«Ziyouz викторинаси»да берилган савол-жавоблар (701-800)

701. Англияда S, АҚШда U. Хўш Тошкентдачи?
Жавоб: М (метро). S – Subway; U – Underground.

702. Одамдан ташқари боши билан тура оладиган ягона сут эмизувчи қайси?
Жавоб: Фил.

703. “Мен сен учун туғилдим, сен учун яшарман, сенинг учун ўларман, эй туркнинг муқаддас ўчоғи!”
Ушбу фикрлар муаллифи ким?
Жавоб: Абдурауф Фитрат.

704. Маълум муддат Афғонистон халқ маорифи вазири, сўнг Шўролар иттифоқининг Афғонистондаги консули — элчиси вазифаларида хизмат қилган адиб ким эди?
Жавоб: Абдулла Авлоний.

705. “Бухоро жаллодлари” (1922) қиссаси муаллифи ким?
Жавоб: Садриддин Айний.

706. Фитратга бу тахаллусни ким беради? Фитратнинг маъноси нима?
Жавоб: Туркияда ўқиб юрган кезларида домлалари шу номни беришади. Фитратнинг маъноси – Донишманд.

707. Садриддин Айний қайси туман, қайси қишлоқда туғилган?
Жавоб: Ғиждувон тумани, Соктаре қишлоғи.

708. Абдулла Орипов “Жаннатга йўл” асарини кимдан таъсирланиб яратган?
Жавоб: Данте Алигерининг “Илоҳий комедия”сидан.

709. Кайковус неча ёшида “Қобуснома”ни ёзган?
Жавоб: 63 ёшида.

710. “Комета” сўзининг маъноси нима?
Жавоб: Дайди юлдуз.
711. Католик черковида рим папасидан кейин турувчи мансаб қайси?
Жавоб: Кардинал.

712. Биринчи Нобель мукофоти совриндори ким?
Жавоб: Рентген.

713. Гугуртнинг ихтирочиси ким?
Жавоб: Марк Сорио.

714. Устоз адиб Абдулла Қаҳҳор кунлардан бир куни “… товуқни ҳайдасам ёнимга мушук югуриб келяпти” деб айтган. Нега?
Жавоб: Адиб ёши кексайиб қолгани сабаб, бунинг бир аломати сифатида, товуқларини ҳайдамоқчи бўлиб “кишт, кишт” демоқчи бўлсалар, бунинг ўрнига “кис-кис” деган товуш чиқади…

715. Нега Ўткир Ҳошимов 1 та телбани 100 та донишманддан устун қўяди?
Жавоб: Телбаларга таъзим қилинг! Зеро, юзта донишманд айтмаган ҳақиқатни битта девона айтади.

716. “Синчалак” русчага ким томонидан ўгирилган ва таржима қандай номланган?
Жавоб: Константин Симонов. “Птичка-невеличка”.

717. Толстойнинг “Уруш ва тинчлик” романини ким ўзбекчага ўгирган?
Жавоб: Абдулла Қаҳҳор ва Кибриё Қаҳҳорова.

718. Гётенинг “Фауст” асари ўзбек тилига қайси адиб томонидан таржима қилинди?
Жавоб: Эркин Воҳидов.

719. Данте Алигерининг “Илоҳий комедия”си ўзбекчага қайси адиб томонидан таржима қилинган?
Жавоб: Абдулла Орипов.

720. Эрнест Сетон-Томпсоннинг “Ёввойи йўрға”сини қайси ёзувчи ўзбекчага ўгирган?
Жавоб: Тоғай Мурод.

721. Англиядаги қироллар саройи нима дейилади?
Жавоб: 1837 йилдан бери Англия қирол ва қироличалари асосан Букингем саройида истиқомат қилишади.

722. Кемадаги йўлбошловчи нима деб айтилади?
Жавоб: Лоцман.

723. “Хайём” сўзининг маъноси нима?
Жавоб: Чодир тикувчи.

724. “Ғозий” сўзининг маъноси нима?
Жавоб: Ҳақ дин учун курашчи деган маънони билдиради. Хива хони Элбарсхон мамлакатдан Эрон сафавийларини қувиб чиқаргач, ўғилларининг исмига “ғози” деган сўзни қўшиб айтишни буюради.

725. Фуқароларнинг арз ва шикоятларини тингловчи, уларни ҳал этувчи амалдор.
Жавоб: Додҳоҳ.

726. Халқ томонидан “Амири Масъум” деб чақирилган манғит ҳукмдори ким?
Жавоб: Амир Шоҳмурод.

727. “Титаник” кемаси қайси қайси шаҳардан йўлга чиққан эди?

Жавоб: Англиянинг Ливерпул шаҳридан.

728. Қайси кўл “Австралиянинг жонсиз юраги” номини олган?
Жавоб: Эйр кўли.

729. Томас Мор қайси университетда таҳсил олган?
Жавоб: Оксфорд.

730. Тафаккур қонуниятлари ҳақидаги фан қайси?
Жавоб: Логика.

731. “Макр ва муҳаббат” асарининг муаллифи ким?
Жавоб: Фридрих Шиллер.

732. Заҳарли цеце пашшаси чақса ҳам ўлмайдиган ҳайвон қайси?
Жавоб: Зебра.

733. Африкадаги энг чуқур кўл қайси?
Жавоб: Танганьика.

734. 1908 йил ер шарига урилган метеорит қайси?
Жавоб: Тунгус.

735. Тайсон қайси боксчининг қулоғини тишлаб олган?
Жавоб: Эвандер Холифилд.

736. Атмосферанинг энг юқори қатлами қайси?
Жавоб: Экзосфера.

737. “Тарзан” асарининг муаллифи ким?
Жавоб: Беррауз.

738. Рассом Рафаэль Сантининг устози ким?
Жавоб: Петро Перуджино.

739. Беш китобдан иборат бўлган асар қандай аталади?
Жавоб: Пенталогия.

740. Биринчи жўғрофий атласни ким кашф этган?
Жавоб: Птоломей.

741. Табиат манзаралари тасвирланган расм нима дейилади?
Жавоб: Пейзаж.

742. Мария Кюри қайси металлни кашф қилгани учун Нобел мукофотини олган?
Жавоб: Радий.

743. “Жаннат қидирганлар” асарининг маллифи ким?
Жавоб: Шуҳрат.

744. “Парвона” кимнинг қаламига мансуб ва саҳнада Ўткурий образини ким яратган?

Жавоб: Уйғун. Обид Юнусов ижро этган.

745. “Отойининг туғилган йили” қиссаси кимнинг қаламига мансуб?

Жавоб: Эркин Аъзам.

746. Қайси қитъада судралиб юрувчилар умуман бўлмайди?
Жавоб: Антарктидада.

747. Айтсам – ўлдирурлар,

Айтмасам – ўлам…

Ушбу сатрлар қайси асардан олинган?

Жавоб: “Ошиқ Ғариб ва Шохсанам” достонидан.

748. “Философия” сўзининг маъноси нима?

Жавоб: Фалсафани севаман.

749. Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг” асарини кимга атаб ёзган?

Жавоб: Табғач Буғрохон.

750. Финландиянинг қадимий номи нима?

Жавоб: Сувоми.

751. Маълумки спорт ўйинларида муҳим ролни ҳакамлар эмас, балки спортчиларнинг ўзлари бажаришади. Аммо қайси спорт турида битта ўйинчига нақ 6,5 ҳакам тўғри келади. Бу қайси спорт?
Жавоб: 2 кишилик корт тенниси

752. Бухоро хонлигида ёрлиқларни топширувчи мансаб эгаси ким?
Жавоб: Парвоначи.

753. Ҳар биримиз ёшлигимизда жуда кўп эртаклар эшитганмиз. Ялмоғиз кампир, кўринмас одам ва ҳ.к. Сиз эса менга олти оёқли, бир бошли, икки кўзли ва думи бор мавжудот муаллифини айтинг.
Жавоб: Майн Рид (“Бошсиз чавандоз”)

754. Маълумки урушлар ҳеч қайси бир давлат ёки мамлакатга яхшилик олиб келмаган. Умуман инсоният учун катта зарар. Аммо ХХ асрда Европадаги бир давлатда бўлиб ўтган уруш Европадаги бошқа бир давлатга қувончли дамларни ҳадя этган. Сизлар эса менга ўша иккита давлатни ҳам айтинг.
Жавоб: Дания – Югославия. Дания 1992 йил Футбол бўйича Европа Чемпиони бўлган.

755. Милоддан аввалги 47 йилда Рим Сенатига бир инсондан хат келади. Яхшилаб ўйлаб кўринг-чи, ўша хатда қайси 3 та сўз ёзилган бўлиши мумкин.
Жавоб: Вини Види Вичи (Келдим, кўрдим, ғалаба қилдим)

756. Антик замонларда Ҳинд ва Ганг дарёлари фауналари ўрганилгач, Нил дарёсининг манбаси Ҳиндистондан бошланади деган фикрга келишган. Нималар бу фикрни вужудга келишига сабаб бўлган?
Жавоб: Тимсоҳлар

757. Рим императори Филипп Араб милодий 248 йил 6 апрель куни жуда дабдабали байрамлар ўтказади. Савол у нимани нишонлаган эди?
Жавоб: Римнинг 1000 йиллигини

758. Унинг асарлари номида беш, ўн беш, саксон, йигирма минг ва ҳатто беш юз миллион рақамларини учратиш мумкин. У ким?
Жавоб: Ж.Верн

759. АҚШнинг Индиана штати университети асосий кутубхонаси ҳар йили 1 дюмга (2.54 см.га) ер остига кириб кетмоқда. Сабаби эса архитектор ва қурувчилар қилган хатодир. Диққат савол: лойиҳалаштирилаётганда улар нимани ҳисобга олишмаган?
Жавоб: Китоблар оғирлигини

760. Бу “машина” умуман ҳаракатланиш учун мўлжалланмаган. Аммо агар биз йил бўйи бутун дунёдаги уларнинг юрган “йўли”ни ҳисоблаб чиқсак, улар автомобил ва самолётлар босган масофадан ортиб кетади. Ҳаммамиз кўрган ва баъзиларимизда бор бу “машина” нима эканлигини топинг.
Жавоб: Соат

761. Кастор ва Полидевк, Геракл ва Мелеагр, Орфей, Пелей ва Теламон. Уларнинг бошқарувчиси ким?
Жавоб: Ясон

762. Нима учун ошхонамиздаги раквина тагидаги труба “S” шаклида бўлади? Бу ҳолатни биз ҳаммом ваннаси тагида ҳам кузатишимиз мумкин.
Жавоб: Канализациядаги ёқимсиз ҳидларни хонага киришдан сақлайди

763. Сталин, Брежнев, Андропов, Черненко ва Горбачёв у мансаб эгаси бўлишган. Ленин ва Хрушёв эса бўлмаган. Бу қайси мансаб?
Жавоб: Бош котиб (Ген. секретар)

764. A, K, Q, J, … қаторни давом эттиринг.
Жавоб: 10, 9, 8, …..(Ўйин карталари A – Туз (Ace), K – Қирол (King), Q – Дама (Queen), J – Валет (Jack)

765. Маълумки XIX асрда дунёдаги кўпгина кучли капиталистик давлатлар сингари Россияда ҳам темир рудаси қазиб олиш ва темир қуйиш жуда ривожланган. Россияда ишлаб чиқарилган темирнинг 4 дан 3 қисми битта нарса учун ишлатилган. Нима учун?
Жавоб: Темир йўл қуришга

766. “Трансамерикан экспресс”да саёҳат қилаётган бир француз шундай эслайди, яъни вагон ресторанида у қўшни столда ўтирган киши билан бир хил овқат буюрган бўлсада, у сал кейинроқ овқатланиб бўлгани учун арзонроқ тўлайди. Буни сабабини сўраганда официант тушунтириб беради. Хўш, официант қандай жавоб берган?
Жавоб: Биз ҳозир бошқа штатга кириб келдик, бу ерда солиқлар арзонроқ. Шунинг учун сизнинг овқатингиз арзон бўлди.

767. “Арсенал” (Англия) дан ташқари яна қайси МДҲ мамлакатида шу номдаги жамоа бор?
Жавоб: Украина.

768. Стокголмдаги молиявий бошқармада ишлайдиган Элфрид Карлсон 20 дан ортиқ кучукча ҳурушни билади. Бу нимага керак?
Жавоб: У кучукларга солиқ солади.

769. Буни қарангки, сизни чалмоқчи бўлган шахс сизга қурбонлик ҳам бермоқчи. Лекин сиз уни қабул қилмаслигингиз ҳам мумкин. Айтингчи сизни чалмоқчи бўлган шахс ким?
Жавоб: шахматчи (Гамбит – бу “чалмоқ” дегани. Бунда бир сипоҳ қурбон қилиб якунда ғалабага эришилади)

770. Ўзбекистоннинг иккинчи энг катта шаҳри қайси?

Жавоб: Самарқанд.

771. Ҳеч нимага ҳайрон қолмайдиган одамдан олим чиқади.
Ҳамма нарсага ҳайратланадиган одамдан…
давомини тўлдиринг.
Жавоб: Ҳамма нарсага ҳайратланадиган одамдан … шоир чиқади.

772. Дунёдаги энг ақлли жонивор – балиқ. Биринчидан – соқов, иккинчидан…
давомини тўлдиринг.
Жавоб: доимо думини ликкиллатади

773. Одам қанча кўп қизиқса, шунча кўп ўқийди. Қанча кўп ўқиса, шунча кўп билади. Қанча кўп билса, …. давомини тўлдиринг.
Жавоб: Шунча яшаши қийин бўлади

774. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг нечта ўғиллари бор? Уларни сананг.
Жавоб: Иброҳим, Қосим, Абдуллоҳ.

775. У ҳақда номдор машшоқлар шундай дердилар: “Бу болакай ҳаммамизнинг шуҳрат юлдузларимизни хиралаштиради”. Унинг тинимсиз меҳнати туфайли дунё санъат олами 700 га яқин бетакрор санъат намуналари билан бойиди. У ким?
Жавоб: Моцарт

776. Бу ҳайвон тилининг узунлиги қарийб 50 см. экан. Шу сабаб ҳам у ўз қулоқларини тили билан тозалайди. Яна бир жиҳат – кўпчиликнинг наздида туя сувсиз энг кўп вақт юра оладиган ҳайвон. Бироқ яқинда олимлар унинг туяга нисбатан кўпроқ муддат сувсиз юра олиши мумкинлигини исботлашди. Бу қайси ҳайвон?
Жавоб: Буқаламун

777. Вена қон томирларини эмлаш 17 аср ўрталаридан бошланган бўлишига қарамасдан, У Чарлз Габриэл Праваз ва Александр Вуд томонидан 1853 йилда, яъни икки аср кейин ихтиро қилинган. У нима?
Жавоб: Шприц

778. Александр Македонскийнинг онасининг исми?
Жавоб: Олимпиада

779. Уча олмайдиган қуш қайси?
Жавоб: Пингвин.

780. “Тошкент курант соати” нечанчи йилда қурилган?
Жавоб: Тошкент курант соати 1947 йили қурилган.

781. Унинг номи ихтирочиси номидан келиб чиққан. 1841 йил Белгиялик Энтони ____ яратган бу чолғу асбоби кейинчалик ___нинг овози — ______ дейила бошланган. Бу нима?
Жавоб: Энтони Сакс – Саксофон.

782. Жеймс Найсмит томонидан у 2 та олма саватини тепага илиб қўйиш натижасида пайдо бўлган. У нимани ихтиро қилган?
Жавоб: Баскетбол

783. Уни 1839 йили шотландиялик Киркпатрик Макмиллан яратган. У бу қилган иши учун руҳонийлар томонидан танқидга учраб, 1 ҳафта қамоққа ҳам тушиб чиққан. У нимани яратган?
Жавоб: Велосипед

784. Бу машина 1846 йил АҚШлик Элиас Хоу томонидан ихтиро қилинган. Бу қандай “машина” ?
Жавоб: Тикув машинаси.

785. Гваделупа, Гибралтар, Монако, Науру, Сингапур ва Бермуд. Бу масканлар 100 фоиз _____ талабига жавоб берадиган дунёдаги саноқли жойлардир. Қайси талабга?
Жавоб: 100 % шаҳар талабига жавоб беради

786. Торли квартет мусиқа асбобининг отаси ҳисобланадиган композитор ким?
Жавоб: Франс Йозеф Гайдн

787. Ҳар йили бир пайтда Ернинг бу қисми 10 триллион тоннага оғирлашади. Нима учун, қачон ва бу ернинг қайси қисми?
Жавоб: Антарктида музлаганда

788. “Алвидо қурол” асари муаллифи ким?
Жавоб: Эрнест Хемингуэй.

789. Бир ривоятга кўра, хоқон овга чиқди ва одамларга ваҳший ҳайвонларни Ила дарёси томон қувишни буюрди, бу жуда катта сув. Одамлар ов қилиб ҳайвонларни сув томон ҳайдай бошладилар, шунда …. нечта ҳайвон сувдан ўтди ва улар нимани атаб беришди?
Жавоб: Мучал, 12 та ҳайвон сувдан ўтган.

790. Энг кенг тарқалган юқадиган касаллик шамоллаш, энг кенг тарқалган юқмайдиган касаллик-чи?
Жавоб: Кариес.

791. Асосан компютер маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бу компания бутун дунёда юқори сифат рамзи деб тан олинган. 2007 йили компания номидан «computer» (компютер) атамаси олиб ташланди. Буни муассаса фаолият кўламини кенгайтириб, янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга киришгани билан изоҳлаш мумкин. Бу қайси компания?
Жавоб: IBM

792. Кўп шаҳарлар номлари қандайдир сонлар ёки рақамлар билан боғлиқ: Еттисув, Учкўприк, Пятигорск, Семипалатинск. Савол: Рус шаҳарлари орасидаги номи энг катта сонли ифодаланувчи шаҳар қайси?
Жавоб: Тюмень – туркий тиллардаги Туман сўзидан келиб чиққан бўлиб, минг маъносини англатади.

793. Саҳрои Кабир чўлларида йилига 160 минг муқим, вертикал ва горизонтал нималар кузатилади?
Жавоб: Сароб

794. Уйларни рақамлаш илк марта 18 асрда Лондонда пайдо бўлган. Унгача нима билан аниқланарди?
Жавоб: Унгача уй эгасининг исми билан аталган. Масалан, Жаноб Смит хонадони.

795. Дунёдаги майдонига кўра энг катта денгиз қайси?
Жавоб: Филиппин денгизи.

796. 18 асрда яшаган Россия маликаси Екатерина II ўзини танқид қилгани учун ўша даврдаги машҳур рус тарихчиси Николай Новиковни 1792 йил 1 августда 15 йилга қамоққа ҳукм қилди. Аммо бир табиий сабабга кўра, Новиков 4 йилдан кейин озодликка чиқди. Бу қандай сабаб эди?
Жавоб: Екатерина II 1796 йил вафот этган. Ўрнига император Павел I келган. Кейин у Новиковни озод қилган.

797. Абдулла Қодирийнинг «Меҳробдан чаён» романида Анварнинг отаси исми нима эди?
Жавоб: Салим бўёқчи.

798. “У аҳмоқ учун оғир юк, жоҳил учун қиш, илм аҳли учун айни ҳосил давридир”. Франсуа Вольтер инсон ҳаётининг қайси даврини шундай таърифлаган?
Жавоб: Кексалик даврини

799. 1856-1860 йилларда АҚШнинг 15-президенти бўлган Жеймс Бюкенен шу кунгача бўлган барча 44 президент ичида нимаси билан фарқ қилган? Ушбу фарқ унинг шахсий ҳаётига тегишли бўлган.
Изоҳ: Шахсий ҳаётига тегишли фарқ унинг оилавий ҳолати билан боғлиқ бўлган.
Жавоб: Бу ерда гап шундаки, у бир умр бўйдоқ ўтган ягона президент саналади, яъни уйланмаган.

800. Қуръони каримни тафсир қилишни қайси саҳоба бошлаб берганлар?
Жавоб: Абдуллоҳ ибн Аббос.