Сурия ва Фаластинда кучли давлат ҳали вужудга келмаган эди, шу боис кўчманчи гуруҳлар уларнинг ҳудудларида ўтроқ бўлиб қолди. Бу кўчманчилар орасида яҳудийлар ҳам бўлиб, улар ҳақида бизгача энг кўп маълумотлар етиб келган.
Яҳудийлар ўз худолари Яхве бошқа барча худолардан қудратлироқ, эканлигига ишонишарди. Улар бошқа худоларга нафрат билан қарашар ва, ҳатто, уларнинг мавжудлигига шубҳа ҳам қилишарди. Эрамиздан аввалги 8 асрдан бошлаб улар ўз тарихларини ҳамда ўз қонунларини бита бошлаганлар. Уларнинг китоблари сақланиб қолган, айримлари насронийларнинг Янги Аҳдига ҳам киритилган. Монотеизм — якка худога эътиқод қилишнинг юзага келиши инсоният тарихида катта рол ўйнади — кейинчалик пайдо бўлган насронийлик, буддавийлик ва ислом дини ҳам ягона Худога эътиқод қилишга асосланган.
Яҳудийлар бу вилоятдаги одамлардан ўз динларидан бошқа ҳеч нарса билан ажралиб туришмасди. Улар деҳқончилик билан шуғулланишар, қишлоқларда ҳамда девор билан ўралган шаҳарларда истиқомат қилишар, айни маҳалда саботли жангчилар эдилар: Канонга келиб, фаластинларни ҳамда канонийларни енгганлар.
Яҳудийлар тарихида Довуд ва Сулаймон ҳукмронлиги даври (эрамиздан аввалги 1000—926 йиллар) энг муҳим давр бўлган. Бу вақтда уларнинг мамлакати пойтахти Қуддус бўлган Яҳудо — ягона подшоликка кирарди. Довуд шаҳарни эгаллаб, истеҳкомларни қайта қурдиради, Сулаймонга эса финикиялик усталар ғаройиб маъбад ва сарой қуриб беришади.
926 йилда подшолик Исроил (шимол) ва Яҳудо(жануб)га ажралади. Исроил шоҳи Омри Самарияда ўзига янги пойтахт бунёд этади, у ерга гўзал сарой қурдиради. Кейинчалик Исроил Асдуриянинг чет ҳудуди бўлиб қолади, эрамиздан аввалги 594 йилда эса бобилликлар қуддус шаҳрини босиб олишади ҳамда подшо ва маҳаллий аёнларни асир олиб кетишади.