Саид Аҳмад. Иқбол чироқлари (ҳикоя)

Дарё шамолидан сесканган отнинг бадани дириллаб кетди. Жиловни бўш қўйиб юбордим.Чакмонини елкасига ташлаб, қумғон тагига ўт қалаётган паромчи чол от дукурини эшитиб ўрнидан турди:— Келинг, меҳмон, йўл бўлсин?— ГЭСга ўтмоқчи эдим.Чол соқолини тутамлаб дарёга қаради:— Сув қутириб келяпти, паромни чирпирак давоми…

Саид Аҳмад. Турналар (ҳикоя)

Тепаликдан ошиб ўтганимдан кейингина анҳорнинг гувиллаши эшитилмай қолди. Дала жимжит. Шамол ананас ҳидини олиб келади. Қаердандир, яқингинадан турнанинг қуре-қуреси эшитилади. Бу овоз негадир осмондан эмас, пастдан келарди. Атрофга алангладим. Сертупроқ йўлдан икки юз метрча наридаги чайлада бир чол букчайиб ўтирибди. давоми…

Саид Аҳмад. Баҳор сувлари (ҳикоя)

Каравотга чалқанча ётиб, Тургеневнинг «Баҳор сувлари» китобини варақлай бошладим. Китоб орасидан тўрт букланган қоғоз кўкрагимга тушди. Бепарволик билан қоғозни олиб, ётган еримда ўқий бошладим. Оддий қора қалам билак жуда хунук ёзилган, баъзи жойлари ўқиб бўлмайдиган қилиб ўчириб ташланган бу хат давоми…

Саид Аҳмад. Хотин (ҳикоя)

Мунисхон эридан ажралиш ҳақидаги аризасини суд қабул қилгани тўғрисидаги хабар қоғози почтадан келганда ҳам, суд залида ўтириб эрининг ғамгин қиёфасини кўрганда ҳам бунчалик изтиробга тушмаган эди. У ҳозир айвон лабида ғижимланган газетага беҳуш қараб ўтирибди. Кампир ҳовлида ивирсиб гоҳ ошхонага, давоми…

Саид Аҳмад. Сувлар оқиб кетди (ҳикоя)

Онаси Муроджоннинг тушига кирибди.Техникум ётоғида боласининг каравотига ўтириб тугун ечаётганмиш. Тоғорадан қора чиллаки олиб, тумбочка устига қўйиб дермиш:— Ол, болам, атайин сенга илиниб олиб келдим… Оғзинг тегиб қолсин, дедим. Чумчуқ ўлгур қўймаяпти.Пошшақиз ёнбошига ағдарилди. Муроджон уйғониб кетди.У шифтга боққанича ўй давоми…

Саид Аҳмад. Лайлак келди (ҳикоя)

Кампир самовар қўяман деб ҳовлига чиқса, ноғора товуши эшитилгандек бўлди. Беихтиёр осмонга қаради.Чорбоғ этагидаги оқ терак учида ҳурпайган сават уяда лайлак турибди, у офтоб чиқаётган тарафга қараб, томоғини тақиллатяпти.— Ҳа, жонивор, келдингми? — деди кампир. Кампир бирдан бўшашиб кетди. Қандай давоми…

Саид Аҳмад. Мўтти (ҳикоя)

«Оҳангарон ҳикоялари»дан Иномжон автобусдан тушиши биланоқ, шаҳарда мажнун бўлиб юрмай деб сартарошхонага кирди. Уста юзига совун сураётганида ойнадан қизиқ бир нарсани кўриб қолди. Икки қовоғига автобус билетидек қоғоз ёпиштириб олган қоши ипдек бир қиз қўлларини столга қўйиб қимирламай ўтирибди. Оқ давоми…

Саид Аҳмад. Зумрад (ҳикоя)

Азизанинг бу ерга келганига энди бир ҳафта бўлди. У йўлга чиқаётганида, ўзим ҳам бир дам олиб келарман, деб ўйлаган эди. Дам олиш қаёқда, вақтида овқат ейишга ҳам қўл тегмайди.Бунда икки юздан ортиқ бола дам олади. Бири чўмилиб шамолласа, бошқаси парманчак давоми…

Саид Аҳмад. Ялпиз ҳиди (ҳикоя)

Купе эшигини очишим билан оғзига сўрғич кийгизилган сут тўла шишани кафтлари орасига олиб иситиб ўтирган хотинни кўрдиму нима қилишимни билмай, туриб қолдим.Хотин ҳам аввал эсанкираб, кейин майингина кулиб қўйди. Унинг бу хил, ҳар қандай эркак қонини кўпиртирадиган шайтон кулгичини илгари давоми…

Саид Аҳмад. Тўлқинлар (ҳикоя)

Қишлоқ йўлига бурилганимда адир орқасидан қовун тилимидек оппоқ ой кўтарилди. Гуллаб ётган ўриклар хира пардага бурканди. Йўл четидан янги ниш урган саримсоқ ҳиди келди. Ковакни тарк этган кўклам элчиси қуриллади. Тўнкарилиб қолган тилла қўнғиз жуда яқинда дизиллаб-дизиллаб жим бўлди.Кўклам нафаси давоми…