Кумуш Абдусаломова (1996)

Кумуш Абдусаломова 1996 йили туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. “Истеъдод мактаби” VII республика ёш ижодкорлар семинари иштирокчиси. 2015 йилда “Биринчи китобим” лойиҳаси доирасида “Куйламасам бўлмайди” номли шеърий тўплами чоп этилган. ТАҚИҚ Бизда арслонларни бўлмайди овлаб, “Бизда арслон ови давоми…

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов вафот этди

11 октябрь куни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси, таниқли шоир Саъдулла Ҳакимов 69 ёшида вафот этди. Саъдулла Ҳакимов 1951 йил 25 мартда Жиззах вилоятининг Фориш туманида туғилди. Меҳнат фаолиятини Ғаллаорол туманида ўқитувчиликдан бошлаган С.Ҳакимов турли йилларда «Ўзбекистонда социал таъминот» журналида, давоми…

Марк Твен. Калаверасдаги машҳур сакронғич қурбақа (ҳикоя)

Шарқий штатлардан менга хат йўллаган ошнамнинг илтимоси билан мен Саймон Уилер деган очиқкўнгил бир эзма чолни кўргани бордим-да, мендан ошнамнинг ошнаси Леонидас. У. Смайли ҳақида бирон янгилик олиб келишимни сўраганини айтиб, уни гапга солдим ва бу қандай натижа берганини қуйироқда давоми…

Дилнавоз Юсупова. Аруз илми ва ғарб тадқиқотчиси

 (“Арузи Сайфий”нинг инглиз тилига қилинган  таржимаси хусусида) Шарқ мумтоз поэтикасида илми аруз, илми бадиъ ва илми қофия манзум сўз айтишнинг мукаммал шартларини ўзида акс эттирган илмлар учлигининг бевосита асосини ташкил этади. Кўҳна ва муаззам Шарқда  ижодкорнинг бадиий маҳорати унинг ушбу давоми…

Жамила Асқарова. Эртакчилик анъаналари

Инсоният азалдан табиат кучларининг моҳиятини англаш, уларни ўзига бўйсундириш, рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни тушунишга ҳаракат қилиб келган. Қолаверса, барча халқлар жамиятда доим адолат, бахт-саодат, тўкин-сочинлик бўлишини орзу қилганлар. Бу эзгу ниятлар, айниқса, эртакларда турлича ифодаланган. Уларда миллат одоб-ахлоқи, ишонч-эътиқоди, урф-одати, психологияси, давоми…

Парвона Зенгезурли (1958)

Мустафоева Парвона Ҳожи қизи (Pərvanə Zəngəzurlu) 1958 йилда Арманистоннинг Қафан районида таваллуд топган. У Ошиқ Пари мажлисининг раҳбаридир. 10 дан ортиқ китоблари чоп этилган. Озарбайжон ёзувчилар бирлиги ва Ошиқлар бирлигининг аъзоси. ”Қизил қалам” ва “Хон қизи”, ”Нотавон” мукофотлари, ”Ошиқ Алиаскар-200” давоми…

Усмон Темур (1940-2018)

Усмон Темур 1940 йил 30 январда Қирғизистоннинг Аравон туманига қарашли Чекобод қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университетини (ҳозирда Ўзбекистон Миллий университети) тамомлаган. “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги”, “Гулистон” журналларида ишлаган. “Шаркдан мактублар”, “Қорбобонинг истаги” номли тўплампари чоп этилган. Тўрт жилдли асарлари мажмуаси нашр давоми…

Меҳриноз Аббосова (1995)

1995 йили туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тавсияси билан “Мен ёшликман”, “Юлдузранг қўшиқлар” номли китоблари чоп этилган. Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси. *** Майсанинг жонига бермайди ором Тезроқ ерни ёриб чиқмоқ истаги. давоми…

Талант Бек (1985)

Талант Бек 1985 йил 7 июнда Самарқанд вилоятида туғилган. “Феруза осмон”, “Илоҳий қўшиқ”, “Мангу афсона” шеърий тўпламлари нашр этилган. Юрганмисан… Юрганмисан, айт, сув ёқалаб, Ойнинг ойдин ёғдуларида? Эгатларнинг бошини тараб, Ётганмисан майса бағрида? Билармисан юлдузлар – танга? Тингладингми япроқ товушин. давоми…