Ғулом Каримий. Темирчилар исёни (ҳикоя)

1 Жанубий Олтой тоғи ёнбағирларида турк қабиласининг ўн уруғи овуллари жойлашган. Юқоридаги овуллар тоғ белида – арчазор ва қарағайзорлар орасидаги сайҳонликларда бир-бирига яқин, тоғ ёнбағрига туташ бепоён даштдаги овуллар бир-биридан отда бир неча кунлик масофада жойлашган. Тоғолди ўрмони ва дашт давоми…

Ғулом Каримий. Улуғ муаррих (ҳикоя)

Ҳижрий 333 (мелодий 944) йилнинг куз фасли. Муҳаммад ибн Жаъфар Наршахий арк дарвозасига яқинлашаркан, ҳаяжонини босишга тиришарди. Аслида Бухоройи шариф кўксида улкан қоядек юксалган, пойдеворига илк ғишт қўйилиши билан рубъи маскундаги улуғ шаҳарлардан бирининг тарихи бошланган, асрлар тўфонида неча бор давоми…

Ғулом Каримий. Арслонхон минораси (ҳикоя)

Ҳижрий 523 йилнинг  жазирама ёзи. Пайканд – Бухоро карвон йўлида йўловчи сийрак. Карвонлар салқинда йўл босишни мўлжаллаб, жазирама туш пайтини карвонсарой ва работлар девори соясида ўтказиб, ҳордиқ чиқаришади. Офтоб ғарбга оғиб, тиғи ўтмаслашгач, карвонсаройлардан  биридан бир тўп қуролланган отлиқлар қўш давоми…

Ғулом Каримий. Баҳор соғинчи (ҳикоя)

Устоз Пиримқул Қодировга бағишлайман 1. 1951 йилнинг қиши. Москва хиёбонларидаги дарахтлар оппоқ қорга бурканган. Ташқарида изғирин бўлса-да, Максим Горький номидаги Адабиёт институти ректорининг атоқли адабиётшунос профессор билан суҳбати қизғин эди. Ректор илтифот юзасидан профессорга сигарет таклиф қилди. Кейин ўзи ҳам давоми…

Ғулом Каримий. Йигит лафзи (ҳикоя)

Бектемирдан Себзорга етиб келиб, таниш тўққиз қаватлик уй йўлагига кирдик. – Лифт одатдагидек ишламайди, – деди «ёшуллимиз» Равшан ака. У Турсунбой аканинг илк шогирдларидан. Равшан аканинг  болалар учун ёзган шеър ва достонлари кўпроқ эътироф қозониб, бу соҳада у ўз муносиб давоми…

Ғулом Каримий. Манкент афсонаси (ҳикоя)

Бир неча  йил бурун ҳамкасб дўстларимдан бири ўз ўрнига Қозоғистоннинг Оқсув шаҳридаги ўқитувчилар тайёрлайдиган  коллежнинг сиртқи бўлими талабаларига ёзги сессияда икки ҳафта тарих фанидан дарс ўтиб келишимни илтимос қилди. «Бир сабабга кўра мен ўзим беролмайдиган бўлдим – деди у. – давоми…

Ғулом Каримий. Муҳаббат ва тақдир (ҳикоя)

Рассом дўстимиз Абдусаттор Ўзғур  серқирра истеъдод  соҳиби. Қозон кабобни қойиллатиши-ю девзирадан ошни санъаткорона дамлашини қўя турайлиг-у, ижодий қобилияти ҳам турфаранг. Москва Санъат университетида тасвирий санъатдан таҳсил олган дўстимиз кўп йиллардан бери Тошкентда ҳунарманд рассом сифатида фаолият юритади. Тўғрироғи, тирикчилик учун давоми…

Ғулом Каримий. Ноёб қўлёзмалар изидан (ҳикоя)

“Ҳазрати рисолат замонидан бери ул миқдор аиммаи исломким, Мовароуннаҳрдин пайдо бўлибтур, ҳеч вилояттин маълум эмаским, мунча пайдо бўлмуш бўлғай”, – деб ёзган эди Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг “Бобурнома” китобида. Бундан хулоса қилиб, ўша даврда ҳеч бир ўлкада Мовароуннаҳрдагичалик кўп китоб давоми…

Ғулом Каримий. Нобель мукофоти (ҳикоя)

Шаҳар чеккасида яшовчи маҳалладош шоир ва ёзувчи шанба куни тушдан сўнг сайрга чиқишди. Суҳбатлари ҳар галгидек адабиёт ҳақида кечди. Олдин бир неча кекса номдор адибнинг ғийбатини қилиб, хумордан чиқишди. Уларнинг фикрича, ўтган асрдан бери адабиёт шоҳсупасини маҳкам эгаллаб турган бу давоми…

Ғулом Каримий. Ҳайкаллар (ҳикоя)

2010 йил сентябрь ойида пойтахт марказидаги Миллий боғ ҳудудида адабиётимизнинг улуғ сиймоси Ойбек домлага ҳайкал ўрнатилди. Бу тадбир ойнаи жаҳон ва матбуотда ёритилди. Бундай маросимларда нутқ сўзлаб, халққа кўриниш беришни ўзига ҳам фарз, ҳам қарз деб билувчи обрўли адиблар мазмундор давоми…