Нурулло Остон. Алвидо, Мирза Ҳамдам! (ҳажвия)

Азиз биродарлар! Жаҳон афкор оммаси оғир жудоликка учради. «Қора лола» қазувчилар ўйишмасининг бошбоқони Мирза Ҳамдам Эрзаранг кутилмаган касалликдан ияк қоқиб юборди. Афсус-надомат билан айтиш керакки, унинг ҳали-бери ўладиган сиёғи йўқ эди. Шунинг учун  атрофидаги садоқатли дўстлари ва айни пайтда надоматли давоми…

Нурулло Остон. Вақтинчалик қийинчиликлар (ҳажвия)

Бир содда деҳқондан: “Бизда нима доимий бўлади?”, -деб сўрашса, “Вақтинчалик қийинчиликлар”, -дея жавоб берган экан. «Қанақа вақтинчалик қийинчиликлар?» «Қанақа бўларди, табиий офатлар-да, мана қиш қуруғчилик билан ўтади, баҳор серёғин келади, ёзда ҳарорат етишмайди, куз эрта тушади, ундан кейин нима бўлади давоми…

Нурулло Остон. Қиёфат ул башар (ҳажвия)

Бир танишим, “Агар ўзингнинг кимлигингни билишни истасанг, “Қиёфат-ул башар” деган китобни топиб ўқи, деб маслаҳат бериб қолди. Бутун кутубхоналарни ағдар-тўнтар қилиб, ниҳоят ўша китобни топиб олдим. Муаллифи номаълум бўлган бу китобдан ўзимнинг хислатларимни қидира бошладим. Унда илми қиёфага ҳадиси Шарифдан давоми…

Нурулло Остон. Жинни бўлиш осонми (ҳажвия)

Темир дарпардалар йўқолганидан буён ҳозир ҳаммага ҳамма нарса мумкин бўлиб қолган. Биров мошинада, биров велосипедда, биров от-аравада дунёни айланиб чиқаяпти. Пиёдалаб ҳажга жўнаяпти, пиёдалаб ер юзини кезаяпти. Россияга бориб келиш-ку, водийликларнинг Мирзачўлга қовун экиб келишидай гап бўлиб қолди. Кореяга кетаётганларнинг давоми…

Нурулло Остон. Тадбиркорлик қонимизда (ҳажвия)

Бизнинг халқимиздай тадбиркор халқ бўлмаса керак дунёда. Йилига уч марта ердан ҳосил олади, товуқ кечаси тухум қўйсин, деб электр чироқини ёғиб қўяди, симёғочга улаб. Феврал ойида томорқасини молалаб, редиска билан сабзи уруғини аралаштириб сепади. Май ойида редискани қўпориб еяверади, кейинги давоми…

Нурулло Остон. Одамга ўхшамаган касал (ҳажвия)

Ҳозир одамга ўхшаб касал бўлишгаям қўрқасан. Касалхонага ётишинг билан хотининг орқангдан бир банка ёвғон шўрва билан ўғлингни элчи қилиб жўнатади. “Дада, аям айтди, сигир бўшалиб кетипти, битта товуқ йўқ эмиш, ишхонадан ойлигингизни беришмапти, тезроқ келаркансиз”… Бир кундан кейин хотиннинг ўзи давоми…

Нурулло Остон. Яхшиям одамда кўричак бор (ҳажвия)

Дам олиш яхши нарса-да! Уфққача туташиб кетган соҳил, мовий денгиз, қуёш ҳарорати, кечқурун дискотека… мазза! Мен ана шунақа дам оладиган жойларнинг жуда кўпини биламан. Сочи, Ялта, Эвпатория, Форс кўрфази, Олтин қумлоқ, Маями-Сити… Ҳаммасини кўрганман. Харитада. Ҳар йили таътил пайтида хаританинг давоми…

Нурулло Остон. Кўринмас одам (ҳажвия)

Ҳаётда бир тоифа одамлар бўлади, улар камсуқум, кўзга ташланмай юришади, баъзан борлигиниям, йўғлигиниям сезмайсан. Ана шундай одамларнинг фарзандлари юлдузни бенарвон урадиган чиқиб қолса, “ў-ҳў, кесакдан ўт чиқибди-да!” -дейишади. Қишлоқимизда яшайдиган Шариф бобо ана шундай инсонлардан. Икки фарзанди унинг тамоман акси. давоми…

Нурулло Остон. Ўтир! (ҳажвия)

Қоронғуда Ғужанак бўлиб ўтиравериб, қўл-оёғим уюшиб қолган экан, ёруғ дунёга келишим билан кўзларим қамашиб, яхшилаб керишмоқчи бўлган эдим, дарҳол бешикка солишиб, қўл-оёғимни боғлаб қўйишди. Бўшатинглар, деб айтолмайман. Чинқириб йиғлаган эдим, оғзимга эмизғич солишди. Биринчи алдов шундан бошланди. Эмизғичда ҳеч нарса давоми…

Нурулло Остон. Қизил тўқимачи (ҳажвия)

Яқинда бир кино кўриб қолдим. “Я собираюс поехат в Израил, -деяпти биттаси. -Всё уже решено.” “Но вед ти не эврей?” -деяпти иккинчиси. “Да, я не эврей, но моя жизн эврейская”, -деяпти биринчиси. Шунча йил ишлаб, ўз касбидан косаси оқарган журналистни давоми…