммо палто алламбало эди. Ёқалари кенг, тиккатик, қайтарма чўнтаклари катта. Қизини янги давоми…

Ўлмас Умарбеков. Меҳмондорчилик (ҳикоя)

Бу воқеага анча бўлди. Лекин ҳар доим дўст-у биродарлар билан машинада меҳмондорчиликка борадиган бўлиб қолсак, эсимга тушади, бутун вужудимни қандайдир кўтаринки руҳ, илиқлик қоплайди. Шу элнинг фарзанди эканлигимдан, шу тупроқда киндик қоним тўкилганидан ғурурланиб кетаман.Саратоннинг ўрталари эди. Кунлар иссиқ, эрталабдан давоми…

Ўлмас Умарбеков. Ота ва ўғил (ҳикоя)

Профессор Сабоҳат Қодирова ўғлининг концертидан ўзида йўқ севинч билан чиқди. Бу гал ҳам аввалги кунлардагидек тўрт минг кишилик томоша зали одамга лиқ тўла, пашша қўнадиган жой йўк эди. Бу гал ҳам аввалги кунлардагидек одамлар концертга тўйишмади, гулдурос карсаклар чалиб, ер давоми…

Ўлмас Умарбеков. Қайтар дунё (ҳикоя)

Яқинда юз берган бир воқеа сабаб бўлиб, отамни эслаб кетдим, уни бевақт ўлимга олиб келган кулфат, касалманд онам бошлиқ оиламиз чекига тушган оғир кунлар тўғрисида ўйлаб, юрагимдаги жароҳат янгиланди.Отам асли паркентлик, уч ака-уканинг кенжаси эди. Кенжалиги туфайли отасидан, яъни бобом давоми…