Холиёр Сафаров. Юлдуз санаётган бола (ҳикоя)

Феруза шомда кетидан соядек эргашиб юрган тўрт яшар ўғилчаси Ёдгор билан ҳовлининг нариги четига, оғил ёнида боғлиқ турган тарғил олдига ўтди. Бузоқчани ийдириб, сигирга бир сиқим маккажўхори ташлади-ю, юкиниб соғишга тушди. Ўғилчаси эса сал нарида чўнқайиб, онаси тарғилнинг елинини силаб-сийпаб давоми…

Холиёр Сафаров. Ой ботмаган кечалар (ҳикоя)

Намозшомда сигирини соғиб, ўчоқ бошига қайтаётган Гулшан опа оғил орти – қир томондан келаётган йигитга эътибор бермай, ҳар кунгидек сутни қозонга солди. Ўчоққа ўтин қалаб, энди гугурт чаққанди, ортидан «Гулшан опа? Ҳов, Гулшан опа!» деган овоз эшитилди. – Келаверинг, – давоми…

Холиёр Сафаров. Қўғирчоқ (ҳикоя)

Она чорпояда икки тўшак ўртасидаги тол бешик гумбазига бир қўлини қўйганича мароқ билан тебратар, иккинчи қўли билан секин бахмал пардани кўтариб, майин ва ичиккан табассум билан қараб-қараб қўярди. Бешик йўрғаси бир маромда «ғийч-ғийч» этган овоз чиқариб, дастасига осиб қўйилган шалдироқ давоми…

Холиёр Сафаров. Жийрон (ҳикоя)

От — инсоннинг йўлдоши.(Халқ мақоли).Ўшанда ёзнинг ўрталари эди. Чорпоя йўқлиги учун бўлса керак, уйимиз олдида гувала ғиштдан ўртаси тупроққа тўлдирилган, атрофи лойсувоқ қилиниб, ўттиз-ўттиз беш сантиметрлар баландликдаги қўлбола супа кўтариб қўйилганди. Ёз оқшомларида оиламиз билан ўша ерда ётардик. Тартиб ҳеч давоми…

Холиёр Сафаров. Икки соҳил (ҳикоя)

Кечки овқатдан сўнг бир дастурхон атрофида ўтиришган оила аъзолари бирин-кетин тарқалиша бошлади. Қайнона неварасини қўлига олди, хушрўйгина келин идиш-товоқларни кўтариб, ошхонага ўтиб кетди. Сочларига оқ тушган, баланд бўйли, қориндор, йиллар заҳмати ва бедор ўтган тунлардаги мутолаалар натижаси ўлароқ, қорамтир юзига давоми…

Холиёр Сафаров. Битта деҳқон етади (ҳикоя)

Мухтор ака доим бир нарса ҳақида ўйлайди. Бутун башариятга хос бу ўй унинг миясида ҳар кунги рўзғор ташвиши ёки соядек эргашиб юргувчи орзулар хаёли эмас, ҳаёт-мамот масаласи… У барча оталар каби фарзандлари камолини кўришни, ўзи етолмаган орзуларга улар етишини истайди. давоми…

Холиёр Сафаров. Тўти Момо (ҳикоя)

– Ичингга ўт тушкурнинг ичи тўлиб кетган экан! Инкубатир бўл-а, инкубатир!– Нима гап, Тўти? Тинчликми? – ҳозиргина бомдодни ўқиб, ташқарилаётган Очил бобо кўча эшигини қарсиллатиб ёпиб кирган хотинининг авзойи бузуқлиги, лопиллаб келишини кўриб, нима бўлганлигини тушунди-ю, чўққи соқолини тутамлаганича остонада давоми…

Холиёр Сафаров. Ҳайдар бобо (ҳикоя)

Охирги пайтларда Ҳайдар бобо жуда ғалати бўлиб қолди. Уни гоҳ уй олдидаги омонат курсида мунғайиб узоқ-узоқларга тикилиб ўтирган ҳолда, гоҳ уйи атрофида қўлларини орқага қилганча асабий юрганини, баъзан эса кун қиёмда бўлишига қарамай пешанасига чорси белбоғ боғлаб, томорқасида кетмон ураётганда давоми…

Холиёр Сафаров. Атиргул (ҳикоя)

Малик ака чўчиб уйғонди. Бошини кўтариб, ёнгинасида пишиллаб ухлаб ётган ўғилчасига қаради.  У ўғлининг тепкилаб суриб ташлаган кўрпасини елкасига тортиб қўйди-да,  хомуза тортди. Мудроқ кўзларини уқалади ва дераза томон нигоҳ ташлади. Ҳали тонг қоронғу. Бир-иккита машинанинг ғир-ғирини айтмаса, кўча сокин, давоми…

Рустам Жабборов. Интиҳор (қисса)

“Ҳар гал ноутбук қаршисига муайян мақсад, аниқ бир ғоя билан ўтирардим. Чунки, ёзишим керак бўлган асаримининг мавзу ёхуд мазмуни, аввалроқ миямда пишиб етилган бўлади. Ҳозир шеър ёзмоқчи эмасман, бу аниқ. Буни мақола, ҳикоя ёхуд қисса деб атагим ҳам йўқ. Муаллифнинг давоми…