101. Аниқланишича, бу рўйхатнинг иккинчи ўрнида бургутлар, ундан кейин отлар, сигир ва филлар тасвирланар экан. Биринчи ўринда нима тасвирланади ва бу қандай рўйхат?
Жавоб: Биринчи ўринда шер. Бу гербда тасвирланган ҳайвонлар.
102. Инсон тарқатиши мумкин бўлган энг баланд товуш қичқириқ эмас, балки у экан. У айримларда нақ 69 децибелга етар экан. У нима?
Жавоб: Хуррак.
103. Людвиг Ван Бетховеннинг “Қаҳрамонлик симфонияси” асари кимга бағишланган?
Жавоб: Наполеон Бонапартга бағишланган.
104. Франциянинг энг қари футбол клуби қайси?
Жавоб: Гавр шаҳрининг “Гавр” футбол клуби. 1872 йилда ташкил этилган.
105. “Каттаначио” деб нима аталади? (футболда)
Жавоб: Бу умумлашган ҳимоя билан, гол уриш билан контратакага ўтишдир. Буни Италияликлар ишлаб чиққан.
106. “Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи” асари муаллифи ким?
Жавоб: Ҳерман Вамбери.
107. “…1970 йили космосда қора юлдуз пайдо бўлди…” Гап нима ҳақида бормоқда?
Жавоб: Гап футбол қироли Пеленинг АҚШнинг “Космос” жамоасига ўтиши ҳақида бормоқда.
108. Дунёда биринчи империяга асос солган подшо ким?
Жавоб: Доро II.
109. “Москва – Осиёнинг гўзал пойтахти” деб таъкидлаган машҳур шахс ким?
Жавоб: Франция императори Напалеон Бонапарт.
110. Ўзининг сўнгги кунларини Муқаддас Елена оролида ўтказган буюк император ким?
Жавоб: Наполеон Бонапарт.
111. Замонавий математика асосчилари кимлар?
Жавоб: Инглиз олими Исаак Нютон ва немис олими Лейбниц.
112. Калибри қушининг вазни қанча?
Жавоб: 2 гр.
113. “Кальчо” сўзи қайси давлат чемпионатига нисбатан ишлатилади?
Жавоб: Италия.
114. Карлос Валдеррама ўз вақтида қайси терма жамоада тўп сурган?
Жавоб: Колумбия.
115. Чекувчилар сони бўйича дунёда биринчи ўринда турадиган давлат қайси?
Жавоб: Науру давлати бўлиб, аҳолиснинг 54 %и кашандадир (61 % эркаклар, 47 % аёллар). Манба: Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти
116. Дендрология фани нимани ўрганади?
Жавоб: Қадимий ўсимликларни.
117. Choose the appropriate name for animal young. For ex. cat-kitten; dog-pup, puppy, whelp; sheep lamb;bear-…; camel-…; goat-…; kangaroo-…; rabbit-…?
Жавоб: bear-cub; camel-calf, colt; goat-kid; kangaroo-joey; rabbit-bunny.
118. Ўзбекистондаги энг биринчи FM диапазонидаги радиолардан бири «Водий Садоси» қачон очилган?
Жавоб: 1998 йил, октябрда.
119. 1960 йил 4 апрель куни “Пахтакор” жамоаси СССР чемпионатлари тарихидаги ажойиб рекорд соҳиби бўлди. Гап нима ҳақида бормоқда?
Жавоб: 1960 йил, 4 апрель куни “Пахтакор” жамоаси СССР чемпионатлари тарихидаги ажойиб антирекордни қайд этишган. Улар бир учрашувда ўз дарвозаларига уч бор гол уриб қойишган.
120. “Саксафон” мусиқий асбобини ўйлаб топган шахс?
Жавоб: Белгиялик Адольф Сакс томонидан 1840 йилда кашф қилинган.
121. Республикамизда энг биринчи ташкил этилган хиёбон қайси ва у нечанчи йилда ташкил этилган?
Жавоб: Ўзбекистон халқ хиёбони. 1977 йилда барпо қилинган.
122. Сайёрамиздаги энг кенг кўча қаерда жойлашган?
Жавоб: Монументал Ахис кўчаси (Бразилиа). Бу кўчанинг эни 250 метр, узунлиги эса 2,4 километр, 160 та автомашина ёнма-ён юриши мумкин.
123. “Ўзбек мақомчилар ансамбли” нинг асосчиси ким?
Жавоб: Юнус Ражабий.
124. Вақтни тўғри кўрсатадиган соат?
Жавоб: Хронометр.
125. Нурфология нима?
Жавоб: Буйрак хасталигини ўрганувчи фан.
126. “Гулливер”даги учувчи орол номи?
Жавоб: Лапута.
127. “Сигареталар пойтахти” номини олган шаҳар?
Жавоб: Бинеген.
128. Илк пластик операция қачон ва қаерда ўтказилган?
Жавоб: 1814 йилда лондонлик хирург Жозеф Карпю томонидан биринчи пластик операция ўтказилган.
129. Амур Темурнинг 4 фарзандлари номини топинг.
Жавоб: 1. Муҳаммад Жаҳонгир. 2. Умаршайх мирзо. 3. Мироншоҳ. 4. Шоҳруҳ мирзо.
130. Энг кўп ёмғир ёғадиган давлат?
Жавоб: Парагвай.
131. Инглизчада аёлларга нисбатан қўлланадиган Mrs. қайси сўзнинг қисқартма формаси?
Жавоб: Mistress.
132. Инглиз тилида битта сўз бор – барча ҳарфлари алфавит тартибида изма-из келиб ёзиладиган энг узун инглизча сўз. Бу қайси сўз?
Жавоб: “Almost” сўзи ёзилганида ҳарфлари алфавит тартиби бўйича кетма-кет келадиган энг узун инглизча сўз ҳисобланади.
133. Президент бўлмасидан аввал яхшигина ТВ ва кино актёри бўлган Америка президенти ким?
Жавоб: Роналд Рейган. 50 дан ортиқ фильмда рол ўйнаган.
134. Мусулмонликни қабул қилган биринчи қул ким эди?
Жавоб: Зайд ибн Ҳориса р.а.
135. Рустамнинг севгилиси исми нима? (“Шоҳнома”)
Жавоб: Тахмина.
136. Нептун сайёрасини кашф этган олим?
Жавоб: Нептун сайёраси 1845 йили франциялик олим Жан Жозеф Лавере томонидан кашф қилинган.
137. Зелинскийнинг оламшумул ихтироси.
Жавоб: Газниқоб.
138. АҚШ тарихида энг ёш президент ким?
Жавоб: Теодор Рузвельт. 42 ёшида президент бўлган.
139. Юлдузларнинг ҳалокатли тўқнашиши нима деб аталади?
Жавоб: Коллапс.
140. Энг мустаҳкам модда?
Жавоб: Теллур.
151. Галилео Галилейнинг машҳур ихтироси.
Жавоб: Телескоп.
152. Россия Романовлар сулоласининг охирги вакили ким?
Жавоб: Николай II.
153. Каъбатуллоҳда Қуръони каримни биринчи марта тиловат қилган саҳоба ким?
Жавоб: Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а.
154. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. Абу Бакр ва Умарни Қуръони каримда зикр этилган пайғамбарларга ўхшатганлар. Савол: Айнан қайси пайғамбарга ўхшатганлар ва нима учун?
Жавоб: Ҳазрати Абу Бакрни Иброҳим а.с. га мулойимликлари учун, ҳазрати Умарни Мусо а.с.га чўрткесарлиги учун ўхшатганлар.
155. “Шум бола” қиссаси 1936 йили “Муштум” журналида қандай ном билан босилган эди?
Жавоб: “Довдираш”.
156. Марокаш давлатида бирични орден 1910 йилда таъсис этилган. “Халиф” ордени деб номланувчи бу нишонлар олти қиррали юлдуз шаклида намоён бўлади ва унинг ҳар бир қиррасига дунёда энг кўп такрорланадиган, машҳур сўзлар битилган. Савол: Орден қирраларига қайси сўзлар битилган?
Жавоб: Калимаи тавҳид.
157. Машҳур актёр Аббос Бакиров қаерда туғилган?
Жавоб: Андижонда.
158. 22 ёшида “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 31 ёшида “Халқ артисти” унвонини олган буюк ўзбек санъаткори ким?
Жавоб: Ботир Зокиров.
159. Бутан давлатининг пул бирлиги?
Жавоб: Нгултрум.
160. Мусулмонлар энг кўп яшайдиган давлат қайси?
Жавоб: Индонезия. 182,2 миллион мусулмон истиқомат қилади.
161. Шимолдан жанубгача энг узун чўзилган давлат қайси?
Жавоб: Чили.
162. Кулгу ҳақидаги фан?
Жавоб: Гелотология.
163. Биринчи олимпиада ўйинлари қачон ва қаерда ўтказилган?
Жавоб: Эрамиздан аввалги 776 йилда Грециянинг Олимп тоғида ўтказилган.
164. Энг кўп шакарқамиш етиштирадиган давлат?
Жавоб: Бразилия.
165. Билл Клинтоннинг ижро этадиган севимли мусиқа асбоби?
Жавоб: Билл Клинтон АҚШ президентлари ичида ягона – саксафон чала оладиган санъаткордир.
166. Қуёшга энг яқин сайёра қайси? Уни Шарқда қандай номлар билан аташади?
Жавоб: Меркурий. Уни Аторуд, Ҳулкар, Сурайё, Орзу деб аташган.
167. Choose the appropriate collective names for animals. For ex. Cats-clowder, clutter; Dogs – litter, kennel.
Foxes-? Horses-? Lions-? Monkeys-? Sheep-?
Жавоб: Foxes – leash, skulk; Horses – pair, team, herd, stable; Lions – pride; Monkeys – troop; Sheep – drove, flock.
168. Христианликка ўтган биринчи Рим императори?
Жавоб: Константин (274-337).
169. Телевидениеда чиқиш қилган биринчи АҚШ президенти ким?
Жавоб: Франклин Делано Рузвельт 1939 йил апрелда ТВда чиққан.
170. Мисрдаги Асвон тўғони ва Нил дарёсини боғлайдиган Нассер кўли кимнинг номига қўйилган?
Жавоб: 1956-1970 йилларда Миср президенти бўлган Жамол Абдул Носир.
171. Аниқ соатлар мамлакати қайси?
Жавоб: Швейцария.
172. 16-асрда микроскопни яратган олим ким?
Жавоб: Микроскоп 1590 йили даниялик Захариас Яннсен томонидан кашф қилинган.
173. Бобурийлар сулоласидан бўлган бу шоҳ даврида империя инқирозга юз тутган, бу шахснинг қилган ишлари олдин юритилган сиёсатга “болта урган”. Гап ким ҳақида кетмоқда?
Жавоб: Аврангзеб.
174. Данте Алигерининг “Илоҳий комедия” асарининг асл номи нима эди?
Жавоб: ” La commedia” (“Комедия”) бўлган. 1555 йили нашр қилинганда унга “илоҳий” сўзи қўшиб қўйилган.
175. Дунёдаги энг чуқур ботиқ – Ўлик денгизлигини биламиз. Бу денгиз денгиз сатҳидан 408 метр пастда жойлашган. Ўлик денгизидан кейин қайси ботиқ энг чуқур ҳисобланади?
Жавоб: Турфон ботиғи (Шинжон, Хитой). Денгиз сатҳидан 154 метр пастда жойлашган.
176. 1940 йили мактаб ёшидаги бола АҚШ президенти Франклин Рузвельтга 10 доллар сўраб хат йўллайди. У кейин машҳур сиёсатчи бўлиб етишади. Гап ким ҳақида кетмоқда?
Жавоб: Куба етакчиси Фидел Кастро.
177. Рим императори Гай Юлий Цезар ўзининг машҳур “Келдим. Кўрдим. Ғалаба қозондим!” иқтибосини қачон ва нима муносабат билан айтган?
Жавоб: Эрамиздан аввалги 47 йили Кичик Осиё ҳукмдори Понтий устидан қозонган тезкор ғалабаси муносабати билан айтган.
178. Шарқда Жолинус номи билан машҳур бўлган қадимги юнон физиги, табиби ким?
Жавоб: Гален (129-199).
179. «Камол қози» мадрасаси қаерда жойлашган?
Жавоб: Қўқонда.
180. Рим католик черкови томонидан ўлдирилган машҳур италян физиги ва астрономи? Биринчи термометрни ясаган олим?
Жавоб: Галилео Галилей (1564-1642).
181. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. томонидан жаннатийлиги башорат қилинган 10 саҳоба кимлар? (“Ашъараи мубашшара”)
Жавоб: Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Зубайр ибн Аввом, Саъд ибн Абу Ваққос, Абрураҳмон ибн Авф, Талжа ибн Убайдуллоҳ, Саид ибн Зайд, Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ.
182. Дунёдаги энг баланд шаршара қайси давлатда жойлашган. Унинг баландлиги қанча?
Жавоб: Анхел шаршараси. Венесуэлада, 979 метр.
183. Собиқ АҚШ президентинг хотини Хиллари Клинтоннинг ёшликдаги орзуси … бўлиш эди. У бу ҳақда ёрдам сўраб, шу соҳа ташкилотига ёзганда, улар “қизлардан … чиқмайди” деб жавоб қилишади. Гап қайси соҳа ҳақида кетмоқда?
Жавоб: Хиллари Клинтон ёшлигида НАСАга “қандай қилиб астронавт бўлиш мумкин?” деб хат ёзади. Улар эса “қизлардан астронавт чиқмайди”, деб жавоб беришади.
184. “Биология” сўзини биринчи бўлиб қўллаган ва фанга киритган олим ким?
Жавоб: Француз ботаниги Жан-Батист Ламарк (1744-1829).
185. 20 фарзанднинг отаси бўлган (биринчи хотинидан 7, иккинчисидан 13) машҳур мумтоз бастакор (композитор) ким?
Жавоб: Иоганн Себастян Бах (1685-1750).
186. Собиқ СССР етакчиси Иосиф Сталиннинг ёшликдаги лақаби нима бўлган?
Жавоб: Коба. Коба – Грузия мустақиллиги учун курашган халқ қаҳрамони бўлиб, Сталин мактаб даврида у ҳақда қизиқиб ўқийди. Кейинчалик ўз тенгқурларидан уни Коба деб аташларини талаб қилади.
187. Юпитернинг энг катта йўлдоши қайси? Унинг диаметри қанча?
Жавоб: Ганимед. 1610 йилда кашф қилинган, диаметри 5262 км ни ташкил этади.
188. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг 5 та аждодларини сананг.
Жавоб: Муҳаммад ибн Абдуллоҳ – Абдуллоҳ ибн Абдулмуталлиб – Абдулмуталлиб ибн Ҳошим – Ҳошим ибн Абдуманноф – Абдуманноф ибн Қусай – Қусай ибн Мурра – … – Исмоил ибн Иброҳим алайҳиссалом.
189. Баландлиги бўйича дунёда иккинчи ўринда турадиган чўққи қайси?
Жавоб: К2 (Годвин Остен тоғи), Хитой – Жамму ва Кашмирда жойлашган, баландлиги 8611 метр.
190. Овқат қилаётганда қозонга биринчи нима тушади?
Жавоб: Назар.
191. Унинг ҳузурида ҳамма бошини эгади. Хоҳ у гадо бўлсин, хоҳ шоҳ. Гап қайси касб эгалари ҳақида кетяпти?
Жавоб: Сартарош.
192. Африка, Антарктида, Осиё, Европа, Шимолий Америка, Океания ва Жанубий Американинг энг баланд чўққиларини аниқланг.
Жавоб: Килиманжаро, 5895 метр (Африка); Винсон Массиф, 4897 метр (Антарктида); Эверест, 8850 метр (Осиё); Элбрус, 5642 метр (Eвропа); Мак Кинли, 6194 метр (Шимолий Америка); Жая, 5030 метр (Океания); Cиерро Аконкагуа, 6960 метр (Жанубий Америка).
193. Муз хоккейи бўйича биринчи жаҳон чемпионати қачон ўтказилган? Унда қайси давлатлар медаллар совриндори бўлишган?
Жавоб: 1920 йилда Белгиянинг Антверпен шаҳрида ўтказилган. Унда Канада – олтин, АҚШ – кумуш, Чехославакия – бронза медалини қўлга киритган.
194. АҚШнинг ёлланган қотил томонидан ўлдирилган иккинчи президенти ким?
Жавоб: Жеймс Гарфилд. 1881 йил, 4 март куни президент бўлади. 1881 йил, 19 сентябрь куни ўлдирилади.
195. Канада тарихидаги энг ёш бош вазир ким?
Жавоб: Жо Кларк, 39 ёшида бош вазир бўлган.
196. Оқ Уйда яшаган биринчи АҚШ президенти ким?
Жавоб: Жон Адамс (1797-1801 йилларда президентлик қилган).
197 Бутун бир қитъани эгаллаган ягона давлат?
Жавоб: Австралия.
198. Бу сайёранинг йўлдошлари унга жуда яқинлиги билан машҳур. У қайси сайёра?
Жавоб: Марснинг 2 йўлдоши – Фобос ва Демос.
199. Қуёшнинг ердаги йўлдоши деб ном олган ўсимлик?
Жавоб: Кунгабоқар.
200. Биринчи трамвай линияси нечанчи йили ташкил топган?
Жавоб: Дунёнинг электр тармоғига уланган энг биринчи трамвай линияси 1881 йил 16 майда Берлин шаҳридаги Личтерфелд туманида ишга туширилади. Уни Вернер вон Сименс (шу номли фирманинг асосчиси) томонидан қурилган, узунлиги 4,3 метр бўлган вагонлар 2,5 километр бўлган масофада 20 км/с тезликда юришади.