Оқилжон Ҳусанов. Устанинг муҳаббати (қисса)

Илмда беназир муаллимим, академикВоҳид Абдулло хотирасига бағишлайман.Муаллиф I Самарқанд кузининг ўзига хос ажиб таровати бор: шаҳар атрофидаги боғларнинг муаттар бўйларига тўйинган қурч ҳавода эринчоқ мезонлар учиб юради; боғ-майдонларда, ҳовлиларда ўрик, олма, беҳи, нашвати япроқлари анвойи рангларда кўзни қамаштиради; ишкомларда наввотранг давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Инглизча туш (ҳажвия)

Ҳозирги даврда бирорта ҳорижий тилни билмаган одам қийналиб қолади, дерди ўқитувчимиз. Тўғри айтган экан. Мана мен ҳам тилни билмаганим учун қийналиб ўтирибман. Ўзимни шу кеча кўрган тушимни тушунолмай бошим гаранг, асабим таранг бўлиб кетди. Ўтган куниям шунақа бўлувди. Чунки,  тушларни давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Ҳомий қидиряпман (ҳажвия)

Янги ишга келган пайтларим эди. Бир ишни эплолмай қолувдим устамнинг жаҳли чиқиб кетди.— Сурат экансан-ку, хумпар.—Ҳа-ҳа, Сураталиман, — дедим.— А? …— Чиндан ҳам шундай. Исмим Суратали, фамилиям Робиев.Уста сал жаҳлидан тушиб жилмайди.— Унча мунча шеър ҳам ёзиб тураман, — дедим.— давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Ҳаётий ҳангомалар

КАЛИШ БОЗОРИДА Байрам арафасида калиш бозорини  оралаб ўтишга тўғри келиб қолди.— Қаннақасидан излаяпсиз?— Нечанчиси керак?— Манавини кўринг-чи…— Россияникидан олинг.Одам кўплигидан туртиниб-суртиниб зўрға боряпмиз. Сотувчилар калишларини тиқиштиришади:Мана буни кўринг-чи…— Арзонроғидан керакми?— Нечанчисини излаяпсиз ўзи?Саволни жавобсиз қолдиргим келмади.— Бозорда нечанчи калиш йўқ давоми…

Ғафур Шермуҳаммад. Баракасини берсин (қисса)

Туни билан диққинафас катакда беғам ялпайиб ётган бир гала макиённинг орасида тоқати тоқ бўлган бабоқ хўроз ниҳоят, чўзиб-чўзиб қичқирди. Унинг ғазабидан қўрқиб, бир чеккада қунишибгина тонг оттирган жўжахўроз ҳам узуқ-юлуқ товушда унга жўр бўлди. Аммо бабоқнинг адоватли қанот қоққанча ўзига давоми…

Ғафур Шермуҳаммад. Саман той (қисса)

Яшил майса билан қопланган кенг дала. Узоқда қорли тоғлар кўзга ташланади.Тошмурод полвон чиройли саман той етаклаб келяпти. Юришлари виқорли.  Саман тойнинг пешонасидаги оппоқ қашқаси гўё юлдуздек чарақлайди, майин ёлию узун думларини шамол ҳилпиратиб ўйнайди.Тошмурод полвоннинг чеҳрасида қувонч, ғурур акс этган. давоми…

Фозил Тиловат. Қора қузғун (қисса)

Тоғам Раҳматилла Ўроқов хотирасигабағишлайман 1 Жиноят тафсилотлари битилган ҳужжатларга кўмилган тергов ходими бошини қоғозлардан кўтарганида тун ярмидан оққанди. Шу пайт телефон жиринглаб қолди.– Алло, Акмал ака? – хотинининг ташвишли овози эшитилди гўшакдан. – Ҳалиям ишхонадамисиз? – Ҳозир кетмоқчи бўлиб тургандим.– давоми…

Шодиёр Ҳазрат Исмат. Яхшилик манзили (ҳикоя)

Ҳамма нарсага қўл силтаб, чўлгами, тоққами, ишқилиб, бу ерлардан кетсам, кетсаму шу баробарида бу томонларга қайтиб келмасам, кўрмай, куйинмай ўша хилватда яшасам, деган ўй униҳоритаётган эди. Атрофдагилардан ўзига ўхшаш хислатларни қидиради, ўзини кўз ўнгидаги уруғ-аймоқлари билан таққослаб кўради. Икки орада давоми…

Ғулом Каримий. Эрини эр қилган аёл (ҳикоя)

Таътил пайти қишлоғимга борганимда адабиётга қизиқиб юрадиган бир неча ҳамқишлоғим мендан: «Садафий деган шоирни танийсизми?», – деб сўрашди. – У ҳақда бир-икки эшитганман, дарвиш шоир, дейишади. Лекин ўзини кўрмаганман, китоби ҳам менга учрамаган, – дедим. – Наҳотки?! У, ахир, бизнинг давоми…

Ғулом Каримий. Кўрагон (ҳикоя)

Яратқонким тан ичра  жон яратти, Сени  кўркликлар узра  хон яратти. Хоразмий Балх вилоятига  баҳор  келди. Жилға ва сойлар яна кўклам қўшиғини  куйлай бошлади. Далалару яйловлар рангба-ранг ўт-ўланлар гилами билан қопланди. Самода турналар арғимчоқ ясаб, шимолга – Мовароуннаҳр томонга учишса, улардан давоми…